Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Мавзуни мустаҳкамлаш учун назорат саволлар


Download 2.22 Mb.
bet19/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

Мавзуни мустаҳкамлаш учун назорат саволлар
1. Нефтдан қандай алканлар олинади?
2. Газ ҳолатидаги парафин углеводородларни изоҳланг?
3. Табиий газларни миқдори тўғрисида тушунча беринг?
4. Йўлдош газлар деганда нимани тушунасиз?
5. Нефт газ конденсати нима дегани?
Аренлар ва нефтнинг гибрид углеводородлари.
Турли нефтлардаги аренлар миқдори кэнг оралиқда ўзгаради ва у қоида бўйича 15 дан 50 % ни ташкил етади. Нефтлардан 400 та намунаси таркибини ўрганиш натижасига кўра, аренларнинг ўртача миқдори кам парафинли нефтларда 37,4 % ни, ўртача парафинли нефтларда 30,6 % ни, юқори парафинли нефтларда 20,8 % ни ташкил етади. Қаттиқ углеводородлар миқдори кам парафинли нефтларда 1,0 % дан кам емас, ўртача парафинли нефтларда 1,0 дан 7,0 % гача, юқори парафинли нефтларда 7,0 % дан ортиқ миқдорини ташкил етади.
Нефтдаги аренлар бензол ва унинг гомологлари, шунингдек би– ва полиҳалқали углеводородлардир. Нефт таркибидаги гибрид углеводородлар ташкил топган фақат ароматик ҳалқали бирикмалар емас балки занжирли алканлар ва тўйинган ҳалқали бирикмалар учрайди.
Нефт аренларини ўрганиш бошқа синф углеводородларини ўрганишга қараганда анча қулайдир. Кўпчилик индивидуал аренлар нефт фракциялари таркибидан турли усуллар ёрдамида ажратиб олинади. Бу усуллар уларнинг юқори реакцион қобулияти, танлаб адсорбцияланиши, қутбли еритувчиларда эриши, юқори суюқланиш ҳароратини аниқлашга асосланилган.
ортади, алкил занжири узунлиги ортиши билан камаяди. Поика–Сити (АҚШ) нефтида толуол, етилбензол, пропилбензол, бутилбензол миқдори тегишлича 0,51; 0,19; 0,09 ва 0,026 % ни ташкил етади. Толуол, м–ксилол ва паевдокумол (1,2,4–триметилбензол) бензин фракцияси аренлари ҳисобланади. Ҳар хил нефтлар турлари учун индивидуал аренларни миқдорий нисбатлари деярли бир хилдир. Масалан, ҳамма нефтларда учламчи бутилбензол миқдори псевдокумолга нисбатан тахминан 50 маротаба камдир.
Бензолнинг С10 таркибли гомологлари асосан 180–200 0С ҳароратда ҳайдаладиган фракцияда учрайди. Уларнинг ичида тетраметил– ва диметилетил– ҳосилалар кўп учрайди. Бензол қатори углеводородлари би– ва полиҳалқали аренларга нисбатан юқори фракцияда қайнайдиган – керосин, газоил ҳатто мой фракцияларда кўп миқдорда учрайди. Ўрта ва юқори ҳароратда қайнайдиган нефт фракцияларида учрайдиган типик структурали аренлар молекулалари ва гибрид углеводородлар структураси юқорида келтирилган (И–XXИИИ). Нефтнинг 230 – 275 0С ҳароратда ҳайдаладиган фракциядаги бензол углеводородлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосан (И) тур структурали икки– ёки уч– алмашинган ҳосилалар битта ёки икки метил гуруҳи сақлаган ва узунлиги (6–8 та углерод атоми бўлган) кучсиз тармоқланган алкил занжирли углеводородларни сақлайди. Ўртача фракцияда ҳатто алкил ўринбосарли изопрен структурали ИИ тур бензол ҳосилалари топилди. Бу углеводородлар β–каротин ҳосилалари билан бевосита генетик боғланган.
Бирта бензол ҳалқасини сақлаган гибрид углеводородларга индан (XИВ) киради, у ва унинг гомологлари бензин фракциясида оз миқдорда топилган. Керосин фракциясидан еса тетралин (XВ) ва унинг метил ҳосиласи ажратиб олинган.
Нефтда кам концентрацияда конденсирланмаган ҳалқали (XВИ) ёки (XВИИ) турдаги фенилциклогексан структурали углеводородлар борлиги аниқланди. Нисбатан юқори ҳароратда қайнайдиган нефт фракцияларида учта (XВИИИ), тўртта (XИХ) ёки бешта тўйинмаган ҳалқали (XХИ) гибрид моноароматик углеводородлар топилди, улар гопан қатори углеводородлари билан генетик боғлангандир. Стероид структурали (XХ) С19–С20 моноаренлар ҳам идентификация қилинди. Бу ҳамма углеводородлар изопреноид алкил ўринбосарларни сақлаган бензол ҳосилалари бўлиб реликт бирикмаларга киради, улар нефтнинг органик келиб чиқишини тасдиқлайди. Аренларнинг концентрацияси организмда жуда кам, улар табиатда дастлабки биологик моддаларнинг углерод склети сезиларсиз даражада ўзгариши натижасида табиий катализаторлар иштирокида осон ҳосил бўлиши мумкин.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling