Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet1/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАМУРЖОН ОТАЖОНОВ


ПСИХОЛОГИЯ ТАРИХИ
(университетлар ва педагогика институтларининг психология йўналиши талабалари учун дарслик)
Фарғона - 2021


Фарғона давлат университети Илмий Кенгашининг 2021 йил “ ” – “ ”даги « » сонли мажлиси қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар: Фарғона Давлат университети психология кафедрасининг мудири, психология фанлари номзоди, доцент М. Исақова
Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш худудий маркази психология, педагогика ва ахборот технологиялари кафедраси доценти, психология фанлари номзоди М. Қўчқоров
Мазкур дарслик психологик билимлар элементларини ўзида мужассамлаштирган илмий адабиёт ва илмий-тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган бўлиб, унда диний, фалсафий таълимотлар, психологик мактаблар ғоялари асосида психологик билимларнинг тараққий этиб бориш жараёни акс эттирилган.
Ғоялар тараққиётини илмий таҳлил қилишда замон талаблари, қадриятлар моҳияти нуқтаи-назаридан имконият даражасида холис ва объектив ёндашишга ҳаракат қилинган.
Дарслик талабалар, психологлар, файласуфлар, социологлар, маориф ходимлари, илмий дунёқараш тарихи билан қизиқувчи барча мутахассислар учун мўлжалланган.

Мамуржон Отажонов, психология фанлари номзоди, доцент.
ПСИХОЛОГИЯ ТАРИХИ (университетлар ва педагогика институтларининг психология йўналиши талабалари учун дарслик)
« » -2021 й. – 242 б.


ПСИХОЛОГИЯ ТАРИХИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ, ПРИНЦИПЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ

Реаллик кўплаб тамойилларни қайта кўриб чиқиш, бошқача англаш ва талқин қилиш вазифасини қўймоқда. Кўплаб ижтимоий фан соҳаларида, шу жумладан, инсоншунослик фанларининг дарғаси ҳисобланган психологияда ҳам тарихий шаклланиш хусусиятларига, фаннинг негизини ташкил қилувчи фикрлар тизимига янгича ёндашиш зарурати пайдо бўлмоқда. Ҳар қандай фан соҳасида бўлганидек, қадриятлар тизими муаммоси билан боғлиқ фаннинг замонавий билимлар таркибидаги ўрни ва аҳамияти масаласи унинг тарихи, тарихан шаклланган турли илмий ғоялар ва мактабларни чуқур илмий тахлил қилишни ва бу ғояларнинг замонавий қарашлар тизимига интеграция қилиш масаласини тахлил қилишни талаб қилмоқда.


Ана шу асосий вазифадан келиб чиқиб дарслик ўз олдига иккита муҳим мақсадни қўяди. Биринчи мақсад: ҳозирги кундаги мавжуд психологик билимлар қандай таълимотлар доирасида ривожланган? - деган саволга жавоб топиш бўлса, иккинчи мақсад: психологик билимларнинг тарихий асосларини ташкил қилувчи таълимотларнинг ҳозирги кундаги аҳамиятини, замонавий психологик билимлар тизимидаги ўрни ва мақомини англашдан иборат. Мақсад ўз-ўзидан дарсликнинг мазмунини ҳам белгилаб беради. Дарсликнинг мазмунини, асосан, қуйидаги таълимот, қарашлар тизими ва айрим файласуф олимларнинг илмий мерослари ташкил қилади:
I. Қадимги Шарқ мамлакатларида психологик фикрни ўзида ифода этган фалсафий таълимотлар, мутафаккирларнинг қарашлари. Хитой фалсафаси ва медицинаси: Лао Цзи, Конфуций, Мао-цзи, Мин Цзи, Мо-Цзе, Ван-Чун, Фан Чжен. Ҳинд фалсафий мактаблари: Санкхья, Веданта, Йога, Миманса, Нpяя, Вайшешика.
2. Зороастризм, Авесто: Ясна, Висперд, Вендидат, Яшталар, Хорде, Авесто ёки кичик Авесто.
3. Антик давр фалсафий-психологик таълимотлари асосчилари: Гераклит, Анаксагор, Демокрит, Сократ, Платон, Аристотел, Стоиклар таълимоти, Эпикур, Плотин.
4. Араб тили фалсафаси вакилларининг фалсафий-психологик фикрлари: Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Ибн Хайсам.
5. Диний фалсафий йўналишларда психология элементлари: Сўфизм, Нақшбандия.
6. Жаҳон психология фанида шаклланган ва ривожланишда бўлган психологик мактаблар, йўналишлар, ғоялар ва таълимотлар.
7. Ўзбекистонда психология фани ривожланишининг асос ва омиллари. Туркистонда маърифатпарварлик ҳаракати.
Дарсликнинг мақсади ва мазмуни бевосита мантиқий боғланишдан келиб чиқадиган бир неча асосий вазифаларни шакллантиради. Биринчидан, мазмунда қайд этилган турли йўналишлар ва таълимотлар ўртасидаги ворислилик ва боғлиқликни очиб бериш, иккинчидан, психологик билимлар узвийлигини қайд этиш, учинчидан исломда диний-фалсафий таълимотлар доирасида пайдо бўлган ғояларнинг психология фанининг шаклланишидаги ахамиятини кўрсатиб бериш.
Фанда азалдан шаклланган таърифга кўра, психология тарихи психологик билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганади.
Психология тарихининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Психологиянинг фан сифатида тараққий этиш қонуниятларини ўрганиш.
2. У ёки бу психологик концепциялар ва мактабларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш сабабларини ўрганиш.
3. Психологик билимлар тараққиётини ижтимоий – маданий контекстда ўрганиш.
4. Психология тараққиёти тарихида шахснинг ролини ўрганиш.
Қуйидагилар тарихий – психологик тадқиқотнинг асосий принциплари бўлиб ҳисобланади:
1) тарихийлик принципи;
2) системалилик принципи;
3) илмийлик принципи;
4) тарихийлик ва мантиқийлик бирлиги принципи;
5) детерминизм принципи;
6) тараққиёт принципи.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling