Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet109/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Онгсизлик – одамнинг ўзи англамаган ҳолда, автоматик тарзда бажарадиган, уйқу, гипноз, лунатиклик ҳолатидаги ҳаракатлари онгсиз ҳисобланади. Онгсизлик диалектиканинг биринчи қонунига кўра онгга антогонистик, сиқиб чиқарилган табиий инстинктларнинг макони ҳисобланади. Онгсизлик туғма бўлиб, одамнинг бутун хулқини белгилаб беради.

  • Ораль босқич – қизиқиш ва лаззатланишнинг асосий манбаи оғиз бўлган психосексуал тараққиётнинг биринчи босқичи.

  • Ораль ҳарактер – Фрейднинг тараққиётнинг ораль босқичида тутилиб қолган шахс типи ҳақидаги концепцияси. Шундай типга эга бўлган шахс типи пассивлик, тобелик, ишонувчанлик (ораль - пассив) ёки негативизм (бошқаларнинг таклифларига қаршилик кўрсатиш – пассив негативизм, ёки кўрсатма ва буйруқларга тескари ҳаракат қилиш – актив негативизм), бошқаларни эксплуатация қилиш ва сарказм (бошқаларни ерга уриш, устидан кулиш) (ораль – садист (бошқаларга оғриқ ва азият етказишдан лаззатланиш)) сифатлари билан ажралиб туради.

  • Ортиқча оқлаш самараси. Агар одамлар шундоқ ҳам жон-жон деб бажарадиган ишларига хақ тўланса, унда улар ўз ҳаракатларини ички мотивлашган деб эмас, балки ташқаридан бошқарилаяпти деб ҳисоблай бошлайдилар.

  • «Оёқни эшикка қўйиб олиш» феномени. Арзимаган илтимосга ён берган одамлар кейинчалик жиддий талабларга ҳам ён беришлари тенденцияси.

  • Пенис (эркаклар жинсий аъзоси)га рашк қилиш – психоанализ назариясида қизалоқнинг пенисга эга бўлиш майли ва ўзида шундай орган йўқлигини анатомик кашф қилиши.

  • Плюралистик саводсизлик. Бошқа одамларнинг реакциялари, хиссиётлари ва фикрлари хақида нотўғри тасаввур.

  • ПОИР. Кескинликни юмшатиш учун изчил ва икки ёқлама ташаббуслар – халқаро кескинликни юмшатиш учун мўлжалланган стратегия.

  • Прайминг. Хотирада специфик ассоциацияларни фаоллаштириш.

  • Проекция – индивидуум ўзининг ножоиз истакларини бошқаларга тегишли деб хисоблайдиган ҳимоя механизми.

  • Просоциал хулқ. Ижобий, конструктив, ижтимоий фойдали хулқ; антисоциал хулқнинг тескариси.

  • Психиканинг ижтимоий – маданий асосга проекция қилиниши – Фрейднинг бу назарияси марксистлар томонидан кескин танқид қилинган. Дарвин назариясига таянилса, “онтогенез филогенезнинг қайтарилиши” ҳисобланади, яъни организмнинг индивидуал тараққиёти бутун турнинг тараққиётини қайтаради. Шундай қилиб одамнинг тараққиётини кузатиб, жамиятнинг қандай ривожланишини айтиб бериш мумкин, чунки одамнинг тараққиёти жамият тараққиётини айнан такрорлайди.

  • Психоанализ – Фрейд томонидан яратилган тараққиёт, динамика ва ўзгаришларнинг шахс қурилмаси ҳақидаги назария. Психоанализда хулқни бошқаришда биологик ва англанмайдиган омилларга катта эътибор берилади. Шунингдек инсон хулқи ўз асосига кўра иррационал ва ИД (У – онг ости), ЭГО (Мен – индивидуал онг) ва СУПЕРЭГО (Юқори – Мен, ижтимоий онг, маданият) нинг ўзаро ҳаракати натижасидан иборат деб тасдиқланади.

  • Психодинамик назария – англанмайдиган психик ёки эмоционал мотивларни инсон хулқининг асоси деб таoкидлайдиган назария.

  • Психологияда эволюцион йўналиш. Табиий танланиш қонунларига аосланган хулқ эволюцияси таoлимоти. Бу таoлимот табиий танланиш алохида шароитларда у ёки бу генларнинг сақланиши ва тарқалишига шароит яратадиган информацияни идрок қилиш усули ва хулқ шаклини яратади деб хисоблайди.

  • Психосексуал тараққиёт – шахс тараққиётини индивидуумнинг биологик мавжудлигидаги ўзгаришлар тили билан тушунтирадиган, Фрейд томонидан яратилган назария. Ҳар бир босқичдаги ижтимоий тажриба шу босқичда ўзлаштирилган установкалар, шахс хусусиятлари ва қадриятлар кўринишида из қолдиради.


  • Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling