«Позиция белгиланиши» бўлинмасида схеманинг таркибий қисми бўлмиш қурилма А, Б, В, Г ва ҳоказолар белгиланиб тартиб билан ёзилади. Агарда, технологик схемада бир хил қурилмадан кўп бўлса. А1, А2, В1, В2, Н1, Н2, ва ҳоказо деб белгиланиб ёзилади. Арматура ва ускуналар учун индекснинг катталиги 2 марта кичик қилиб ёзилади, масалан В3, В2, КП1, КП2, М1, М2.
«Номи» деган бўлинмада элемент, қурилма ёки ускуналарнинг тегишли ҳужжатларида кўрсатилган номи қайд этилади.
«Изоҳ» бўлинмасида элемент ёки қурилманинг иш унумдорлиги, ўлчамлари кўрсатилади. Схемада кўрсатилган қурилма, машина ва арматуралар номининг биринчи ҳарфларига биноан белгиланади:
-
Номи
|
Белгиланиши
|
Номи
|
Белгиланиши
|
Қурилма
Компрессор
Вентилятор
Насос
Дросселp
Термометр
Ўлчагич
|
Қ
К
В
Н
Д
Т
Ў
|
Сатҳ кўрсатгич
Вентил ростловчи
Вентил беркитувчи
Вентил тушурувчи
Кран
Кран ўтказувчи
Сақловчи кран
|
СК
ВР
ВБ
ВТ
КП
КЎ
СК
|
Омборхоналар,баклар ва дастгоҳларнинг ўрнатилиш тартиби труба қувурлари, уларда ўрнатилган арматура ва ўлчаш асбоблари схемада вертикал ёки горизонтал ҳолда схемаланади. Шуни назарда тутиш керакки, ҳамма чизиқлар формат қоғозининг ҳошиясига параллел бўлиши керак.
Омборхоналар турлари тузилиши, унга жойлаштирилган анжомларнинг шартли белгиланиши ва схемаланиши қуйидаги берилган жадвалда батафсил баён этилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |