Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet2/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Тарихийлик принципи тарихий психологик тадқиқот жараёнида у ёки бу илмий концепциялар тараққиётининг асосий босқичлари ва генезисини ҳисобга олиш заруриятини тақозо қилади.
Системалилик принципи тадқиқотчини тарихий – психологик фактни ўрганиш жараёнида ушбу фактнинг қолган барча тарихий – психологик фактлар билан алоқалари тўпламини қатъий ҳисобга олишга йўналтиради.
Илмийлик принципи тадқиқотчидан тарихий психологик тадқиқот жараёнида фақат илмий фактларга мурожаат қилиш ва исботлашнинг фақат илмий методларидан фойдаланишни талаб қилади.
Тарихийлик ва мантиқийлик бирлиги принципи тадқиқотчини ўрганилаётган тарихий психологик фактни шунчаки тасвирламасдан уни назарий таҳлил қилишга йўналтиради.
Детерминизм принципи тадқиқотчидан ҳар қандай тарихий психологик фактни сабабий изоҳлашни ҳисобга олишни талаб қилади.
Тараққиёт принципи тадқиқотчини ҳар қандай тарихий психологик ходисани динамика (ўсиб бориш, ривожланиш) жараёнида ўрганишга йўналтиради.
Психология тарихининг энг кўп қўлланиладиган методлари:
1) илмий мактабларни ўрганиш;
2) архив материалларини ўрганиш;
3) интервью;
4) илмий асарларга мурожаатларни таҳлил қилиш;
5) биографик ва автобиографик методлар ҳисобланади.
Илмий мактабларни ўрганиш методи тадқиқотчига турли илмий мактаблар ўзига хослиги, илмий билимлар ишлаб чиқариш усуллари, у ёки бу илмий мактаблар вакиллари ўртасидаги алоқалар хусусиятларини тадқиқ қилиш имконини беради. Тарихий психологик тадқиқот жараёнида ушбу методни қўллаш ҳар бир илмий психологик мактабни синчиклаб ўрганишни талаб қилади.
Архив материалларини ўрганиш методи аниқ мақсад асосида илмий ишларни излаш, унинг натижасида матнли маълумотларга шархлар тузиш ва уни зарур қайдлар билан таъминлашдан иборат.
Интервью методининг моҳияти тадқиқотчининг психолог олим билан суҳбатидан иборат. Тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб интервью давомида аниқ саволлар ёрдамида зарур маълумот олинади. Ушбу метод назариянинг ўзига хослигини унинг яратувчиси орқали тушунишга имкон беради.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling