Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet11/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Қадимги Римда психологик ғоялар
Қадимги Римда инсон психикаси ҳақидаги билимлар тараққиёти давом этди. Қадимги Рим мутафаккирлари учун энг муҳим муаммо руҳ муаммоси бўлиб, бу муаммо кўплаб мутаффаккирлар томонидан фаол тадқиқ қилинган. Психологик билимлар тараққиётига энг кўп ҳисса қўшган мутафаккирлар бу даврда Цицерон, Лукреций Кар ва Клавдий Галенлар бўлишди.
Цицерон (эрамизгача 106 – 43 йиллар), қадимги Рим файласуфи, сиёсатчиси, нотиғи, «Республика», «Қонун», «Нотиқ», «Худолар табиати ҳақида» асарларининг муаллифи. Цицероннинг руҳ моҳияти ҳақидаги қарашлари ақлли руҳ ўз макони бўлган вужудга жон ато қилади, деган ғоя ҳисобланади. Цицерон одам ҳайвондан ақлли руҳи билан фарқ қилади, инсон учун руҳи ва вужудини такомиллаштиришга йўналтирилган фаолият буюк неъматдир, деб ҳисоблаган. Цицерон бўйича идеал одамнинг сифатлари: билим, донишмандлик, жасурлик ва адолатлиликдир. Цицерон руҳни даволаш ва юпатиш учун ҳар доим имконият бор, деб ҳисоблаган.
Лукреций Кар (эрамизгача 99–55 йиллар.), қадимги Рим файласуфи ва шоири, антик даврнинг буюк маърифатпарвари. Лукреций Кар ҳақидаги биографик маълумотлар кўп эмас. Унинг асосий “Нарсалар табиати ҳақида” номли фалсафий асари сақланиб қолган, унга кўра Лукреций Кар Демокрит қарашларини ёқлаган ва атомистик принцип ёрдамида атроф оламдаги барча ҳодисаларни тушунтиришга ҳаракат қилган. Лукреций Кар руҳ моддий ва у инсоннинг ҳаёт йўлдоши, руҳнинг нариги дунёдаги ҳаёти ҳақида гапириш бемаънилик, деб ҳисоблаган. Руҳ ҳаво ва оловдан ташкил топган ҳаракатчан субстанция. Руҳ бир хил таркибли эмас ва унинг иккита томони бор: «анима» ва «анимус». Анима бутун вужуд бўйлаб тарқалган ва организмнинг ўсиш функцияси учун жавоб беради. Анимус (Руҳ), кўкракда жойлашиб, руҳнинг мукаммалроқ қисми ҳисобланади ва инсонга ҳиссиёт ҳамда ақл беради.
Лукреций Кар табиатда ҳамма буюмлар пайдо бўлишининг сабаби бирламчи жисмчалар бўлиб, улар ўз халокатидан сўнг парчаланиб кетади, дейди. Бирламчи жисмчалар бўлинмас, мустаҳкам ва бир-биридан шакли ва вазни билан фарқ қилади. Ердаги ҳаёт бирламчи жисмчаларнинг тасодифий бирикиши натижасида пайдо бўлган.
Лукреций Кар, ҳаёт пайдо бўлишининг диний (мифологик) изоҳлашга қарши бўлиб, диннинг манбаи қўрқувда, инсоният тараққиётининг асосида эса эҳтиёжлар, тажриба ва ақл ётади, деб ҳисоблаган. Лукреций Кар томонидан одам атроф оламдаги предметларни предметдан таралиб кўриш органига тушадиган микроскопик образлар ёрдамида идрок қилади, деган фикр ўртага ташланган. Лукреций Карнинг фикрича, инсон адашишларининг манбаи унинг мулоҳазаларидир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling