Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Қадимги грек фалсафий-психологик фикрининг энг буюк ва машҳур вакилларидан бири шубҳасиз Платон ҳисобланади
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
Қадимги грек фалсафий-психологик фикрининг энг буюк ва машҳур вакилларидан бири шубҳасиз Платон ҳисобланади. Платонга нисбат берилаётган буюк хизмат унинг ўзидан олдинги фалсафий таълимотларни, хусусан Гераклит, Анаксагор, Сократ фалсафий ғояларини янада бойитганлиги, фалсафада янги бир йўналиш яратганлиги, фанга идеялар ҳақидаги ғояни олиб кирганлиги, ахлоқ, сиёсат, психология, педагогика, оламни билиш даражаларини ишлаб чиққанлиги билан изоҳланади. Араб тили фани вакилларининг жуда кўпчилиги бевосита Платон (Афлотун) фалсафий ғоялари таъсирида шаклланишган. Афлотуннинг ҳикматли сўзлари, у ҳақидаги ривоятлар деярли 15 асрдан бери барча мусулмон мамлакатларида, шу жумладан, ўзбеклар томонидан ҳам ҳар доим ахлоқийлик, яхши хулқлиликка ўргатувчи мезон сифатида севиб ўрганиб келинади.
Платон фалсафада Сократ ва софистлардан кейин ахлоқ ва сиёсатни бир даражада ўрганган файласуфдир. Унинг ахлоқ ва сиёсат фалсафасининг асосий мазмуни ижтимоий адолат ва индивидуал саҳоват тушунчаларидир. У ўзининг "Давлат" ва "Сиёсат" асарларида давлат қурилишининг етти типини ишлаб чиқди. Платондан олдинги барча файласуфларда инсонлардаги яхши фазилат, саҳоват ва эзгу ишларни сиёсат билан боғлаш ҳар доим муваффақиятсизликка учраган эди. Чунки сиёсат ҳар доим шахсдан у ёки бу фазилатидан, ахлоқий тамойилларидан воз кечишни талаб қилади. Платон ўзи кўрсатиб ўтган давлат типларидан биринчисини - умумий ётоқхонани идеал тип деб атайди, у давлат ва қонунчиликка эҳтиёж сезмайди, дейди. У монархия билан аристократияни давлат қурилишининг энг қулай типлари деб билиб, тимократия, олигархия, демократия ва тиранияни бузилган давлат типлари деб ҳисоблайди. Платонда жон ҳақидаги фалсафий-психологик фикрлар унинг давлат ва сиёсат ҳақидаги қарашлари билан бевосита боғланган. Унинг " Протигор" ва "Менон" асарларида жоннинг боқийлиги, эслаш билими (анамнесис) ва руҳнинг кўчиши (метампсихоз) ҳақида сўз юритилади. "Федон" асарида у "жон Аид (идеялар олами) га ўзининг тарбияси ва турмуш тарзидан бошқа ҳеч нарсани олиб кетмайди", деб ёзади. Бу фикрларнинг ҳаммаси Платондаги инсоннинг саҳоватга ўрганиши, жамият инсон шахсининг шаклланишида катта рол ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги фикрдан келиб чиқади. "Пира" ва "Давлат" асарларида Платон тарбия муаммосини бевосита саҳоват ва адолат муаммаолари билан боғлайди. Инсон жонининг учта асоси: нафс, ғайрат ва мулоҳазалиликка давлатдаги учта синф: ҳунармандлар, жангчилар ва қўриқчилар мос келади. Ва ҳар бир синф жон типи ўз саҳовати (сабр-қаноат, шижоат ва донишмандлик) га эга бўлади. Ҳар бир кўрсатилган сифатлар тарбия йўли билан шакллантирилади ва уларнинг давлат типига, адолатга мос келиши нариги дунёда мукофотланади, адолатсизлик, номукаммал давлат типи, одамлар сифатларининг номутаносиблиги нариги дунёда жазоланади. "Федра" да жоннинг уч асоси жоннинг ўз-ўзини ҳаракатга келтириши ҳақидаги фикр билан тўлдирилади, ҳар хил жон типларининг иерархияси ҳақида фикр юритилади. 1. Худолар жони; 2. Донишманд жони; 3. Шоҳ жони; 4. Меҳнаткаш жони; 5. Вужуд табиби, даволовчи жони; 6. Авлиё жони; 7. Шоир ёки рассом жони; 8. Ҳунарманд жони; 9. Софист жони; 10. Золим жони; 11. Ҳайвонлар жони. "Тимея" асарида ақл - демиурғ коинот руҳи, баркамол жонли зот сифатида, "Қонунларда" эса жаҳолат жони барча ҳалокатлар ва кулфатларнинг сабаби сифатида тасвирланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Платоннинг жон ҳақидаги фикрлари кейинчалик Шарқда араб тили фалсафаси вакилларининг жон ҳақидаги таълимотларининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатди. Платоннинг фалсафий фикрлари, давлат тузилиши, сиёсат, руҳият, коинот ҳақидаги қарашлари унинг шогирди Аристотел томонидан ривожлантирилди ва янги илмий ғоялар билан бойитилди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling