Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet21/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Фома Аквинский (1225/26 –1274), христиан файласуфи ва теологи, Аритотель ғояларининг бир қисмини черков эҳтиёжлари учун мослаштирган. Фома Аквинский ғоялари тўлақонли таълимот (томизм)га айлантирилиб, бу таълимот католик черков томонидан канонизация қилинган. Фома Аквинский руҳнинг энг муҳим ва ягона қобилияти – англаш қобилиятидир, деб ҳисоблаган.
Руҳ материяга боғлиқ бўлмаган, ўзига хос “соф” объектдир. Руҳ боқий ва мангудир. Фома Аквинскийнинг фикрича руҳ қуйидаги схема доирасида мавжуд бўлади: Руҳ таниш актини амалга ошираётганда унга сезги ёки тушунча шаклида объект образи намоён бўлади, кейин у шу актни ўзи амалга оширганлигини англайди ва ниҳоят ҳар иккала операцияни амалга оширгандан сўнг, руҳ "ўзига" қайтади, яъни энди образ ёки актни эмас, ўзининг ноёб мавжудот эканлигини англайди. Фома Аквинский руҳда инсон билиш жараёнига йўналиш берадиган интенция, ёки “ички сўз” бор, деб ҳисоблаган.
Фома Аквинский Аристотель ғояларига таяниб қуйидаги руҳ типологиясини ишлаб чиққан: 1) ўсимликларга хос бўлган ва физиологик жараёнларни бошқарадиган ўсимлик (вегетатив) руҳи; 2) ҳайвонларга хос бўлган ва ҳиссий идрокни бошқарадиган ҳайвон (сенситив) руҳи; 3) фақат инсонга хос бўлган ақлли руҳ.
Ақлли руҳ инсонга интеллектуал қобилият беради ва ўзида вегетатив ҳамда сенситив руҳни бирлаштиради.
Фома Аквинский икки хил ҳақиқат мавжуд дейди: 1) табиатнинг моддий оламига тааллуқли, ақл ёрдамида аниқланадиган ҳақиқат; 2) эътиқод ва илохий неъмат ёрдамида етишиладиган илохий ҳақиқат. Билим билан эътиқод ўртасида зиддият пайдо бўлса, билим эътиқодга ён бериши керак.
Бэкон Роджер (1214–1292) файласуф ва табиатшунос, табиат ва инсонни тажрибавий ўрганиш ва диний чайқовчиликдан воз кечишга чақирувчи “Билим - кучдир” тезисининг муаллифи. Фома Аквинскийга зид равишда Роджер Бэкон теологияга эмас, математикага ва тажрибага таянган табиий фанларга катта аҳамият берган. Роджер Бэкон тажрибанинг иккита турини ажратади: 1) илмий эксперимент сифатидаги тажриба ва 2) ички “ёришиш, туйиш” (инсайт) шаклидаги тажриба.
Роджер Бэкон кўришни билимнинг асосий манбаи, деб ҳисоблаган ва кўриш анализаторининг ишини ўрганиш билан фаол шуғулланган. Унинг фикрича, кўриш сезгиси кўриш органида ёруғликнинг синиши ва акс этиши натижасидир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling