Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


 Интернет маркетингнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
13.3. Интернет маркетингнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари 
 
Интернет Маркетинг юқорида таъкидлаб ўтилганидек, интернет 
маркетинг бевосита маркетингнинг энг тез ўсаётган шакли ҳисобланади. 
Интернетнинг кенг қўлланишининг ҳам харидорлар учун, ҳам сотувчилар 
учун сезиларли таъсири бор. Бу қисмда биз маркетинг стратегияси ва бугунги 
амалиётдаги интернет технологияларининг ижобий тарафини олишда қандай 
ўзгаришлар қилаётганини муҳокама қиламиз. 
Бугунги кунда жаҳон бизнесининг аксарият қисми одамлар ва 
компаниялрни боғлаб турувчи рақамли тармоқлар орқали амалга оширилади. 
Интернет ваижтимоий тармоқлар дунё бўйлаб барча фойдаланувчиларни бир-
бири билан ва ҳақиқатан кенг маълумотлар базаси билан боғлайди. Айни 
дамда 
одамлар 
интернетга 
хоҳлаган 
пайтда, 
хоҳлаган 
жойда 
компюторларидан, 
смартфонларидан, 
планшетларидан 
ва 
ҳатто 
телевизорлардан, ўйин қурилмаларидан боғланиши мумкин. Интернетда 
харидорларга қулайлик, тезлик, нарх, маҳсулот маълумотлари ва хизматлар 
ҳақида фикрлар бор. Натижада, бу маркетологларга харидорлар билан яқин 
алоқа қилишга имконият яратиб беради. Интернетдан фойдаланиш ва унинг 
таъсири босқичма бошқич ўсишда давом этмоқда. Бутун дунё бўйича ҳозирги 
кунда 2 миллиарддан ортиқ одамларда интернет алоқаси мавжуд ва шундан 1 
миллиарди интернетдан телефон орқали фойдаланади. Тахминларга кўра, 
мобил интернетнинг аҳамияти ошиб бораётгани сабаб, кейинги беш йил 
давомида бу рақам икки баравар кўпаяди. 
Жадаллик билан ўсаётган бозорларда ўз жойига эга бўлиш учун ҳозирда 
компаниялар онлайн савдоларни амалга оширмоқдалар. Интернет 
компаниялар (дот-cом cомпаниес) гуллаб-яшнашини кўрган анъанавий, эски 
усулда ишловчи ишлаб чиқарувчилар ва дўконлар ҳам мижозлар билан ишлаш 
стратегиясини ўзгартирдилар. Ҳозирда деярли барча анъанавий компаниялар 
ўзларининг онлайн савдо ва коммуникатсия каналларини яратганлар, шу сабаб 
улар анъанавий ва янги усуллардан фойдаланувчи компанияларга 
айланиб боришмқда. Ҳозирда онлайн фаолият юритмайдиган компания топиш 
қийин. 
Амалиётда анъанавий ва янги усуллардан фойдаланувчи компаниялар 
фақатгина интернетда ишловчи фирмаларга нисбатан кўпроқ муваффақиятга 
эришмоқдалар.
Ҳозирги кунда ҳар бир компанияқайсидир маънода онлайн фаолият 
кўрсатади. Интернет маркетинг шакллари –wеб саҳифа яратиш, интернетга 


184 
реклама жойлаштириш, онлайн ижтимоий тармоқда алоқалар яратиш ва 
уларда иштирок этиш, э-маил жўнатиш ва мобил маркетингдан фойдаланиш. 
Аксарият компаниялар онлайн маркетингининг устуни wеб саҳифа 
яратиш ҳисобланади. Аммо бугунги кунда маркетологлар оддийгина wеб 
саҳифа яратиш билан чекланмасдан, жозибадор саҳифа яратиш, мижозларни 
сайтга киришига йўл топиш ва унда қолишини ва сайтга қайта-қайта 
киришини таъминлаш ҳақида бош қотиришлари керак. 
Wеб саҳифалар мақсад ва мазмунига кўра фарқланади. Энг кўп тарқалган 
сайт тури корпоратив (ёки бренд) wеб саҳифаҳисобланади. Бу турдаги 
сайтлар мижозларда компанияга нисбатаб мойиллик уйғотиш, уларнинг изоҳ-
муносабатини ўрганиб бориш ва компания маҳсулот-хизматларини 
сотишнинг янги каналларини яратиш каби мақсадларни кўзлайдим яъни бур 
турдаги wеб сайтлар орқали компания маҳсулотлари сотилмайди. 
Интернет - маркетингнинг энг асосий инструменти (воситаси) сайт 
ҳисобланади. Корпоратив wеб-сайт – компаниянинг виртуал офиси, ҳамда бир 
қанча функцияларга эга Интернет тармоғидаги вакилидир: 
• компания ва унинг товарлари ҳақида маълумотлар тақдим этиш; 
• Интернетда маҳсулот ва савдо маркасини ҳаракатлантириш;
• жорий маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; 
• истеъмолчилар билан муносабатга киришиш; 
• мижозларга сервис хизмат кўрсатиш ва маълумотлар тақдим этиш; 
• сайтдан электрон дўкон сифатида фойдаланиш; 
• воситачиларни жалб этиш ва воситачилар билан ўзаро муносабатларни 
мустаҳкамлаш. 
Сайт айнан қидирувчилар томонидан таҳлил этилади ва баҳоланади. 
Унинг дизайни, маълумотлар базаси ва сайтдаги сервис хизматларнинг 
мавжудлиги у ҳақида ижобий фикрни шакллантиради. Шу сабабли Wеб-сайт 
интернет лойиҳани амалга оширишда марказий бўғин ҳисобланади. Шу билан 
бирга маҳсулотни ва “савдо юрагини” ҳаракатлантириш бўйича бир қатор 
махсус инструментлар (воситалар) ишлаб чиқилган: 
1. Қидирувни оптималлаштириш (СЕО) – Сеарч энгинес Оптимизатион, 
сайтни қидирув тизимларига асосланган ҳолда оптималлаштириш 
ҳисобланади. Қидирувни оптималлаштириш натижаси – маълум бир калит 
сўзлардан фойдаланган ҳолда сайтни қидирув натижаларининг илк 
саҳифаларида жойлаштиришни таъминлаш; 
2. 
Контекст реклама – Wеб сайтда жойлашган матнли реклама 
эълонлари ва баннерлар бўлиб, интернет қидирувни такомиллаштиришда 
асосий ўринни эгаллайди. Шу билан бирга сайтнинг ўнг устунчасида 
истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига кўра қидирув тизимларини жойлаштириш 
ҳам муҳим аҳамият касб этади (Гоогле, Яҳоо Сеарч, Маил.ру, Яндекс ва 
бошқалар). 
3. 
Медиа рекламалар–компания маҳсулотлари ва хизматларини 
ҳаракатлантириш учун турли хил сайтларда ёки реклама тармоқларида 


185 
(таргетингли ёки таргетингсиз) жойлаштирилган ҳаракатсиз ва анимацион 
расмли реклама эълонлари.
4. 
СМО (Соcиал Медиа Оптимизатион), СММ (Соcиал Медиа 
Маркетинг) – ижтимоий тармоқларда ҳаракатлантириш – форумлар, блоглар 
ва бошқ. СМО нинг асосий мазмуни – интернет фойдаланувчиларни сайтга 
кўпроқ киришлари, уни турли хил форумлар, блогларда муҳокама қилишлари 
учун сайтнинг тузилмаси ва таркибини такомиллаштиришни кўзлайди.
5. 
СММ – сайтни илгари суриш, товар, хизмат ва ҳ.к.ни 
ҳаракатлантиришдир. Ушбу турдаги ҳаракатлантиришдан фойдаланишда 
сайтнинг контенти (таркиби, мазмуни) ҳақида жиддий фикр юритиш, унинг 
фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлиши ва янада кўпроқ ўқиш истагини 
уйғотиши, шунингдек, фаолроқ ҳаракатларни амалга ошириш – савол бериш, 
овоз бериш, анкета сўровлари тўлдиришга ундаши лозим. 
Онлайн маркетологлар “оғиздан-оғизга” маркетингининг интернет шакли 
ҳисобланмиш вирус рекламасидан ҳам самарали фойдаланишади. Вирус 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling