Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Applications….......................................................................................... .......... 203


Download 0.58 Mb.
bet13/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Applications….......................................................................................... .......... 203
Glossary ...............................................................................................................216
Links ....................................................................................................................224


СЎЗ БОШИ
Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш одам организмини ҳар томонлама жисмонан ривожланиши ва мустаҳкамланиши, физиологик функцияларнинг такомиллаштириши ва соғломлаштиришга олиб келади. Шуғулланувчиларнинг ёши, жинси ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўғри уюштирилган жисмоний тарбия машғулотлари юқори самара беради. Акс ҳолда улар жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш вазифасини ҳал қилиш борасидаги аҳамиятини йўқотади. Юртимизда амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиѐт истиқболини белгилаш ва жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашга имкон яратмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга олган ҳолда жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаѐтганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни таъминламоқда. Турли соҳаларда йўлга қўйилаѐтган халқаро ҳамкорлик гарчи ўз самарасини бераѐтган бўлса-да, бироқ, миллий мустақилликни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, эришилган ютуқларни бойитиш, мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш жамият аъзоларидан алоҳида фидокорлик, жонбозлик, шижоат ва қатъият кўрсатишни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон, 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5099-сонли Қарорида белгиланган мақсад ва вазифалар таълим сифатини юксалтиришга қаратилган.
Тадқиқот вазифалари ечимини якунлашга қадар ғояни ривожлантириб бориш, асосан режавийликка асосланган илмий изланиш жараёни орқали амалга оширилади. Фанда тасодифий кашфиётлар ҳам маълум бўлиб, фақат улардан фарқли қатъий режавий, илмий изланишнинг замонавий воситалари билан яхши қуролланган тақдирдагина табиат (таълим ва тарбия)нинг обЪектив қонуниятларини аниқлаш (илмий текшириш) ва чуқур тушунишимизга имкон беради. Келгусида, фанда маълум бўлган бошланғич ғояларни мақсадли, умумилмий ва махсус ишлов бериш жараёни бардавомлигида аниқлик киритиш, ўзгартириш ва замонавий ёндашувлар билан ҳозирги илмий текширув технологиялари интеграл ривожланиб боради.
Мутахассисларни касбий тайёрлаш тизимида махсус педагогик тайёргарлик муҳим ўрин тутади. Жисмоний маданият факултетларининг ўқув жараёнида жиддий эътибор берилган. «Жисмоний тарбия ва спорт назарияси» фани жисмоний тарбия факултети талаба ва магистрларининг спорт ва педагогик маҳоратларини эгаллашларига катта хизмат қилади.
Республикаси олий таълим давлат таълим стандартига мувофиқ " Жисмоний тарбия ва спорт назарияси" умумий илмий ва умумий касбий фанлар цикли ҳисобланади.
Ушбу дарсликда спортчи ва мураббий учун зарур бўлган машғулотлар жараёни ва унинг кўплаб шартли омиллари билан боғлиқ масалалар келтирилган. Уларнинг кўплаб тадқиқотлари ва спорт машғулотлари жараёнини қўллаш соҳасидаги этакчи мутахассисларнинг илғор тажрибалари маълумотлари умумлаштирилди. Тақдим этилган материал тузилган ва магистр ва талабаларга қулай шаклда тақдим этилган.
Охирги йилликда Республикамининг жисмоний ва спортни ривожлантиришда етакчи олимлари Р.С Саломов, К.М. Маҳкамжонов Ш.Ҳ. Хонкелдиев, А.Н. Нормуродов, Ю.М.Юнусова, Р.Х.Кадиров, Б.Б.Маъмуровларнинг илмий услубий, ўқув қўлланма ва дарсликлардан манба сифатида манба сифатида фойдаланилди.
Рус олимлари етакчи олимлар Л.П.Матвеев, В.М.Видрин, Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов, А.А.Гужаловский, Б.Н.Минаев, Б.М.Шиян, В.А.Ашмарин, Ю.И.Евсеев ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларининг натижалари, тўпланган илғор бой тажрибалари, янги яратилган дарсликлари, ўқув, услубий қўлланмаларнинг материалларидан фойдаландик.
Дарсликда келтирилган "Жисмоний тарбия ва спорт назарияси" услубий тамойиллар ва уларни жисмоний тарбия жараёнида кириш йўллари, жисмоний тарбиянинг методик ва махсус тамойилллари, илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси, мактаб ёшдаги болалар жисмоний тарбияси,умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия спортнинг ижтимоий аҳамияти, спорт мусобақалари тизими,спорт асослари, спорт режалаштириш технологиялари, спортчини тайёрлаш ҳисобга олиш ва комплекс назорат каби мавзулар ўз ичига олган.
Курсининг мазмуни келажакдаги мутахассисларга кўплаб маҳаллий ва хорижий жисмоний тарбия тизимларининг самарадорлигини, уларнинг миллий соғломлаштириш жисмоний тарбия мактабининг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини аниқлашга имкон берадиган билимларни тақдим этишни назарда тутади.
Ушбу дарсликнинг келгусида янада такомиллаштириш бойитиш учун таклиф, мулоҳазалар ва фикрларингизни инобатга оламиз.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling