Белгиланиши
|
Номланиши
|
Сони
|
Шартли ўтиш
D, мм
|
Шартли босим Р, МПа
|
|
|
|
|
|
Умумий кўринишдаги чизма элементларини жойлаштириш схемаси
Умумий кўриниш чизмасининг асосий элементларининг жойлаштириш намунаси 5.3 - расмда берилган.
Жадвалнинг юқори қисмига «махсулот жадвали» деган сарлавҳа ёзилади.
Техник тавсифда қурилма-омборнинг ҳажми, дастгоҳлар жойлашув юзаси, муҳитнинг хавфлилиги ёзилади.
Техник талабларда қурилма-омборнинг тайёрланган ва текширилган ГОСТи, чидамлилиги, қурилиш,анжомларнинг мустаҳкамлиги, иссиқлик изоляцияси, фойдали иш коэффицентлари ҳақида ёзилади.
Қўшимча схемалар (кўриниш, қирқим, кесим ва ҳоказолар) иложи борича тушунтирилаётган элементига яқинроқ чизилиши керак. Техник характеристикасида қуйидагилар таърифланади:
омборхона,қурилманинг қўлланиш соҳаси;
қурилманинг номинал ва ишчи ҳажмлари;
иш унумдорлиги;
максимал босим;
муҳитнинг максимал ҳарорати;
муҳитнинг заҳарлилиги ва портлаш хавфлилиги;
Чизмаларда схемаланган қурилмаларга қўйиладиган техник талабларда
қуйидагилар кўрсатилади
Атмосфера босимида ишлатилаётган қурилмаларга Ўзбекистон Республикаси «Саноат ва тоғ конларидаги ишларни хавфсиз олиб боришни бошқариш назорат агентлиги» қоидалари тегишли эмас.
Машинасозлик саноатининг корхоналарида ясалган ҳар бир қурилма, ускуна, идиш ва ҳоказолар гидравлик синовдан ўтказилиши шарт.
Лойиҳалаштирилаётган қурилма ёки машинанинг асосий қисмларининг рўйхати қуйида келтирилган шаклдаги жадвалда берилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |