Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети
Download 0.79 Mb.
|
Мехригул
СТЕРЕОКИМЁ ХАҚИДА МАЪЛУМОТМоддаларнинг фазовий тузилишини ўрганувчи фан стереокимё деб аталади. Бу фан ўз ичига молекулаларнинг фазовий тузилиши, гибридланиши ва молекуляр диаграммаларини тузиш ва таҳлил қилишни қамраб олади. Демак, стереокимёни ўрганиш оркали барча моддаларни реакцион қобилиятлари хақида фикр юритиш мумкин бўлади. Стереокимёни ўрганаётганда барча моддаларнинг ҳосил қилган кристалл ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлишимиз лозим. Моддаларнинг кристалл панжараларини билиш учун кристалл шакллар ҳақида тушунчалар билан қуролланиш лозим. Барча кристалларда кристалл шаклни белгиловчи катталиклар мавжуд бўлиб, бу катталикларга: симметрия маркази, симметрия ўқи, симметрия текислиги ва фазовий шакллар киради [1]. Симметрия маркази деганда материал нуқталар системасининг барча нуқталарини акс эттирган пайтда системанинг ҳолати дастлабки ҳолатга ўхшашини таъминлайдиган нуқтага айтилади ва у i харфи билан белгиланади. Мисол учун квадрат, олтибурчак ва айлананинг симметрия маркази қуйидагича бўлади.
Симметрия текислиги деб - молекула бу текисликка акс эттирилганда унинг ҳолати ўзгармай қоладиган текисликка айтилади. Масалан, сув молекуласи битта симметрия текислигига эга. Этилен молекеуласи эса иккита бир – бирига перпендекуляр бўлган симметрия текислигига эга. Симметрия текислиги σ билан белгиланади. Қуйидага 2-расмда айрим шаклларнинг симметрия текислиги келтирилган. 2-расм. Айрим шаккларнинг симметрия текислиги. Тенг ёнли а учбурчак ва тўғри тўртбурчак б Симметрия ўқи деб молекулани φ бурчакка бурганда у ўзининг дастлабки ҳолатига қайтишини таъминловчи чизиққа айтилади ва у с ҳарфи билан белгиланади. Қуйида айрим геометрик шакллар учун симметрия ўқи келтирилган [1].
5-расм. Кристалда мумкин бўлган симметрия ўқлари 1-жадвал. Симметрия элементлари.
Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling