Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet36/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Эббингауз Герман (1850 – 1909), немис психологи, Галл ва Берлин университетларида тарих – филология ва философиядан таълим олган. 1890 йили Герман Эббингауз биринчи немис психологик журнали – “Сезги органлари психологияси ва физиологияси журнали”ни таъсис қилган.
Герман Эббингауз ўзининг тадқиқотнинг объектив методлари ёрдамида амалга оширган хотиранинг эксперименталь тадқиқотлари билан танилди. Бу тадқиқотлар натижасини у ўзининг 1885 йили нашр қилган “Хотира ҳақида” номли монографиясида эълон қилди.
Герман Эббингауз тадқиқотларининг янгилиги шунда эдики, хотирани ўрганишда илгари фойдаланилмаган стимулларнинг янги тури, ёлғон нутқий стимуллар (мазмунсиз бўғинлар)дан фойдаланди. Ҳар бир бўғин иккита жарангли ва битта жарангсиз ҳарфдан ташкил топади (масалан: ках, роп ва х.к.). Ёлғон нутқий стимуллардан фойдаланиш Герман Эббингаузга тадқиқот самарасини сезиларли ошириш имконини берди, чунки бир хил таркибли стимуллар осонгина ҳамма текширилувчиларни тенглаштиради, уларнинг сони эса экспериментларни кўп марта амалга ошириш учун ҳар доим етарли ҳисобланади.
Герман Эббингауз тадқиқотлар натижасида “унутиш эгри чизиғи”ни аниқлади, унга кўра материалнинг 40 – 60% и ўрганилгандан кейинги дастлабки минутларда унутилади, яна ҳам озроғи ўрганилгандан кейинги дастлабки соатларда, ундан ҳам озроғи ўрганилгандан кейинги дастлабки кунларда унутилади.
Герман Эббингауз ўз тадқиқотларида “қирғоқ самараси”ни аниқлади, унга кўра эксперимент материали стимул қаторининг боши ва охиридаги элементлар тезроқ эсда олиб қолинади, қаторнинг ўртасидаги материал эса секинроқ эсда олиб қолинади.
Ўз эксперименталь тадқиқотларида Герман Эббингауз шуни аниқладики, эсда олиб қолиш қийинчилиги материалнинг ҳажми (стимул қаторининг узунлиги)га тўғри пропорционал, қайтаришлар сони ортиши билан эсда олиб қолиш тезлиги камаяди.
Экспериментал психологиянинг тараққиётида Эббингаузнинг буюк хизмати бор. У экспериментал психология билан бу фаннинг предметини субъект онгининг жараёнлари ва актлари, текшириш методи физиологик асбоблар ёрдамида назорат қилинадиган – интроспекция бўлганда шуғулланган. Эббингауз, Г. Фехнер ғояларига таяниб, субъектив методнинг ўрнига натижаларни миқдорий тахлил қилиш билан бирлаштирилган объектив методни қўллади. Унинг тадқиқотларининг бош объекти ўша пайтларда эксперимент ўтказиб бўлмайди, деб ҳисобланган хотира бўлди. Ўша пайтда хотира талқинида ассоциатив доктрина хукмронлик қилиб, унга кўра онг элементлари бирикканлик, ўхшашлик ва фарқлар бўйича мос келади, деб ҳисобланган. Эббингауз ассоциацияни психик ҳаётнинг асоси, деб ҳисобласада, ассоциацияга аъанавий ёндашувдан воз кечди ва хотира жараёнларига психофизиканинг методларини қўллашни мақсад қилди. Ассоциация материали (элементлар манбаси) сифатида у мазмунсиз бўғинларни кашф қилди (ҳар бир бўғин иккита жарангсиз ва ўртада битта жарангли харфдан ташкил топди, масалан: бов, гис, лоч ва х.з.). Э. Титченернинг бахосига кўра бу Аристотел замонидан бери психологиядаги энг буюк кашфиёт бўлди. Бундай юксак бахо хотира жараёнларини, одамнинг нутқий реакцияларини тўлдириб турадиган ва хотирани тафаккурдан мустақил холда ўрганишни қийнлаштирадиган мазмуний алоқалардан холи, соф холда ўрганиш учун янги имкониятнинг очилгани билан изохланади. Шундай бўғинлар рўйхатини тузиб (2300 атрофида) Эббингауз улар билан беш йил давомида экспериментлар ўтказди. Лаборатория ва текширилувчиларга эга бўлмаганлиги учун у тажрибаларни психологияда ягона қонуний метод субъектив метод саналган даврда, объектив методни қўллаб ўзида ўтказди.
Эббингауз махсус психологик назария яратмаган бўлсада, унинг тадқиқотлари психик жараёнларни интроспекциядан фойдаланмай ҳам ўрганиш мумкинлигини исботлаганлиги учун ҳам экспериментал психология учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Унинг методикалари энди ўз-ўзини кузатиш кўрсаткичларига эмас, балки психик ходисаларнинг ҳамма кўринишларини тушунтириб бера оладиган қонуниятларни аниқлаш учун натижалари статистик қайта ишланадиган, текширилувчиларнинг реал ҳаракатларига асосланадиган экспериментаторнинг фаолият мазмунини ўзгартирди.
Эббингауз эксперимент субъект онгида махсус асбоблар ёрдамида вужудга келтириладиган элементар жараёнлар (сезги, идрок) нигина ўрганиши мумкин, деган В. Вундт мактаби томонидан яратилган стереотипни бузиб ташлади. Эббингауз илгари қўллаб бўлмайди, деб ҳисобланган жараёнларга нисбатан экспериментал методининг юқори самарадорлигини исботлади. Онгнинг содда элементлари ортидан, хулқнинг мураккаб шакллари – малакаларни ўрганишга йўл очилди. “Унутиш эгри чизиғи” малакаларни шакллантириш, муаммоларини хал қилиш ва х.з.лар жадвалларини тузиш учун ҳам ахамиятли бўлиб қолди. Эббингауз шунингдек, психик ходисалар ўртасидаги алоқалар характери масаласини оддий, назарий хулоса йўли билан ҳал қилган ассоцианизмнинг хатосини исботлади. Эббингауз томонидан ёдлаш объекти сифатида танлаб олинган ассоциациялар қанчалик сенсор бўлса, шунчалик ҳаракатли ҳам эди. Улар махсус ташкил қилинган машқлар натижасида сенсор-ҳаракат реакцияларининг энг умумий жихитларини қамраб олган эди.
Хозиргача ўз ахамиятини сақлаб қолган қатор ишлар ва методикалар ҳам Эббингаузга тегишли. Хусусан, у унинг номи билан аталган, жумлани тушириб қолдирилган сўз билан тўлдириш тестини ишлаб чиққан (1897 й.). Бу тест ақлий тараққиёт диагностикасининг биринчи тестларидан бўлиб болалар ва педагогик психологияда кенг қўлланилади. Эббингауз шунингдек, рангли кўриш назариясини яратган (1893 й.).
Эббингаузнинг ишлари тадқиқотларнинг экспериментал маданияти даражасини кўтариб, унда объективлилик мезонини тасдиқлаб ва саноқ (хусусан статистик) методикалардан фойдаланиб аниқланган далилларни ва қонуниятларни аниқ текшириш билан психологиянинг умумий қиёфасини сезиларли даражада ўзгартирди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling