Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ғаниев С. К


 Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/170
Sana13.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1770208
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   170
Bog'liq
axborot-kommunikatsion tizimlar xav- fsizligi

6.5. Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва
аутентификациялаш
Охирги вакхда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристи-
каларини, хулк,ининг хусусиятларини улчаш орк,али фойдаланувчини 
ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификация-
лаш кенг таркалмокда.
Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисба-
тан куйидаги афзалликларга эга:

биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялаш- 
нинг ишончлилик даражаси юк,ори;

биометрик аломатларнинг соглом шахсдан ажратиб булмаслиги;

биометрик аломатларни сохталаштиришнинг к,ийинлиги. 
Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биомет 
рик алгоритмлар к,уйидагилар:
• 
бармок, излари; 
• 
к,ул панжасининг геометрик шакли; 


• 
юзнинг шакли ва улчамлари; 
• 
овоз хусусиятлари; 
• 
куз ёйи ва тур пардасининг накхпи. 
Аутентификациянинг биометрик кием тизими ишлашининг намунавий 
схемаси куйидагича. Тизимда руйхатга олинишида фойдаланувчидан 
узининг характерли аломатларини бир ёки бир неча марта намойиш 
килиниши талаб этилади. Бу аломатлар (хакикий сифатида маълум) тизим 
томонидан крнуний фойдаланувчининг киёфаси сифатида руйхатга Олина-
ди. Фойдаланувчининг бу киёфаси тизимда электрон шаклда сакданади ва 
узини крнуний фойдаланувчи деб даъво килган хар бир одамни текшириш-
да ишлатилади. Такдим этилган аломатлар мажмуаси билан руйхатга олин-
ганларининг мослиги ёки мое келмаслигига караб карор кабул килинади. 
Истеъмолчи нуктаи назаридан биометрик аутенфикациялаш тизими 
куйидаги иккита параметр оркали характерланади:
• 
хатолик инкорлар коэффициенти FRR (false-reject rate); 
• 
хатолик тасдиклар коэффициенти FAR (false-alarm rate). 
Хатолик инкор тизим крнуний фойдаланувчи шахеини 
тасдикламаганда пайдо булади (одатда FRR киймати тахминан 100 дан 
бирни ташкил этади). Хатолик тасдик тизим нокрнуний фойдаланувчи 
шахеини тасдиклаганида пайдо булади (одатда FAP киймати тахминан 
10000 дан бирни ташкил этади). Бу иккала коэффициент бир бири билан 
боглик,: хатолик инкор коэффициентининг хар бирига маълум хатолик 
тасдик, коэффициенти мое келади. Мукаммал биометрик тизимда иккала 
хатоликнинг иккала параметри нулга тенг булиши шарт. Афсуски, био-
метрик тизим идеал эмас, шу сабабли ниманидур курбон килишга тугри ке-
лади. Одатда тизимли параметрлар шундай созланадики, мое хатолик ин-
корлар коэффициентини аникловчи хатолик тасдикларнинг исталган 
коэффициентига эришилади.

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling