Каталилитик риформинг – октан сони юқори бўлган бензин ёки индивидуал ароматик бирикмалар олиш мақсадида октан сони кичик бўлган бензин ва лигроинни водородли муҳитида қайта ишлаш жараёнидир. Риформингда катализатор тасирида бир вақтнинг ўзида куйдаги: олти аъзоли нафтенларнинг дегидрогенланиши, алканларнинг дигидрогенланиб ҳалқали бирикмаларга айланиши, беш аъзоли нафтенларнинг олти аъзоли бирикмаларга дегидрогенланиб изомерланиши, алкан углевородларнинг гидрокрекинги ва изомерланиши реакциялари боради Со ли ва Мо ли катализаторлар нефт маҳсулотларининг С ли бирикмаларини гидрогенлаб Ҳ2С ҳосил қилинишига олиб келади. Бу ҳол С ли (С ли бирикмалари кўп бўлган ) нефтларни қайта ишлаш имкониятини беради.
Риформинг иккига бўлинади: платформинг ва гидроформингга бўлинади. Платформинг фторланган алюминий оксидига жойлаштирилган платина катализаторда 480–510 0С ҳарорат ва 2–4 МПа водород босимида олиб борилади. Гидроформинг алюмолибденли катализатор қаватда 1,7–1,9 МПа газ босимида амалга оширилади.
Таянч сўз ва иборалар
Нефт, зичлик, фракция, бензин, керосин, синтез, детонация, октан, реформинг, крекинг, дизел ёқилғиси, ҳайдаш, изомер,алканлар, парчалаш, формальдегид, синтез–газ, етан, октан сони, поршен, бутан, антидетанатор.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун назорат саволлар:
1. Нефтнинг кимёвий таркиби ва у ҳақида қисқача маълумот беринг?
2. Газнинг кимёвий таркиби ва ундан олинадиган моддалар ҳақида тушунча беринг?
3. Газдан полимер моддаларни олиниш реакцияини ёзинг?
4. Кимёвий толалар ва уларни олиниш усуллари тўғрисида маълумот беринг?
5. Синтез–газ нима ва у нима учун ишлатилади?
6. Нефтни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлардан халқ хўжалигида фойдаланиши ҳақида маълумот беринг?
Мавзу № 4. Нефт алканлари.
Нефт ва йўлдош газлардаги алканларнинг миқдори
Нефт таркибидаги газсимон алканлар
Газсимон алканлар газлар қазиб олинадиган жойга боғлиқ ҳолда табиий, йўлдош ва газоконденсат газларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |