Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
1. Таълимий мақсади: “Сэнсэй ҳайкалчаси соҳиби” лойиҳаси моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, талабаларда бу технология асосида квазипрофессионал фаолият малака ва кўникмаларни шакллантириш.
2. Тарбиявий мақсади: “Сэнсэй ҳайкалчаси соҳиби” лойиҳаси орқали квазипрофессионал фаолиятини шакллантириш асосида бўлажак биология ўқитувчиларини тарбиялаш. 3. Ривожлантирувчи мақсад: Талабаларнинг илмий, ижодий, педагогик, психологик, жамоавий, бошқарувчилик фаолиятларини шакллантириш ва ривожлантириш. Машғулот жихозлари: “Сэнсэй ҳайкалчаси” кўргазмали қуроли “Лойиҳалаш технологиялари асосида талабаларни квазипрофессионал фаолиятга таёрлаш” тўгарак машғулотида талабаларга лойиҳалаш технологияси асосида дарсларни ташкил этиш, бу усулнинг моҳияти ва унинг қўлланишига оид кўникмалар шакллантириш талаб этилади. Қуйида “Сэнсэй ҳайкалчаси соҳиби” бўлинг!” номли лойиҳа ҳақида сўз юритилади. “Сэнсэй ҳайкалчаси соҳиби” бўлинг!” номли тадбир лойиҳаси ҳафтанинг душунба куни ўқитувчи томонидан эълон қилинади. 10 та рангли тангалар ёнида белгилинган топшириқларнинг бажарилишига қараб ҳафта давомида ҳар бир ўқувчи ўз ҳисоб рақамига, яъни-бир неча тангаларга эга бўладилар. Шанба куни “Сэнсэй ҳайкалчаси” тақдимоти бўлиб ўтади. Бу тақдимотда энг кўп танга тўплаган ўқувчи ҳайкалча соҳиби, 1, 2, 3-ўринларга ҳам совриндорлар аниқланади. Яна 6 та юлдузчалар учун ҳам совриндорликка номзодлар сараланади. Бериладиган топшириқлар ҳақида: Зукколар учун. Иқтидорли ўқувчилар учун тайёрланган мураккаб топшириқларни бажарганликлари тангалар ҳисоб рақамларга ташланади. Бунда бу топшириқларни бажариш ўқувчиларнинг ихтиёрига қўйилади. Ота-оналар учун. Ота-оналарнинг дарсларда, ота-оналар йиғинларида, ва ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, таълим муассасалари маъмуриятлари ҳамда таълимни бошқариш органлари вакиллари учун ягона электрон таълим платформасидаги иштирокларига қараб фарзандларининг ҳисоб рақамларига тангалар ташлаб борилади. Дарслардаги фаол иштирок ва дарсликлар учун. Бунда ўқувчилардан дарсларда фаол иштирок этишдан ташқари уларнинг ўқув қуролларининг доим тайёрлиги учун ҳам тангалар ҳисоб рақамларга ташланади. Ижодий иш учун. Бунда ўқувчилар томонидан бажариладиган мустақил таьлим топшириқлари кроссвордлар, тестлар тузиш, видеороликлар, мавзули рефератлар, турли хил макетлар ва муляжлар тайёрлаб келганликлари учун тангалар ташланади. “Сэнсэй ҳайкалчаси” дарси учун. Ҳафтани бир кунида исталган фандан мустаҳкамлаш мавзулари танланади. Бу дарсда тўпланган тангалар ўқувчининг ҳисоб рақамига туширилади. Навбатчилик учун. Навбатчи ўқувчилар иши назорат қилиниши асосида тангалар ташланади. Хулқи учун. Энг одобли болалар эга бўладиган тангалар. Бу тангаларги ҳар бир фаннинг тарбиявий мақсадларига эришганлик даражасини белгилашда ҳам қўллаш мумкин. Мустақил фикрини билдира олгани учун. Бунда дарсларда қўлланиладиган муаммоли таълим технологиялари, дидактик ўйин технологиялари топшириқларини бажаришда мулоқот маданиятини шакллантириш учун қилинган сай-харакатлар учун тангалар ташланади. Жарима. Кечикувчи ўқувчилар, қолдирилган дарс соатлари, дарсдаги тартибсизликлар учун бериладиган жарима тангалар. Бунда олдин тўпланган тангалардан 2 таси олиб ташланади. Қачон камчилик тузатилса, яна қайтариб қўйилади. Банкрот. Дарсдан сабабсиз қолиш, дарсдан сўрамасдан чиқиб кетилган ҳолатларда бериладиган тангалар. Бунда ўқувчи тўплаган барча тангалар олиб ташланади. Бу лойиҳа ўқувчиларнинг жамоавий ишларда қатнашишларини фаоллаштиради, ота-оналарни мактаб билан боғлаш учун яхши восита бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчиларга эса назоратни энгиллаштиради, таълим-тарбия жараёнида юқори самарадорликка эришишга, хуллас, ўқитувчининг синф раҳбарлик фаолиятини яратишга яқиндан кўмак беради. “Сэнсэй ҳайкалчаси” нинг яна афзаллик томонида шундаки, ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб ҳам дарслар, танловлар, тадбирлар ташкил этиш мумкин. Гуруҳларга ажратишда ўқувчиларнинг билиш салоҳияти эътиборга олинади. Бироқ бу гуруҳлаш сабаби ўқувчиларнинг ўқишга бўлган иштиёқини сўндирмаслик учун айтилмайди. Ўқувчиларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 1-гуруҳга энг фаол ўқувчилар; 2-гуруҳга таълимни яхши ўзлаштирувчи ўқувчилар; 3-гуруҳга таълимни бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар; 4-гуруҳга таълимга масъулиятсиз бўлган ўқувчилар; 5-гуруҳга таълимни ўзлаштиришга лаёқати суст бўлган ўқувчилар кўринишида гуруҳланади. Бу гуруҳларнинг ҳар бирига дарсларга, танловларга, тадбирларга мос топшириқлар тузиб, 3-4-5-гуруҳдаги ўқувчиларга ҳам иштирок этишларига имконият яратиш орқали, уларда “Демак, мен ҳам беллаша оламан”, “Мен ҳам ғолиб бўлишим мумкин” деган тушунча пайдо қилинади ва ўзига нисбатан ишонч уйғотилади, мактабга интилиш, ўз ишига баҳо бериш, таҳлил қилиш, ўзини назорат қилиш ҳисси шакллантирилади. Ўқувчилар орасида кам таъминланган оила фарзандлари, қариндошлари қарамоғидаги болалар, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бор. Уларга ота-оналар учун тушадиган тангаларга эга бўлиш имконияти чекланган бўлади. Бу эса уларни рухиятига жиддий зиён етказади. Буни олдини олиш учун эса “Совғалар учун” тангаларидан фойдаланилади. Ота-оналари бор ўқувчилар ота-онасиз ўқувчиларни ўқув-қуроллар билан таъминлашни, уларни обуна қилиш, ижара дарсликлар билан таъминлашга моддий ёрдам беришни щз зиммаларига оладилар. Бундай ҳолларда ёрдам берган ўқувчи ҳам, ёрдам олган ўқувчи ҳам ўз ҳисоб рақамларига “Ота-оналар учун” тангаларига эга бўладилар. Бундай ишлаш ўқувчиларда ўзаро қадр-қиммат, дўстлик, атрофдагилардан миннатдорлик, ўзига ишонч ҳиссини уйғотади, кўнгли кўтарилади. Ота-оналар ўз ташаббуслари билан байрамларда, ҳайит кунларида етим болалар учун совғалар ташкил қилиб, туғилган кунларида, бетоб бўлганларида йўқлайдилар. Душанба куни “Зукколар учун” тангаларига эга бўлиш учун ўқитувчи томонидан шартлар эълон қилинади. Бу шартлар қуйидагича бўлиши мумкин: Aмалий лойиҳалар: бу лойиҳа иштирокчиларининг ёки ташқи буюртмачининг ижтимоий манфаатларига қаратилган бўлади. Бунда маҳсулот олдиндан белгиланган бўлиб, муайян фаолиятда қўлланилади. Тадқиқотчилик лойиҳалари: бу лойиҳа чинакам илмий изланишлар каби тузилган бўлиб, танланган мавзунинг долзарблигига асосланади, тадқиқот мақсадларини белгилайди, тасдиқлаш билан фаразни мажбурий равишда илгари суради ва олинган натижаларни муҳокама қилади. Aхборотли лойиҳа: бунда ўқувчи объектни, ҳодисани таҳлил қилади, умумлаштиради ва кэнг аудиторияга тақдим етиш учун маълумот тўплайди. Ижодий лойиҳалар: бунда ўқувчи лойиҳа натижаларни тақдим етишга еркин ва ноанъанавий ёндашувни эътиборга олади. Булар театрлаштирилган томошалар, спорт ўйинлари, тасвирий ёки декоратив санъат асарлари, видеофилмлар бўлиши мумкин. Ролли лойиҳалар: Ушбу лойиҳаларда структура аниқланмайди ва иш тугагунга қадар очиқ бўлади. Лойиҳа қатнашчилари муайян ролларни бажарадилар. Ролларга мувофиқ ҳолда уларнинг вазифалари аниқланади. Ўйин сюжетига мувофиқ улар ролларни бажариши, тегишли ҳолларда “мансабдор шахс” сифатида мулоқотга киришиши, бунда мавжуд қобилият ва истеъдодлари, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини сафарбар етишлари лозим. Лойиҳани ҳал етиш жараёнида кўзланган натижага эришишлари учун жуда кўп меҳнат қилишлари, изланишлари, мустақил ва ижодий фикр юритишлари, мустақиллик ва онглилик талаб етилади. Бу ерда ижодий изланиш мавжуд, лекин ўқувчилар маълум ролларни бажариш орқали лойиҳа ҳал етилганлиги сабабли ролли ўйин лойиҳалар саналади . Асосан амалий ва тадқиқотчилик фаолиятига йўналтирилган лойиҳалардан фойдаланилди: Масалан: • тадқиқот асосида ўқитиш усуллари, • ноанъанавий дарслар, • ўқув тажрибаси, • тадқиқот уй вазифаси, • ўқувчиларга йўналтирилган компонент, • олимпиадалар, мусобақалар, • илмий-амалий конференсиялар, • ўқув експедициялари: екскурсиялар шулар жумласидандир. Лойиҳалар устида ишлаш индивидуал бўлиши мумкин, лекин кўпинча бу гуруҳда амалга оширилганда кўпроқ натижага еришилади. Гуруҳ лойиҳалари ўқувчиларнинг асосий компетенсияларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга: жамоа билан ишлаш, вазиятни таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш қобилиятларини ривожлантиради. Тажрибадан, шуни таъкидлаш жоизки, энг қийин жараён - лойиҳада ишлашнинг дастлабки босқичини ташкил қилиш. Баъзан мавзуни танлаш шунчаки қийин кечади: чунки ўқувчиларнинг қизиқишлари, масаланинг долзарблигини ҳисобга олиш керак. Дейлик мавзу аниқланди. Енди гуруҳдаги ролларни тақсимлаш керак: назарий материалларни тўплайдиган, таҳлил қиладиган, мавзу бўйича адабиётлар таҳлилини тайёрлайдиган ўқувчини танланади. Бошқа ўқувчилар билан эса биргаликда тадқиқотнинг амалий қисмини амалга ошириш лозим, яъни: таҳлил қилинаётган материални тасвирлаш учун тажрибалар ўтказиш, фотолавҳа ёки видеофилмлар олиш ва шу каби бошқа жараёнлар устида ишлаш шулар жумласидандир. Кейинчалик, республикада, сўнгра минтақавий конференсияда тадқиқот лойиҳасининг тақдимотига фаол тайёргарлик бошланади. Ҳисобот тайёрланади, қоида тариқасида уни тайёрлашда таълим муассасасининг барча аъзолари ёки ўқувчилар қатнашади. Тадқиқот ишининг асосий муаллифи лойиҳани анъанавий тарзда тақдим етади, сўнгра тақдимот муҳокама қилинади ва камчиликлари кўриб чиқилиб тузатилади. Тақдимотни олдиндан тинглашнинг асосий мақсади ўқувчига кутилмаган ва мулоҳазали савол берилганда ҳам, уларга қийналмасдан жавоб бера олишини шакллантиришдир. Ўқувчилар биргаликда барча саволларга жавоб бериш учун режа тузадилар. Нима учун тадқиқот олдиндан муҳокама қилиниши керак? Ҳақиқат шундаки, лойиҳани оммавий равишда ҳимоя қилишда ўқувчилар хавотирга тушишади. Натижада - кузатувчилар олдида ҳаяжонланиш, фикрни жамлай олмаслик, ўз фикрларини ифода ета олмаслик ҳолатлари кузатилади. Дастлабки тинглаш жараёнида ўқувчи аудитория олдида ўзини тутиш тажрибасини тўплайди, саволларга тўғри жавоб беришни ўрганади, бир сўз билан айтганда нутқ сўзлаш ва мунозарани ўтказиш тажрибасига эга бўлади. Ўқувчиларнинг тадқиқот ишларини қуйидаги йўналишларда ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир: а) амалий ва лаборатория ишлари, семинар дарсларни тайёрлаш. Масалан, буюк олимларнинг ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли лойиҳалар тайёрланади (A.М.Бутлеров, A.Нобел, К.Линней). Илмий кашфиёт тарихига, кундалик нарсалар (гугурт) ёки маҳсулотлардан (шоколад) фойдаланиш тарихига бағишланган лойиҳалар ҳақиқий тадқиқот лойиҳаларига айланади. б) танловларда, фестивалларда, конференсияларда қатнашиш орқали ўқувчиларнинг аудиториядан ташқари ишларда ҳам тадқиқотчилик фаолиятларини ривожлантирилади. “Дарслардаги фаол иштирок ва дарсликлар учун” тангаларига эга бўлиш учун намунали ҳолатлар танланади. Лекин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчи ҳам бундай тангага эга бўлишни хоҳлайди. Бундай ҳолатларда ўзининг гуруҳидаги ўқувчилар билан беллашиш таклиф қилинади. Ўқувчининг кичкина ютуғи ҳам “Ана, бугун кечагидан яхшироқ жавоб бердинг”, “Бу машқни олдингисидан кўра аниқроқ бажардинг, шунинг учун дарслардаги фаол иштирок ва дарсликлар учун тангасига эга бўлдинг” деб рағбатлантирилади. “Ижодий иш учун” тангаларини ўқувчилар ўз ҳисоб рақамларига йиға олишлари учун қуйидаги топшириқларни бажаришлари лозим: “Ўз қўлим билан” Бунда ўқувчилар ўзлари танланган мавзуга оид турли буюмлардан шакллар ва макетлар тайёрлаб келишади ва бу макетлар синфда “Ўз қўлим билан” номли кўргазмага қўйилади. “Менинг таассуротларим” Бунда ўқувчиларга ишлаб чиқариш корхоналарига ота-оналари билан боришлари ёки таниқли инсонлар билан учрашишлари, халқимизнинг байрам тадбирларида иштирок этишлари, табиат қўйнига саёхат қилишлари талаб этилади. Олган таассуротларини фотосуратлар, ўзлари чизган расмлар, баён ва иншолар орқали ифода этиб, файл папкаларда ёки оддий дафтарларга тайёрлаб келишади. Бу дафтарлар “Менинг таассуротларим” кўргазмасига қўйилади. “Менинг китобчам” ва “Менинг луғатим” Бунда ўқувчилар ўз қўллари билан китобчалар тайёрлаб, унга ўз ижодларидан намуналар келтирадилар, расмлар билан безайдилар, халқ оғзаки ижодидан намуналар йиғадилар. “Менинг луғатим” деб номланган китобда эса ўқувчилар исталган фанларидан тушунмай қолган атамаларини изоҳларини ёзиб боришади. Бу фанларни ўзлаштиришда жуда қўл келади. Бу китоблар “Менинг китобчам” кўргазмасидан жой олади. “Мен-кичик олим” Бунда ўқувчилар ўзларининг кичик изланишларини баён этадилар. Масалан: Карл Берг ҳақида бошқа китоблардан, газеталардан, журналлардан ва интернет тармоқлари орқали маълумот тўплашади. Бу маълумотларни фотосуратларга туширадилар, кичик илмий ишларни баён этадилар. Бу ишда ота-оналар ҳам ёрдамлашадилар. Ўқувчи эса ҳам ижодий иш учун, ҳам ота-онаси учун тангаларга эга бўладилар. Хуллас, бир ой ичида синфда 4 та кўргазма ўқувчиларнинг ўз қўллари билан бунёд бўлади. “Менинг ўсимлигим ёки ҳайвончам” Ўқувчиларга хона ўсимликлар ва ҳайвонларни ўстириш ҳамда кўпайтиришни ўргатиш учун синф хонасида тирик бурчак шакллантирилади. Ўқитувчи томонидан ўқувчиларга ўсимлик уруғлари тарқатилади ва уларни ундириб келиш топшириғи берилади. Ўқувчиларга ўзлари истаган ҳайвонларни парвариш қилишларига рухсат берилади. “Навбатчилик учун” тангаларига эга бўлиш учун ҳафта давомида битта шарт эълон қилинади ва ўқувчиларнинг ўз парталарининг тозалиги, шанбаликлар, умумхалқ ҳашарларига қатнашиши ва синф хонасидаги гулларни парвариш қилишлари - навбатчиликлари кузатилади ҳамда натижаси шанба куни кўрилади ва навбатчилик тангаларига эга бўлади. “Хулқи учун” тангаларини эса ўқувчилар ҳар доимги тартибли ҳолатлар учун эмас, балки намунали хулқлари учун олишади. Масалан: йўқолган пулни эгасига қайтариш, бетоб дўстларини йўқлаш, кексаларга ёрдам берганликлари учун мазкур тангаларга эга бўлишади. “Мустақил фикрини билдира олгани учун” тангаларига эга бўлиш учун ўқувчилар ўз нутқини такомиллаштиришда таълим ва тарбия жараёнида қуйидаги йўналишларга доимий амал қилиб бориши лозим: ўз фикрини мустақил ва эркин билдира олиш; ўзбек адабий тили қонуниятлари ва нормаларини мукаммал билиши; ўз-ўзини ва нутқий фаолиятини мунтазам назорат қилиши; ўзининг нутқий маданиятини доимий ривожлантириб бориши; мулоқотнинт барча ҳолатларида адабий нутқ қоидаларини эгаллаш учун ўзига шароит яратиши. “Жарима тангалар” ўқувчилар дарсдан кечиккан, дарсликларни уйга қолдирилган ҳолатларда ва кичик камчиликлар учун қўйилади. Бундай ҳолларда ўқувчиларнинг олдин олган 2 та тангалари олиб қўйилади. Камчилик тузатилсагина жарима олинади ва олдинги тангалар қайтарилади. Агар жарима бир ҳафта давомида тузатилмаса, яна битта жарима берилади ва кейинги ҳафтага қолдирилади. Ўқувчи жаримани тузатиши учун кундаликдаги дафтарга тушунтириш хати ёзилади ва ота-онасига хат охирида имзо қўйдириб келади. Шундан сўнгина жарима тангаси олиб ташланади. “Банкрот тангалар” дарсни сабабсиз қолдириш, 3 та кетма-кет жарималар учун, қўпол ноўрин ҳатти-ҳаракатлар учун қўйилади. Ўқувчининг олдин олган барча тангалари олиб қўйилади ва хатолар тузатилган тақдирдагина тангаларнинг ярмисигина қайтариб берилади. Хатоларни тузатиш учун ўқувчининг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда бирон-бир топшириқ берилади ва албатта ўқувчининг кундалигидаги дафтарга тушунтириш хати ёзилади. Бу хатда ота-онанинг фикри ҳам қайд этилган бўлиши шарт. Агар жарима ва банкрот ҳолатларда ота-она фикр билдирса, ўқувчининг ҳисоб рақамига ота-она учун тангаси тушади. Бу билан ўқувчи камчилигини тез бартараф этади ва ўз ишига руҳланган ҳолда ёндошади. Тангалар тайёрлашда уларнинг рангига алоҳида эътибор бериш керак. 10 та шартлар бўйича 10 хил рангдаги тангалар танланади ва ҳар бир шартнинг ёнига танланган рангдаги тангадан намуна қўйилади. Бу билан ўқувчи қайси шартни бажарса, қандай тангага эга бўлишини ва ўқитувчи ҳам ўқувчининг қайси шартни бажарганини осонгини билиб олади. Олтин рангдаги ялтироқ тангалар зукколар учун танланади. Бу тангаларнинг ялтироқлиги бола эътиборини тортади ва шу швртни албатта бажаришга ҳаракат қилади. Кумуш рангдаги ялтироқ тангалар ота-оналар учун танланади. Қизил, сариқ, яшил - шунга ўхшаш оддий ранглар бошқа шартлар бўйича танланади. Аммо, жарима учун - жигар ранг, банкрот учун - қора ранг танлангани маъқул. Ҳар бир рангдаги тангалар (30 тадан, 40 ва 50 тагача) банк хазинасида бўлгани яхши. Хазина кўргазмали қуролнинг энг пастки қисмида 10 та чўнтакча бўлади ва бу чўнтакчанинг ҳар бирига 10 хил рангдаги тангалар солинади. “Сэнсэй ҳайкалчаси” соҳиби бўлган ўқувчи фахрий совриндор сифатида унинг чўнтакчаси устига ялтироқ ҳайкалчанинг расми ёпиштириб қўйилади ва кундалигига ҳам худди шундай ҳайкалча расми ёпиштирилади. Кейинчалик бир неча сэнсэй ҳайкалчаси фахрийлари билан ҳам танлов ўтказиш мумкин. Энг асосийси, синфдаги иқтидорли ўқувчилар аниқланади ва улар билан қўшимча амалий машғулотлар ўтказилади. Бу ўқувчилар кичик олимпиада номзодлари, деб эълон қилинади ва ҳар чорак охирида синфда олимпиада ўтказилади. Тадбирга, яъни тақдимотга ота-оналар таклиф қилинади ва олимпиада иштирокчилари 1-,2-,3-ўрин соҳибларига медалёнлар берилади ва олий ўрин эгасига сэнсэй ҳайкалчаси тантанали тарзда кийдирилади. Бу лойихадан юқорида айтилганидек, дарс жараёнида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ҳафтада бир исталган фандан исталган мавзу танланади ва ўқувчиларга “Сэнсэй ҳайкалчаси дарси” деб эълон қилинади. “Сэнсэй ҳайкалчаси соҳиби” бўлинг!” лойиҳаси асосида тўгарак аъзоларига тушунтириб берилгач, улар ўртасида ҳам қўллаймиз. Чунки бу лойиҳани тўғри ташкил қилиш учун бўлажак ўқитувчидан катта педагогик лаёқатни талаб этади. Бу эса ўз навбатида квазипрофессионал фаолиятини ривожлантиришни талаб этади. Талабаларга қуйидагича топшириқлар берилади: талабаларнинг илмий фаолиятини шакллантириш учун: 5-6-7-8-9-10-11-синф биология дарсликларини ўрганиб амалий, тадқиқотчилик, ахборотли, ижодий ва ролли лойиҳалар учун мавзулар танлаб келишлари, уларни ташкил этиш усуллари, ўз ўқувчиларини қизиқтира олиш қобилиятини шакллантириш учун тўғри рағбатлантириш қоидаларини ўрганишларини лозим. Топшириқни бажара олган тўгарак аъзолари ўз ҳисобларига “Зукколар учун” тангасига эга бўладилар. “Ота-оналар учун” тангасига эга бўлишлари учун талабалардан ота-оналар йиғилишлари учун мавзулар танлаб келишлари, бўш ўзлаштирувчи, таълимга масъулиятсиз бўлган , таълимни ўзлаштиришга лаёқати суст бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига уйда қандай ўқув машғулотлари олиб бориш лозимлиги, болалардаги дислекция ҳодисаси нима эканлиги, улар учун кутубхоналар ташкил қилиш ва уларга мос китоблар танлай билиш ҳақида, агар боланинг мактабга келиш истаги бўлмаса, у ҳолда қандай ишлар олиб бориш кераклиги ҳақида суҳбатлар ва тест машғулотлари олиб бориш учун керакли маслаҳатлар кетма-кетлиги, сўровномалар тайёрлаб келишлари зарур. Дарсларда, танловлар ва тадбирларда бўш ўзлаштирувчи, таълимга масъулиятсиз бўлган, таълимни ўзлаштиришга лаёқати суст бўлган ўқувчилар билан ишлаш усулларини ишлаб чиқиш, уларни амалиётда қўллай билиш, дарсликлар билан ишлай олишлари асосида талабалар дарслардаги фаол иштирок ва дарсликлар учун тангаларига эга бўладилар. Дарсликлар билан ишлай олишлари деганда талабалар мактаб дарсликлари учга ўзлаштирувчи ўқувчилар учун эканлигини билган ҳолда иқтидорли талабалар учун қўшимча топшириқлар ишлаб чиқишлари назарда тутилади. Талабалар ижодий иш учун тангаларига эга бўлишлари учун лойиҳалаш, муаммоли таълим , дидактик ўйин технологияларини ўрганишлари, уларни қўллай олишлари, ўзлари қизиққан мавзу юзасидан республика ва ҳалқаро журналларга мақола, республика ва ҳалқаро конференцияларга тезислар тайёрлашни ўрганишлари керак. Кейинчалик топшириқни мураккаблаштириш учун мавзуни ўқитувчи танлаб беради ва талабаларнинг ижодий фаолияти янада шакллантиришга ёрдам беради. “Сэнсэй ҳайкалчаси” дарси учун тангасига эга бўлишлари учун талабалар моделлаштирган дарслар ўтиб беришлари лозим. Дастлаб вақт меъёрлари, мавзу инобатга олинмайди. Яъни талаба ўзи ёқтирган фаннинг исталган мавзусидан анъанавий дарс ўтиб беришлари талаб этилади. Кейинчалик эса ўқитувчи танлаб берган мавзу юзасидан вақт меъёрларига асосан ноанъанавий дарслар ташкил қилишлари зарур бўлади. Талабалар жамоатчилик ишларига иштирок этиб ёки уларни ташкил қилиш, ўзларининг бошқарувчилик қобилиятларини намоён қилиш орқали “Навбатчилик учун” ва “Хулқи учун” тангаларига эга бўлишлари мумкин. Талабалар мустақил фикрини билдира олгани учун тангаларига эга бўлиш учун мулоқот маданиятини шакллантиришлари лозим. Бунинг учун мулоқот қилиш учун нутқни тайёрлаш ва машқ қилиш жараёнида талабалар мустақил равишда қуйидаги саволларга жавоб топишлари лозим: Тингловчиларда қандай фикр уйғотмоқчиман? Аудиторияда ижобий муҳитни қандай кайфият асосида яратмоқчиман? Нутқ мазмуни ва шароити қандай интонация ва ритмни талаб этади? Талабалар ҳар қандай таълим-тарбиявий машғулот олдидан бир неча бор ўз нутқини ёзиб олиб (аудиодиск, диктофон) тинглаб ва хатоларини тузатишга ҳаракат қилиб, нутқларини қайтариб машқ қилишлари керак. Нутқларини ранг-баранг бадиий-адабий сўзлар билан бойитишлари талаб этилади. Ўз таассуротларини қўшган ҳолда бойитиб, тўлдириб бориш, ўқитувчи нутқининг мукаммаллиги, тозалиги, таъсирчанлиги билан ўқувчилар эътиборини жалб қилиш, улар қалбига йўл топиш, ҳеч қандай қийинчиликсиз касбий педагогик фаолиятда дуч келадиган барча зиддиятларни бартараф этиш каби қобилиятларни шакллантиришлари лозим. “Жарима” тангалари машғулотларга кечикиб келган, топшириқларни бажармаган талабаларга, “банкрот” тангалари эса жуда қўпол камчиликлар учун берилади. Юқоридаги топшириқлар асосида талабалар ҳафта давомида ўз ҳисобларига йиғган тангалари асосида ўзларининг камчиликларини билиб олишади ва ўқитувчи эса улардаги бу хатоларни тузатиш учун қўшимча маълумотлар ва топшириқлар бериб боради. Тавсия етилган модел бўйича тўгаракка қатнашган талабалар ва назорат гуруҳлари махсус курсни ўрганиш натижасида олган назарий билимларига тахлил қилинди. Жавоблар тўрт балли шкала бўйича баҳоланди, яъни аъло-5, яхши - 4, қониқарли - 3 ва қониқарсиз -2. Олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган. Жадвал 1 Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling