Биринчи - ҳақиқатда реалликдаги бирон бир предмет тушунчага мос келмайди ва унинг пайдо бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу худонинг шериги.
Иккинчи - ҳақиқатда реалликдаги бирор бир ягона предмет тушунчага мос келмайди, лекин унинг пайдо бўлиши истисно қилинмайди. Масалан: олтин тоғ, шарбат дарёси ва ҳ.з.
Учинчи - умумий тушунчага битта индивидуал предмет мос келади, лекин раелликда у мавжуд бўлмайди. Бу худо.
Тўртинчи - тушунчага реалликдаги ягона предмет мос келади. Лекин яна шундай ягона предметнинг пайдо бўлиши истисно қилинмайди. Масалан; ой, қуёш.
Бешинчи - тушунчага реалликда санаш мумкин бўлган предметлар мос келади. Масалан; дарахтлар, ўсимликлар, китоблар...
Олтинчи - тушунчага реалликдаги санаш мумкин бўлмаган предметлар мос келади. Масалан; чанг, юлдузлар, қум ...
Ибн Сино эманация назариясини талқин қилиб, қуйидагича баён қилади. Худо- абсолют бирлик, нуқта, нуқтанинг эса томонлари йўқ, демак, худо фақат битта нарсани ярата олиши мумкин. "Бирликдан фақат бирлик пайдо бўлиши мумкин". Ана шу яратилган бирлик умумдунёвий ақл ҳисобланади. Бу биринчи ақл. Умумдунёвий ақлни худо зарурат туфайли, танилишни хоҳлаганлиги учун яратган. Умумдунёвий ақлнинг учта томони бор. Битта томони худонинг ўзига қаратилиб, унинг ўзини англайди, чунки умумдунёвий ақл худонинг ўзи ҳақидаги билимдир. Иккинчи томони иккинчи ақл ва унинг соҳасини (сферасини) яратади. Учинчи томони ана шу соҳанинг руҳини, яъни унинг ижодий моҳиятини яратади. Иккинчи ақл учинчи ақлни, учинчи ақл тўртинчи ақлни ва х.з. ўнинчи ақлгача яратади. Ҳар бир ақлнинг ўз соҳаси ва ўз руҳи бор. Ақллар мана шу тарзда юқоридан қуйига таралиб ой соҳасигача тушади. Шу ердан олов, тупроқ, ҳаво, сувдан ташкил топган бизнинг ер дунёмиз бошланади. Материя ана шу тўрт асос бирикмаларини такомиллаштиради, ўсимликлар дунёсини, ҳайвонлар дунёсини ва, ниҳоят, одамлар дунёсини яратади. Демак, худонинг ҳукми фақат ўзи яратган умумдунёвий ақлгагина таъсир кўрсатади, холос. Ундан нари ҳар бир ақл ўзидан қуйидаги ақлнигина бошқаради, яъни ҳукм фақат битта қуйидаги поғонага ўтади, холос. Ибн Синонинг бу фикри материянинг эволюцион тараққиётини асослашга бўлган фандаги дастлабки ҳаракатлардан бири эди.
Ибн Синонинг машҳур акс эттириш назарияси, яъни оламнинг инсон ҳиссиётлари, ақли ва руҳида акс эттирилиши ҳақидаги назария ҳақиқатда оламни инсон томонидан билиш мумкинлиги ҳақидаги назария ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |