Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet28/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Беркли Джордж (1685 – 1753), епископ, философ, математик ва физиолог. Беркли фазо ва материянинг умумий ғояларини алоҳида буюмларнинг хусусий белгиларидан мустақил шакллантириб бўлмайди, одамда эса материяни ҳиссий идрок қилиш мавжуд эмас, деб ҳисоблаган.
1709 йилда Джордж Беркли “Янги кўриш назарияси тажрибаси” номли китобини нашр қилди. Бу китобда у фазони кўриш идроки назариясининг асосий қоидаларини баён қилди. Джордж Берклининг фикрича, субъект идрок қилинаётган предметларнинг фазовий белгиларини кўз мускулларининг зўриқишидан пайдо бўладиган мускул сезгилари орқали олади. Яъни одамга худди у фазодаги предметларни уч ўлчамда кўраётгандек туюлади (Берклига кўзнинг тўр пардасида буюмнинг икки ўлчамли образи шаклланиш маълум бўлган). Беркли одамнинг кўзи предметларнинг фазовий ҳарактеристикасини (катта кичиклиги, узоқ яқинлиги ва х.з.) идрок қила олмайди, деб ҳисоблаган. Беркли фазони кўриш идроки назариясига бевосита туйиш ва кўриш анализатори амалга оширадиган ҳаракат сезгисини англатадиган “туйиш” (интуитив кўриш) тушунчасини киритди. Туйиш кўриш билан ассоциатив алоқага киришади, натижада субъект томонидан фазони кўриш идроки содир бўлади. Туйиш билан кўриш ўртасидаги ассоциатив алоқанинг пайдо бўлиши сабаби тез-тез такрорланиш ҳисобланади. Айнан шунинг учун туйилаётган сифатлар (масофа, хажм ва шакл) кўриб идрок қилина бошланади.
Гартли Дэвид (1705 – 1757), инглиз ассоцианизмининг таниқли вакили, философ ва врач.
1749 йили Дэвид Гартли “Одам, унинг тузилиши, мажбуриятлари ва умидлари ҳақида” номли китобини нашр қилди. Бу китобида у инсоннинг психик ҳаёти вибрация қонунига бўйсунади, унга кўра ташқи олам “тебранишлари” орқа мия ва бош мия нервларида вибрация хосил қилади, улар эса ўз навбатида миянинг оқ моддаларини тебрантиради, деган тезисни илгари сурди. Миянинг оқ моддасидаги вибрациялар сақланиб қолади ва келажакда одамнинг хулқига таъсир қилади, миядаги вибрациялар мускулларга узатилиб ҳаракат фаоллигини таъминлайди.
Дэвид Гартли одамнинг руҳий ҳаёти абсолют моддий физиологик жараёнлардан иборат ассоциацияларнинг асосида ётадиган вибрацияларнинг ўзаро ҳаракати билан детерминлашган, деб ҳисоблаган.
Д. Гартлининг фикрича психик ҳаётнинг учта асосий элементи мавжуд: 1) сенсациялар (сезгилар), 2) идеациялар (сезгилар ғоялари), 3) аффекциялар (содда аффектив тус) – қониқиш ва қониқмаслик. Ушбу асосий элементлар ассоциация механизми асосида бир-бири билан ўзаро ҳаракат қилиб бутун психик ҳаётнинг асосини ташкил қилади. Ассоциациялар механизми аффектлар (эҳтирослар), тушунчалар, эсдаликлар, тасаввурлар, ҳаракатлар ва х.з. ларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Дэвид Гартли энг муҳим инсон тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучлар лаззатланиш ва азобланиш, деб ҳисоблаган. Аффектлар (эҳтирослар) инсоннинг туғма ҳарактеристикаси эмас. Аффектлар (эҳтирослар) тарбия натижаси бўлиб, буюм ҳақидаги тасаввур ва аффекция ўртасидаги ассоциатив механизм туфайли содир бўлади. Болада ижобий ҳаракатларни шакллантириш учун ассоциация қонуни бўйича унда яхши эҳтиросларни шакллантириш керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling