Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Интеграцияланган тўғридан-тўғри маркетинг


Download 0.94 Mb.
bet74/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

13.5. Интеграцияланган тўғридан-тўғри маркетинг

Ҳозирги вақтда тўғридан-тўғри маркетинг фаол ривожланиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби – компьютер тармоқларидан фойдаланган ҳолда янги электрон коммуникация воситаларидан фойдаланишдан иборат. Аксарият компаниялар тўғридан-тўғри маркетингнинг корхонанинг коммуникация сиёсатига таъсирини етарлича баҳолай олмайдилар ва уларга маркетинг коммуникациялари стратегиясида бироз эътибор қаратиб ўтадилар.


Интеграцияланган тўғридан-тўғри маркетинг тўғридан-тўғри маркетинг воситаларини реклама, савдони рағбатлантириш, жамоатчилик билан лоқалар ҳамда шахсий савдолар билан бир қаторда ва ўзаро алоқада илгари суриш мажмуи бўғинларидан бири сифатида кўриб чиқади.
Ушбу таркибий қисмларни янада самарали ўзаро таъсирига эришиш учун баъзи компанияларда маркетинг коммуникациялари бўйича раҳбар лавозими яратилмоқда. Бундай раҳбарнинг асосий вазифаси ушбу сиёсатни амалга ошириш учун ҳамма маркетинг коммуникацияларининг ўзаро алоқаси, корхонанинг(молиявий, инсон, техник) ресурсларидан самаралироқ фойдаланишга таянган ҳолда мувозанатлаштирилган илгари суриш сиёсатини олиб боришдан иборат.
Истеъмолчига кўп маротаба мурожаат қилишга бириктирилган бир нечта коммуникация воситаларидан фойдаланиш катта самара беради. Масалан, журнал таҳририяти ҳар бир уй хўжалиги, авваламбор уни “умидсиз мижозлар” тоифасига етказиш учун тўрттадан хабар жўнатади.
Интерактив маркетингнинг аҳамияти ортиб бориши сабаблари қуйидагилардан иборат:

  1. Интерактив маркетинг мижозларнинг содиқлигини оширади. Бозорларни барқарорлаштириш шароитида янги мижозларга сарфланувчи харажатлар мавжуд мижозларни ушлаб қолиш харажатларнидан кўпроқдир. Шунинг учун мижозларнинг содиқлигини ошириш – харажатларни сезиларли қисқартириш, бинобарин корхона иши амарадорлигини оширишга тўғридан-тўғри йўлдир.

  2. Интерактив маркетинг, истеъмолчи билан суҳбатга асосланган мижоз учун қўшимча ахборот сервисини яратиш йўли, яъни мижоз бошқа таъминотчига ўтишда амалга оширадиган қўшимча харажатлар – кўчиш харажатлари яратиш ёрдамида фирманинг рақобатбардошлигини оширади. Кўчиш харажатлари тизими фирма томонидан таклиф этилган товар таклифининг табақаланишини оширади.

  3. Интерактив маркетинг истеъмолчига алоҳида ёндашувни кўзда тутади. Бунда истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар нархи ва сифатига талабларини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишини ҳисобга олган ҳолда аҳамиятлидир.

  4. Интерактив маркетинг ахборот коммуникация технологияларининг ҳозирги ютуқларини самарали қўллайди (интернет, маълумотлар базасини бошқариш тизими, ГРМ-тизимлар ва ҳ.к.).

  5. Интерактив маркетинг истеъмолчиларнинг афзалликлари ва уларнинг фирма томонидан қондирилиши самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш имконини беради.

  6. Интерактив маркетинг реал бозор шароитларида товар таклифининг бирор-бир таркибий қисмларини тест қилиш имконини беради. Товарнинг устунликлари, намуналар, нархлар, тарқатиш воситалари, жўнатма рўйхатларини синаб кўриш мумкин. Товар таклифининг асосий унсурларини дастлабки тестдан ўтказиш мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва компаниянинг рақобатбардошлигини ошириш учун фирманинг маркетинг сиёсатига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини беради.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling