Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet34/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Бош мия пўстлоғи онг ва тафаккур жараёнлари, ички ва ташқи муҳит ходисаларини анализ ва синтезини амалга оширишда катта рол ўйнайди, шунингдек, ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг олий функциясини бажаради. Пўстлоқ тананинг юзасидан, мускуллардан, кўз, эшитиш ва хид билиш органларидан, ички органлар ва қон томирларидан, мияча ҳамда пўстлоқ ости нерв тугунларидан импульслар олади. Ўз навбатида пўстлоқ мускулларга, турли органларга ва вегетатив марказларга импульслар жўнатади.
Мия стволи турли вазифаларни бажаради. Узунчоқ мия организм ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайди; унда ҳаётий муҳим марказлар, юрак-қон-томир тизими маркази, нафас, тана хароратини бошқариш ва бошқа доимий ҳаракатдаги ички органлар функцияларини мувофиқлаштирадиган марказлар жойлашган.
Ўрта мияда кўзни ҳаракатлантирувчи ва бошқа мия-бош суяги марказлари ядролари жойлашган. Мияча тананинг мувозанатини, мускуллар тонуси-таранглиги ва ҳаракатни мувофиқлаштиришда муҳим рол ўйнайди.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. П. Броканинг тадқиқотлари психология учун қандай аҳамиятга эга?
2. Г. Гельмгольц кўриш идрокини текширишни қандай амалга оширган?
3. Г. Фехнер ва Э. Вебернинг асосий ғояларига таъриф беринг.
4. Чарльз Дарвиннинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаси нимада?
5. Марказий нерв системасининг асосий функциялари нималардан иборат?
6. Периферик нерв системасининг асосий функциялари нималардан иборат?
7. Вегетатив нерв системасининг асосий функциялари нималардан иборат?
8. Катта мия ярим шарлари пўстлоғининг психик фаолиятдаги ахамияти нимада?
9. Мия стволининг асосий бўлимларини таърифланг?
10. Таламус, гипоталамус ва миячанинг функцияларини таърифланг?
11. Нерв системасининг асосий вазифалари нималардан иборат?
12. Бош мия рефлекслари атамаси қайси рефлексларни назарда тутади?


ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬ ПСИХОЛОГИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА УНИНГ ТАДБИҚИЙ СОҲАЛАРИ

XIX асрнинг 70-йилларида фанда эксперименталь психологиянинг пайдо бўлиши ва психологиянинг мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши учун етарлича жиддий билимлар ҳажми жамғарилди. Эксперименталь психологиянинг пайдо бўлишини анъанавий тарзда В. Вундт фаолияти билан боғланади. Қатор давлатларда турли олимлар томонидан эксперименталь психологик лаборатория ва кабинетлар у томонидан биринчи марта очилган лаборатория шаклида ташкил қилинди.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling