Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


§ 3.2. Ўсимлик маҳсулотлари асосида фаоллантирилган кўмирлар олиш


Download 4.47 Mb.
bet26/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

§ 3.2. Ўсимлик маҳсулотлари асосида фаоллантирилган кўмирлар олиш


Табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш мақсадида биомасса чиқиндиларини қайта ишлашга тобора кўпроқ эътибор берилмоқда. Бундан ташқари, қайта тикланадиган биомасса чиқиндилари углерод тутган янги материаллар учун истиқболли кашфиёт эканлиги исботланган. Кислородли функционал гуруҳларнинг юқори зичлиги ва конденсациянинг паст даражаси туфайли биомасса чиқиндилари турли хил жараёнлар учун керакли хусусиятларга эга углерод материалларини ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда. Жумладан, биомасса чиқиндиларидан ишлаб чиқарилган фаоллашган углерод адсорбент, суперконденсатор, нефт-сув ажратиш, ресурсларни ажратиб олиш каби кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади. Ер ёнғоқ пўчоқлари дунёдаги ахамиятга эга қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан бири бўлиб, улардан фақат бир қисмигина қишлоқ жойларида аралаш озуқа ва қурилиш материаллари сифатида ишлатилади, кўп қисми эса асосан фойдаланилмайди ва чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Дунё бўйича ер ёнғоқнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми жуда катта, айниқса Хитойда йиллик ишлаб чиқариш 16,5 млн тоннадан ошади ва натижада мос равишда катта миқдорда ер ёнғоқ пўчоғи чиқиндилари ташланади. Барқарор ривожланиш нуқтаи назаридан ёнғоқ пўчоғи кўплиги, арзонлиги, такрорланувчанлиги ва экологик хавфсизлиги туфайли уларни ташлаб юбормаслик керак деган хулосага келиш мумкин. Шунинг учун ёнғоқ пўчоқларини қайта ишлаш долзарб ҳисобланиб, ушбу муаммони ҳал қилиш учун кўплаб самарали ёндашувлар талаб этилади.
Ҳозирги замонавий илмий ишларнинг йўналишларидан бири бу энергия ва саноат объектлари фаолияти натижасида ҳосил бўлган зарарли чиқиндилар ва иссиқхона газларини минималлаштиришдир. Биомассани термик қайта ишлаш истиқболли тенденцияга айланмоқда, натижада қимматбаҳо қаттиқ, суюқ ва газсимон маҳсулотларни олиш имконияти юзага чиқмоқда
Ушбу муаммоларга ечим топишда тадқиқот учун қизиқарли объектлардан бири бодом конусларидир.
Бодом — бодомдошлар оиласига мансуб игна баргли дарахтлар ва буталар туркумига оид бўлиб, 100 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда бодом ёввойи ҳодда ўсмайди. Унинг қора бодом, тилоғоч, пихта ва кедр каби туркумларининг паллас ёки қрим бодоми, оддий бодом, шренк бодоми каби турлари ўстирилади. Паллас ёки қрим бодомининг бўйи 15—20 (30) м гача бўлиб, шохшаббаси кенг, узундир. Игнабарглари 8— 15 см, ингичка, қалами, тўқ яшил, қаттиқ, ўткир учли бўлади. қуббаси йирик, узунлиги 6—10 см, эни 4—5 см, тангачалари ромбсимон, ялтироқ, қўнғир сарғишдир. Бодом иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик. 150—500 (600) йилгача яшайди. Уруғидан кўпайтирилади. Шаҳар кўчалари, хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Бодомнинг барча турлари ёғочи мебелсозликда, қурилишда, тахта тайёрлаш, смола ва скипидар олишда ишлатилади.
Бодомдошлар оиласига мансуб дарахтлар атрофидаги ҳаво айниқса нафас йўллари хасталигига учраган инсонларга жуда фойдали бўлиб, уларнинг сони Узбекистон худудида ҳам йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
Оддий бодом (Pinus sylvestris L.) –ўрмон таркибига кирувчи асосий дарахт турларидан биридир. Бодом дарахти қурилиш саноати ва ёғочсозлик корхоналари учун қимматли хом ашё ҳисобланади.
Кўплаб рус ва хорижий олимлар томонидан бодом турларининг конуслари ва игналарининг кимёвий таркиби ва фармакологик фаоллиги ўрганилган. хитойлик олимлар Pinus yunnanensis конуслари экстракти вирусларга қарши юқори фаолликни намоён қилиши аниқланган. Эфир мойи, хлорофиллалар, пигментлардан ташқари бодом конуслари полисахаридларга бойдир.
Касалликда ижобий натижага эришишнинг асосий шартларидан бири бу ўз вақтида токсик моддаларни, экзо ва эндоген табиатли баласт моддаларини организмдан чиқаришдир.
Ошқозон-ичак трактида ҳосил бўлган эндотоксинлар тана ҳужайраларининг оқсиллари ва липидлари деструкциясига олиб келиб, синтетик ва оксидланиш жараёнларини блоклайди. Токсик моддаларни сорбсиялашнинг гемо -, плазма -, ликворо сорбсия, энтеросорбсия, вулнесорбсия, иммуносорбсия каби турли технологиялари қўлланилади.
Барча турдаги углерод адсорбентларининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бу кул таркибидир. Ҳавода кўмир ёки кокс ёқилгандан кейин қолган кул кўмир моддасини ташкил этувчи ноорганик бирикмалардан ва мавжуд минераллардан ҳосил бўлади. Кулда қолган олтингугурт миқдори кулланиш шароитига боғлиқ бўлиб, кул таркибини аниқлаш учун солиштирма натижаларни олиш учун бу шартларга қатъий риоя қилиш керак.
Ёнғоқ пўчоқлари ва шишка конусларига асосланган намуна дастлаб майдаланади ва аналитик тарозида тортилган. Шундан сўнг маълум тезликда (8000С) с ҳароратгача қиздирилган муфел печида куйдирилди ва шу ҳароратда 1 соат давомида ушлаб турилган. Намуналарнинг оптик фотосуратлари 6-расм, 7-расмларда келтирилган. Кул миқдорининг фоизи куйдиришдан кейин қолдиқнинг оғирлиги билан ҳисоблаб чиқилган.



















Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling