Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети
Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби
Download 2.22 Mb.
|
нефт мажмуа 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажрибани бажариш тартиби.
Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби.
Тахлил қилинадиган маҳсулотда сув бўлиши тавсия этилмайди. Агарда маҳсулотда сув бўлса, уни махсус усуллар билан сувдан тозалаб, кейин тахлил қилинади. Ускунанинг совутгичини сув билан тўлдирилади. Агарда енгилроқ нефт маҳсулотларини тахлил қиладиган бўлса, совутгич муз ёки уни ўрнини босувчи маҳсулот тўлдирилиб, сувни тўхтатиб қўямиз. Совутгичнинг трубкаси учидаги илгари ҳайдалган маҳсулот қолдиғини юмшоқ материалга шимдириб оламиз. Цилиндрда 100 см3 ҳажмда анализ қилинадиган нефт маҳсулотини ўлчаб олиб, ускунани колбасига эхтиётлик билан қуямиз. Модда колбадаги моддани буғи кетадиган найчасининг деворларига тегмаслиги шарт. Термометрга пўкак тиқин кийгазиб, колбани оғзига ўрнатамиз. Термометр колбанинг оғзини ўрта қисмига жойланган бўлиши шарт. Термометрнинг симоб жойлашган қисми колбанинг буғ ўтказгич найчасини тўғрисида бўлишига эътибор бериш керак. Колбани пўкак пробка воситасида совутгичга бириктирамиз. Колбанинг буғ кетадиган найчаси совутгичнинг трубкасига 25-30 мм кириб туриш керак. Моддани цилиндрда ўлчаб олиб, дистилланган сув билан ювилгач, кальций хлорид билан қуритамиз. Сўнгра уни совутгич трубкасининг иккинчи учини остига қуямиз. Трубканинг учи цилиндрнинг ўртасида 25 мм масофада тушиб туриши тавсия этилади. Агарда бензинни ҳайдайдиган бўлса цилиндрни махсус идиш-совутгичга жойлаштириб, совутгичга сув ва муз соламиз. Муз ва сув аралашмасининг баландлиги цилиндрнинг 100 см3 ўлчов белгисилан паст бўлмаслиги керак. Цилиндрнинг оғзини қоғоз билан беркитамиз. Тажрибани бажариш тартиби. Колбадаги моддани қиздира бошлаймиз. Колбадаги модда 10-15мин. ичида қайнашни бошласа, демак ҳайдаш жараёни бошланганидан далолат беради. Совутгич трубкасини учидан ўлчов цилиндрига модданинг биринчи томчиси тушиши, модданинг қайнаш хароратини бошланиши дейилади. Модданинг биринчи томчиси тушгандан кейин цилиндрни бироз суриб, унинг деворини совутгични трубкасини учига теккизиб қўямиз, бунда ҳайдалган модданинг кейинги томчилари цилиндрнинг деворларига оқиб тушади. қиздириш тезлигини шундай олиб бориш керакки, тахлил қилинаётган модданинг 95 см3 хажми ҳайдалиб чиқкунча, хар бир минутда 4-5 см3 модда ҳайдалиб турсин. Модданинг 95 см3 хажми ҳайдалиб бўлгандан кейин, то қайнаш хароратининг охиригача 3-5 мин вақт ўтиши мумкин деб ҳисобланади. Бу вақтда нефт маҳсулоти ўлчов цилиндрига йиғилиб боришда давом этади. Моддани цилиндрга тушиши тўхтаганда термометрда қайнаш ҳароратини охирги кўрсатгичини белгилаб олинади. Цилиндрдаги модданинг хажми ҳам белгиланади. Колбада ҳайдалмай қолган модданинг хажмини қолдиқ деб хисобланади. Колба совиганидан сўнг, колбадаги қолдикни цилиндрга қуямиз ва умумий хажмини аниқлаймиз. Умумий хажм, яъни 100 мл дан қолдиқ қийматни миқдори олиб ташланса, қанча модда йўқолганлиги топилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling