Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Download 2.22 Mb.
bet20/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

Аренларнинг хоссалари
Физикавий хоссалари. Аренлар алканлар ва циклоалканларга қараганда сезиларли даражада юқори зичлик ва синдириш кўрсаткичига ега. Аренлар молекуласи куч майдонида буғланиш иссиқлиги нисбати ёки молекула юза майдони ва ҳажми бўйича таъсирлашув еркин енергияси тўйинган углеводородларга қараганда юқорилиги билан тавсифланади. Шунинг учун аренлар қутбли адсорбентларга яхши адсорбцияланади ва кўпчилик қутбли еритувчиларда танлаб ерийди.
Полифторсақлаган алифатик ва алициклик бирикмалар бундан мустасно бўлиб, ароматик углеводородларга нисбатан тўйинган углеводородларда яхши ерийди. Бу гуруҳ еритувчилар бошқа қутбли бирикмалардан фарқ қилиб, нафақат аренлар, балки тўйинган углеводородларга солиштирилганда молекуланинг кичик куч майдони билан тавсифланади. Бирикмаларнинг ўзаро ерувчанлиги, қоида бўйича қанчалик юқори бўлса, улар молекуласининг куч майдони фарқланиши шунчалик кам бўлади.
Агар кристалланиш (суюқланиш) ҳарорати қанчалик юқори бўлса, молекулалар шунчалик симметрик бўлади ва кристалл панжарада зич жойлашади. Шундай қилиб, ксилол изомерларидан–н–ксилол нисбатан симметрик бўлиб, у бошқа изомерларга нисбатан юқори кристалланиш ҳароратига, дурол еса–бошқа ассимметрик тетраметилбензолларга нисбатан юқори суюқланиш ҳароратига ега.
Нефтда оз миқдорда учрайдиган баъзи аренларнинг физикавий хоссалари 8.1–жадвалда келтирилган.
8.1–жадвал
Аренларнинг физикавий хоссалари

Углеводород

20, кг/м3

тқайн, оС
0,1 МПа

ткр, оС



нД20

Бензол

879,0

80,1

5,52

1,5011

Толуол

866,9

110,6

–95,0

1,4969

о–ксилол

880,2

144,4

–25,2

1,5054

м–ксилол

864,2

139,1

–47,9

1,4972

н–ксилол

861,0

138,4

13,3

1,4958

Етилбензол

867,0

136,2

–95,0

1,4959

Гемимеллитол (1,2,3–триметилбензол)

894,4

176,1

–25,4

1,5139

Псевдокумол (1,2,4–триметилбензол)

875,8

169,4

–43,8

1,5048

Мезитилен (1,3,5–триметилбензол)

865,2

164,7

–44,7

1,4994

Кумол (изопропилбензол)

861,8

152,4

–96,0

1,4914

Пропилбензол

862,0

159,2

–99,5

1,490

Пренитол (1,2,3,4–тетраметилбензол)

905,2

205,0

–6,2

1,5303

Дурол (1,2,4,5–тетраметилбензол)



196,8

79,2



Изодурол (1,2,3,5–тетраметилбензол)

890,4

198,2

–23,7

1,5130

Бифенил



255,6

69,0



Нафталин



218,0

80,3



Фенантрен



340,1

99,2



Антрацен



342,3

216,0


Симметрик бензол молекуласига бирта метил гуруҳи киритилса, унинг кристалланиш ҳарорати 100 0С га камаяди. Антрацен турдаги чизиқсимон аннелирланган бензол ҳалқали конденсирланган аренлар фенантрен турдаги ангуляр изомерларга нисбатан сезиларли даражада юқори суюқланиш ҳароратига ега.


Аренларнинг изомерларида қайнаш ҳарорати сезиларсиз даражада фарқ қилиди. Юқори дипол моментига ега қатор алкил гуруҳли изомерлар қайнаш ҳарорати қуйидаги қатор бўйича амалга ошади (о–ксилол, гемимеллитол, пренитол).
Метил гуруҳлар сони ортиши билан алкилбензоллар қовушқоқлиги ва зичлиги ортади, қовушқоқлик индекси еса камаяди. Бир хил углерод атомларига ега бўлган бензолнинг полиметил ҳосилалари зичлиги алкилбензолларга нисбатан юқоридир, бу уларда молекулалараро таъсир юқорилиги билан тушунтирилади.
Аренлар юқори детонация барқарорлиги – юқори октан сонини намоён қилади. Аренларнинг молекуляр массаси ортиши уларнинг детонация барқарорлигига кам таъсир етади. Мета – ва пара– ҳолатдаги метил гуруҳи миқдори октан сони ортишига, орто – ҳолатдагиси еса камайишига олиб келади. Аренлар кичик цетан сонини қиймати, алангаланиш ёмонлиги билан тавсифланади. 1–метилнафталиннинг цетан сони нолга тэнг. Шунинг учун тез юрадиган дизелларда аренлар миқдори юқори бўлган ёқилғи қўлланилмайди. Нефтдаги гетероатомли бирикмаларнинг π–комплекслар ҳосил қилиши ёки молекулаларнинг ўзига хос таъсирлашувидан бир–бири билан ассоциаланиши натижасида аренлар водород боғларини ҳосил қилиш қобилиятига ега. Полиҳалқали аренлар игнасимон ёки юпқа қаватли структурали елементлар ҳосил қилиш қобилияти мавжуд. Ҳосил бўлган устмолекуляр тузилиш изотроп массадан катта тартиблилиги, зичлиги ва еритувчиларда кам эриши билан фарқ қилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling