Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
 
 
 


55 
4.3. Маркетингни ички ва ташқи муҳити, уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 
Корхоналарда маркетинг хизматини ташкил этиш 
Маркетинг муҳити – бу корхонанинг ташқарисида харакатланадиган 
субъектлар ва кучлар бўлиб, улар унинг мақсадли мижозларига бўладиган 
муносабатларини вужудга келтириш ва қўллаб – қувватлашга таъсир 
ўтказадилар. 
Корхонанинг маркетинг фаолиятига мураккаб ва ўзгарувчан бўлган 
ташқи муҳит омиллари таъсир қилади. 
Ташқи 
муҳит 
субъектлари 
– 
таъминотчилар, 
воситачилар, 
харидорлар,рақобатчилар, контакт(алоқа) аудиториялари ва бошқалар бўлиб, 
улар корхонанинг маркетинг фаолиятига ёрдам бериш ёки тўсқинлик қилишда 
иштирок этадилар. 
Ташқи муҳит омиллари – демография, иқтисодий, табиий, илмий – 
техника, сиёсий – ҳуқуқий ва маданийлар бўлиб, улар корхонанинг маркетинг 
имкониятларини ёки хавф – хатарини вужудга келтирадилар. 
Корхоналар узлуксиз равишда ташқи муҳит омилларини ўзгаришини 
доимо кузатиб бориши ва шу ўзгаришларга керакли бўлган жавобни 
топишлари керак. Бугунги кунда ташқи муҳит жуда ҳам тез ўзгариб бормоқда. 
Озиқ – овқат молларини сотиш ҳамда ҳарид қилиш жараёнини келгусида 
қандай ўзгаришини тасаввур қилиб кўрайликчи? Дунё экспертларининг 
фикрича, биз 2025 йилларга бориб, озиқ – овқат молларини ҳарид қилиш учун 
катта супермаркетларга бормаймиз. Улар ўрнини Интернет орқали амалга 
ошириладиган электрон буюртмалар эгаллаб, каттайиғимдаги озиқ – овқатлар 
уйларга элтиб берилади. Яъни, савдо ва етказиб бериш билан шуғулланадиган 
корхоналар бирлашадилар. 
Харидорлар ўзларига керакли бўлган товарларни излашга вақт 
сарфламайдилар. Бу ишларни улар учун рақобатчиларни товарлари нархини 
таққослаган ҳолда махсус электрон дастурлар амалга оширади. Яна бир ҳолат: 
2025 йилга бориб, компьютер товарлар заҳираси қачон тугашини ҳисоблаб, 
уни сиз учун яқин орадаги супермаркетга буюртма беради. 
Келгусидаги 
бундай 
ўзгаришлар, 
корхоналар 
раҳбарлари 
ва 
маркетологларни ўйга солмоқда. Шу сабабли ҳам маркетинг хизматлари 
бундай янги ҳолатларни биринчи бўлиб, тадқиқ этиб, унинг чорасини излаб 
топиши керак. Биринчидан, уларда зарур ахборотларни йиғиш махсус 
услубларга эга бўлган, маркетинг тадқиқотлари бор. Иккинчидан эса, улар 
истеъмолчиларни ва рақобатчиларни яхши биладилар. Шу сабабли
маркетологлар тез ўзгараётган муҳит учун керакли бўлган, маркетинг 
стратегияларини тезда ишлаб чиқиб, уни ўзгартирадилар. 
Маркетинг муҳити – микро ва макромуҳитдан иборатдир. 
Микромуҳит – бу корхонанинг яқин атрофда харакатланаётган ва уни 
мижозларига хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир ўтказувчи кучлардир. 
Уларга корхона, таъминотчилар, маркетинг каналлари иштирокчилари
истеъмолчилар, рақобатчилар ва алоқа(контакт) аудиториялари киради (1-
расм). 


56 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling