Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Download 2.22 Mb.
bet30/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

3- расм. ВПЖT-1 вискозиметри;

Тажриба уч марта қайтарилади ва олинган натижалар бир-биридан 0,2 % фарқ қилмаса, уларни ўртача арифметик қийматлари асосида кинематик қовушқоқликни ушбу формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:



бу ерда:
С - вискозиметр доимийси, мм /с;
- нефтни вискозиметрдан оқиб ўтишини ўртача вақти, сек.

Динамик қовушқоқлик эса қуйидаги формуладан ҳисобланади:



бу ерда:
v - кинематик ковушқоқлик, мм2/с;
ρ- қовушқоқлик аниқланган температурадаги нефтнинг зичлиги, г/см3.
2-тажриба. Нефт ва нефт маҳсулотларининг зичлигини аниқлаш.
Ишдан мақсад. Пикнометр усули билан нефт ва нефт маҳсулотларининг зичлигини аниқлаш.
Керакли асбоблар, реактивлар, материаллар:
Аналитик тарози; Пикнометр; Термостат; Хромли аралашма; Дистилланган сув;Этил спирти; Пипетка; Филтр қоғоз;
Пикнометрнинг сув сонини аниқлаш: нефт ва нефт маҳсулотларинииг зичлигини аниқлашдаги стандарт температура 20 °С ҳисобланади. Зичликни аниқлаш учун ҳар хил ҳажмга эга бўлган даражаланган шиша пикнометр қўлланилади (2-расм). Ҳар бир пикнометр ўзига хос "сув сони", яъни шу пикнометрнинг 20° С даги сув массаси билан тавсифланади.


2-расм. Пикнометрлар
Сув сонини аниқлаш учун пикнометрни хромли аралашма, дистилланган сув, этил спирти кетма-кетлигида ювилади ва қуритилади. Тоза ва қуритилган пикномстрни 0,0002г аниқликда тортилади. Қайнатиб хона ҳароратида совитилган, дисстилланган сувни пипетка ёрдамида пикнометрга солинади (бунда сувнинг ҳажми пикнометр тепа чизиғидан баланд бўлиши керак). Сўнгра пикнометрни 20±0,1 °С даги термостатга солинади ва 30 минут давомида ушлаб турилади. Пикнометрдаги сув кутарилишдан тўхтагандан сўнг, белгидан юқоридаги ортиқча сувни пипетка ёки филтр қоғоз ёрдамида олинади ва қопқоқ, ёпилади. Пикнометрдаги сувнинг ҳажми белгиланган чизиқнинг юқорисига нисбатан белгиланади ва пикнометрни ташқи томонини яхшилаб артгандан сўнг 0,0002 г аниқликда тортилади.
Пикнометр сув сони “m” ни формула ёрдамида ҳисобланади:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling