Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


 2. Чакана савдо, улгуржи савдо, воситачини танлаш ва сотиш


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

11. 2. Чакана савдо, улгуржи савдо, воситачини танлаш ва сотиш 
тармоғини шакллантирувчи омиллар 
 
Чакана савдо аҳолига тўғридан - тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш 
билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана савдо 
товарлар ассортиментининг шаклланишида қатнашади. Харидорларга 
товарлар сифат кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар беради. Товарларни 
сақлаш, қўшимча ишлаш, нархларни ўрнатиш ва бошқа вазифаларини 
бажаради. Натижада товарларнинг охирги истеъмолчилари билан олди - сотди 
шартномасини бажаради. Чакана савдо мулкчилик шакли, усули ва хизмат 
кўрсатишлари билан турланади.
Чакана савдонинг моддий - техника асосини дўконлар, универмаглар, 
махсуслашган дўконлар, супермаркетлар, ошхоналар ва кўпчилик майда 
шаҳобчалар ташкил этади.
Чакана савдо айланмаси. Ички истеъмол талабини рағбатлантирилиши 
товарлар ва хизматлар истеъмол ҳажмини кенгайишига туртки берди. Чакана 
савдо айланмасининг ўсиш суръати барча ҳудудларда етарлича юқори бўлди. 
Республика ўртача кўрсаткичи 114.4 % ни ташкил этгани ҳолда, Сурхандарёда 
- 115,3 %, Жиззахда – 115,2 %, Навоийда – 115,1%, Бухорода – 114,8%, 
Қашқадарёда – 114,6%, Тошкент – 114,6% ва Фарғонада – 114,5% ни ташкил 
этди.
22
Ушбу ҳудудлардаги чакана савдо айланмасининг юқори ўсиш 
суръатларига аҳолининг харид қобилияти ўсиши туфайли эришилди. Аҳоли 
жон бошига чакана савдо айланмаси индекси Бухоро, Жиззах, Навоий ва 
Сирдарё вилоятларида ўсди. Ҳудудларнинг энг юқори ва энг кичик кўрсаткичи 
ўртасидаги фарқланиш даражаси 4,9 баробарни ташкил этмоқда. 
Хизматлар. Сўнгги йилларда Республика иқтисодиётининг устувор 
йўналиши сифатида хизматлар соҳасини барқарор ривожлантиришга алоҳида 
аҳамият 
қаратилмоқда. 
2016-2020 
йилларда 
хизматлар 
соҳасини 
ривожлантиришга қаратилган дастурий тадбирларни амалга оширилиши 
ўзининг ижобий натижаларини берди. Барча ҳудудларда хизматлар соҳаси 
ўсишининг юқори суръатлари қайд этилди. Бу ҳудудларда банк-молия 
хизматлари, алоқа хизмати ва ахборотлаштириш ҳамда транспорт 
хизматларининг барқарор ривожланиши билан боғлиқ.
2016 йил мобайнида хизматлар соҳасида 14,6 мингта янги объект ташкил 
этилиб, 194 та янги маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ишга туширилди 
ҳамда 54 та янги меҳмонхона қурилди.
23
22
Ўзбекистон иқтисодиёти: ахборот-таҳлилий бюллетень. 2016 йил январь-декабрь.-Т: 2017 й., 85-бет. 
23
Ўзбекистон иқтисодиёти: ахборот-таҳлилий бюллетень. 2016 йил январь-декабрь.-Т: 2017 й., 85-бет. 


154 
Чакана савдо дўконларининг турлари қуйидаги расмда келтирилган (11.1-
жадвал). 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling