Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Илмий тўгараклар асосида бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштириш методикаси


Download 0.94 Mb.
bet32/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

2.3. Илмий тўгараклар асосида бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштириш методикаси
Инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши таълим муассасаларининг асосий вазифасидир. Бугунги кунда Республикада амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар, педагогика назарияси ва уни амалиёт билан боғлаб ўқитиш бўлажак мутахассисларда касбий профессионал хусусиятларни шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Бунда бўлажак ўқитувчининг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Квазипрофессионал фаолият - бу контекстли таълим шаклларидан бири бўлиб, касбий фаолиятнинг маълум бир сегментини моделлаштиришни, ҳақиқий педагогик вазиятларни яратишни назарда тутади. Қуйида “Квазипрофессионал фаолият” тўгарагининг фаолияти ва унинг талабаларда касбий профессионал хусусиятларни шакллантиришдаги роли баён этилади. Тўгаракда квазипрофессионал фаолиятни шакллантириш орқали талабалар турли хил касбий муаммоларни ҳал этиш ва педагогик ўзаро алоқалар тизимини тўғри йўлга қўйиш, турли муаммоли вазиятларни мустақил ҳал қилишни ўрганади. Бундан ташқари, бундай турдаги фаолиятни таълим фаолияти билан ўқув ва касбий фаолият ўртасидаги ўтиш даврининг бир тури деб ҳисоблаш мумкин. Бу талабаларнинг ўқитиш амалиётига тайёрланиш даражасини орттиради ва омма олдида ўз фикрини баён этиш, касбий билимларини намоён этишдан қўрқиш муаммосини ҳал қилади. Тўгаракка аъзо бўлишдан олдин ҳар бир иштирокчи “Биология ўқитувчисига хос касбий фазилатлар” деб номланган сўровнома асосида баҳоланадилар. Бу баҳолаш асосида ўзларининг ўқитувчилик қобилиятларини ва фазилатларини билиб оладилар. Қолаверса, бу натижалар тўгарак машғулотлари тугагандан сўнг яна бир бор олинади ва иштирокчиларда бўлажак биология ўқитувчисига хос фазилатларни шаклланганлик даражасини белгилаб беради [-жадвалга қаранг].
Тўгарак ўз фаолиятини Ўзбекистон республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш тўғрисидаги Низоми”га ва Бухоро давлат университети томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида иш юритади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling