Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чирчиқ давлат педагогика институти педагогика ва менежмент кафедраси


Курс ишларини тақриз қилиш тартиби


Download 66.06 Kb.
bet3/12
Sana10.11.2023
Hajmi66.06 Kb.
#1762826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ИННОВАЦИЯ КУРС

Курс ишларини тақриз қилиш тартиби
Тугалланган курс иши ҳимояга қўйилишдан олдин тақриз қилиниши керак. Бунда биринчи навбатда тайёрланган ишнинг ижобий томонларини, кейин эса камчиликларини кўрсатиб, уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилиши керак. Тақриздан олдин курс иши албатта диққат билан ўқиб чиқилиши керак, акс ҳолда номигагина ёзилган тақризлар туфайли сифат жиҳатидан талабга жавоб бермайдиган курс ишлари ҳам ижобий баҳоланиб кетилишига йўл қўйилиши мумкин.
Курс ишларини тақриз қилувчи профессор-ўқитувчилар олдига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Курс ишини дастлаб тақризга олган вақтда ушбу курс иши мавзусининг талаба исми шарифининг биринчи ҳарфига мос келишини текшириш;

  • Курс ишининг мазмунига умумий баҳо бериш ва унда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиш, шунингдек, талабага камчиликларни тузатиш йўллари бўйича маслаҳат бериш ҳамда шунга тегишли мулохазаларни тақриз варағига ёзиб қўйиш;

  • Тақризда курс ишининг биринчи навбатда, ижобий томонларини кўрсатиш билан бирга, барча салбий томонларини ҳам чуқур таҳлил қилиб, моҳияти ёритилмаган саволларни талабага тушунтириб бериш;

  • Курс ишида ҳар бир бетнинг четига ва тақризнинг ўзида ёзиладиган мулоҳазаларда мустақил бажарилган ишда қайси муаммоларга, яъни қайси саволлар моҳиятини ёритишга илмий-ижодий ёндошганлигини, қайси бирларини тўлдириш зарур эканлигини кўрсатиш;

  • Назариянинг амалиёт билан узвий равишда боғлаб олиб борилиш даражасини кўрсатиш;

  • Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ўрганилаётган муаммоларнинг Ўзбекистон мисолида ҳал қилишнинг йўл-йўриқларини назарий жиҳатдан асосланишга баҳо бериш;

  • Талабалар танланган курс ишини бажариш орқали иқтисодиёт назариясининг моҳиятини чуқур, атрофлича ўрганиб, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти хусусиятларини кўрсатиб берилганлик даражасини баҳолаш.

Ана шу жиҳатдан олиб қараганда, курс ишига тақриз ёзишда расмиятчиликга йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ амалда расмиятчилик асосида жуда қисқа ёзилган тақризлар ҳам учрайди. Бундай тақризлар:
Биринчидан, курс иши мавзусининг моҳиятини ва унда қўйилган муаммоларнинг ёритилган ёки ёритилмаганлигини кўрсатиб бера олмайди.
Иккинчидан, талаба учун курс ишида қандай камчиликлар мавжуд, уни қандай бартараф қилиш мумкин эканлиги ҳақида фойдали маслаҳатлар мавжуд бўлмайди.
Учинчидан, талабанинг курс ишини маъсулият сезмасдан юзаки ёзишига олиб келади.
Тўртинчидан, талабаларнинг курс ишига етарли даражада аҳамият бермасдан, яъни мавзунинг режаси, фойдаланган адабиётлар рўхати, бажарилган вақти кўрсатилмаган тақдирда ҳам ижобий баҳоланишига сабаб бўлади.
Бешинчидан, талаба ижодий фикр юритмасдан, курс ишини айрим ўқув қўлланмалардан тўғридан-тўғри кўчириб олганда ҳам унинг асоссиз ижобий баҳоланишига олиб келади.
Бизнинг фикримизча, курс ишига тақриз ёзишда бундай камчиликларга йўл қўйиш юқори малакали иқтисодчилар тайёрлаш талабига зиддир. Шунинг учун талабаларга тўғри маслаҳат бериб, амалий ёрдам кўрсатадиган даражада курс ишини таҳлил қилиб, тақриз ёзиш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Курс ишини таҳлил қилишда ўқитувчи, ҳар бир бетда унинг камчиликларини ёзиб кўрсатиши зарур. Бунда камчиликларни қисқартириб эмас, балки курс иши варағининг четига аниқ ва равшан қилиб ёзиш лозим. Бундай ёзилган тақриздан талаба ўзи йўл қўйган хато ва камчиликларини тезда тушиниб, уни бартараф қилиш йўл-йўриқларини олиш имкониятига эга бўлади.
Профессор-ўқитувчилар тақриз ёзиш жараёнида аввало курс ишининг ижобий томонларини, кейин эса талаба йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб, уни баратраф қилиш йўлларини баён қилиш зарур. Тақризни эътиборсизлик билан номигагина ёзиш, талабаларда бепарволикга олиб келади. Бу эса таълим-тарбия ва интизомнинг сусайишига сабаб бўлади.



Download 66.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling