193
мамлакатлардан рақобатнинг кучли эмаслиги сабабли арзон нархда товар олиб
киришни таъқиқловчи антидемпинг қонунлар амал қилади.
Диверсификация - 1) товар стратегияси тури,
унга асосан корхона
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сонини кенгайтиради; 2) янги бозорларни
эгаллаб олиш ва қўшимча фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг бир-
бири билан боғлиқ бўлмаган икки ёки ундан ортиқ турини бир вақтнинг ўзида
кенгайтириш ва ривожлантириш.
Имиж - товар образи, унинг бирон нарсани эслатиши, ўхшаши ва акс
эттириши, товар бозори иқтисодиётига чамбарчас боғлиқ бўлган ижтимоий-
психологик ҳолат. Товар имижи товарнинг репутацияси, товар маркаси, товар
ишлаб чиқарилган корхона ва мамлакат билан ассоциациялашади.
Истеъмолчининг
мустақиллиги
(суверенитети)
-
истеъмол
ҳуқуқининг мустақиллиги, қарам эмаслиги, ҳуқуқнинг мустақил йўналиши
бўлиб, товар ва хизматлар бозорида истеъмолчининг манфаатларини ҳимоя
қилишга қаратилган қоида ва йўриқномалар мажмуидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: