Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
Форобийнинг психологик билимлар тараққиётига қўшган ҳиссаси нимадан иборат?
Форобий таълимотида жон муаммосининг хал қилиниши.
Форобий таълмотида ижтимоий ахлоқий масалалрнинг ишланиши.
Абу Али Ибн Синонинг психологик билимлар тараққиётига қўшган ҳиссаси нимадан иборат?
Ибн Сино эманация назариясининг моҳияти нимадан иборат?
Ибн Синонинг мантақ илмига қўшган ҳиссаси нимада?
7. Ибн-Аль-Хайсамнинг кўриш идроки ҳақидаги тасаввурларига таъриф беринг.
8. Ибн-Рўшднинг руҳ ҳақидаги тасаввурлари нимадан иборат эди?
9. Ғаззолий таълимотининг мазмун-моҳияти нимадан иборат?
10.Ғаззолийнинг “Ихя ал улум ад-дин” асарининг мазмун-моҳияти нимадан иборат?
ОНГ ХАҚИДАГИ ПСИХОЛОГИК ТАСАВВУРЛАР. ЎРТА АСРЛАР ВА УЙҒОНИШ ДАВРИ ЕВРОПА МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ҒОЯЛАРИ
Ўрта асрларда психологиянинг марказий муаммоси руҳ муаммоси бўлиб қолаверди ва бу муаммо турли мутафаккирлар томонидан фаол ўрганилиб, улар орасида Аврелий Августин, Фома Аквинский, Роджер Бэкон ва Уильям Оккамлар алоҳида ажралиб туради.
Аврелий Августин (354–430) — епископ ва христиан мутафаккири, Платон ғояларини христиан доктринасига интеграция қилишга уриниб кўрган. Аврелий Августин руҳни моддий вужудий хусусиятга эга бўлмаган мустақил, ўлмас субстанция, деб ҳисоблаган. Руҳ у яратган ғоялар каби боқий. Руҳ ирода, тафаккур, хотира каби функцияларга эга бўлганлиги учун ҳам вужудий моҳиятдан устундир. Вужуд руҳ томонидан амалга ошириладиган билиш жараёнига халақит берадиган майллардан воз кечиши керак.
Аврелий Августин ироданинг ақлдан устунлиги ғоясини илгари сурган, унинг фикрича ирода инсон руҳий ҳаётининг асоси бўлиб, инсоннинг ҳаракатлари бевосита ирода билан боғлиқ. Инсон руҳи туғма ғоялардан иборат, бу ғояларни фақат ирода ёрдамидагина рўёбга чиқариш мумкин. Билишнинг сабаби фақат Худо, илохий ҳақиқатни эса ақл билан эмас, ирода ёрдамида билиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |