Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Download 4.47 Mb.
bet14/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

I боб бўйича хулоса


Адабиётларни систематик таҳлил қилиб, шундай хулосаларга келиш мумкинки, ҳозирги вақтда фаоллантирилган ва модификация ыилинган углеродли адсорбентлар олиш, уларнинг адсорбцион хоссалари ва структураси кенг ўрганилмоқда. Лекин ҳар бир хомашё учун алоҳида фаоллаштириш ва модификация қилиш усулларини танлаш зарур. Фаоллаштиришнинг у ёки бу усулларини қўллаш билан уларнинг ғовакли структураси ва сиртининг хоссаларини бошқариш мумкинлиги таъкидланган.
Табиий кўмир, ўсимлик хомашёларидан ёки саноат чиқиндилари асосида углеродли адсорбент олиш технологиясини яратиш орқали qimmatbaho metallarкорхоналари саноат чиқинди сувлари таркибидан ёғ қолдиқларини тозалаш уларни атроф муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.
Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар режалаштирилди:
-углеродли адсорбентлар олиш учун хомашё базаларини ўрганиш;
-танланган ёнғоқ ва yeryong’oq po’stlog’iдан фаоллаштирилган адсорбент олишнинг оптимал шарт-шароитларини аниқлаш;
-юқори сорбцион хусусиятли адсорбент олиш учун ёнғоқ ва yeryong’oq po’stlog’iдан фаоллаштирилган адсорбентни турли модификаторлар ёрдамида модификациялашнинг оптимал шарт-шароитларини аниқлаш;
-олинган модификацияланган углеродли адсорбентларда турли табиатдаги бензол, сув буғлари ва бўёқларнинг адсорбциясини аниқлаш;
-кислотали оқава сувларни адсорбцион-реагентли тозалаш учун углеродлиадсорбент ва кўмирлаштирилган адсорбентлари ёрдамида тозалаш композициялар яратиш;
-ёнғоқ ва yeryong’oq po’stlog’iдан фаоллаштирилган модификация қилинган углерод адсорбентини олиш технологиясини яратиш;
-qimmatbaho metallarкорхоналарининг оқава сувларини адсорбцион тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш;
-оқава сувларни тозалаш жараёнида углеродли ва композицион адсорбент-реагентлардан фойдаланишнинг техник ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.

II БОБ. ТАЖРИБА ТЕХНИКАСИ ВА ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЯТИ


Адсорбентларни ишлаб чиқариш учун кўмир ва торфдан ташқари, ёнғоқ пўстлоқлари [159], мева данаклари [160, 161] ва дон экинларининг қобиғи [162] каби бошқа табиий материаллар ҳам ишлатилади. Бодом ёнғоғи қобиғи ва ёнғоқ шунингдек, пиролиз йўли билан сорбентлар ишлаб чиқариш учун истиқболли хом ашё ҳисобланади.
Ўсимликдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида углеродли адсорбентларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилиши мумкин бўлган жуда кўп миқдорда органик чиқиндилар тўпланади.
Углеродли адсорбентлар олишда уларни фаоллаштириш усулларини танлаш, фаоллаштириш ва модификация қилиш асосий жараёнлардан бири ҳисобланади. Тадқиқот объектлари сифатида ер ёнғоқ пўстлоғи ва бодом шишкасидан фойдаланилди.

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling