Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet37/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Кюльпе Освальд (1862 – 1915), немис психологи, Вюрцбург психология мактабининг асосчиси, Берлин, Геттинген ва Лейпциг университетларида таълим олган, В. Вундтда ассистент бўлиб ишлаган. 1886 йили Вюрцбург университетида Освальд Кюльпе эксперименталь психология лабораториясини ташкил қилиб тафаккур муаммоси тадқиқотлари билан шуғуллана бошлади ва шу билан тафаккурни эксперименталь ўрганиб бўлмайди, деб ҳисоблаган Вильгельм Вундт позициясига қарши чиқди.
Освальд Кюльпе ретроспектив интроспекция методини ишлаб чиқди, унга кўра текширилувчи аниқ вазифани ҳал қилаётиб тадқиқот тугагандан кейин ўзининг нима учун шундай қарор қабул қилганлиги ҳақида ретроспектив ҳисобот тақдим қилган.
Освальд Кюльпе психик ҳаётда сенсор материаллар билан, бирга сезги бўлмаган ва субъектнинг ақлий фаолияти билан боғлиқ материаллар катта рол ўйнашлигини аниқлади.
Освальд Кюльпе ўз атрофига унинг қарашларини қўллаб қувватлайдиган Н. Ах, К. Бюллер, Л. Майер, К. Марбе, Л. Мессер, И. Орт, Г. Уатт каби ёш, талантли олимларни тўплаб илмий жамоада ижодий муҳит ярата олди. Масалан, К. Марбе, мулоҳазалар шаклланиши жараёни образлар билан ишлаш натижаси бўлганлиги учун “бадбашара” табиатга эга, деб ҳисоблаган бўлса, Л. Мессер экспериментлари натижасида предметга йўналтирилган – предметли тафаккур аниқланди, К. Бюллер эса, тугалланмаган гаплардан фойдаланиб шуни аниқладики, тафаккур жараёни нутққа боғлиқ эмас, чунки битта фикрни турли сўзлар ёрдамида баён қилиш, ёки аксинча турли фикрларни бир хил сўзлар ёрдамида баён қилиш ҳам мумкин.
Вюрцбург мактаби 1909 йилгача фаолият кўрсатди, Освальд Кюльпе Вюрцбургдан кўчиб кетгандан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди, шунга қарамай Освальд Кюльпе ва унинг шогирдларининг изланишлари туфайли тафаккур эксперименталь психологиясининг бундан кейинги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратилди.
Гальтон Френсис (1822 – 1911), инглиз психологи ва антропологи. Кембридж университетида тиббий маълумот олган.
1869 йилда Френсис Гальтон “Меросхўр гений” номли китобини нашр қилади, бу китобда у Чарльз Дарвин ғоялари таъсирида иқтидорни наслий йўл билан узатилиши муаммосини баён қилган. Френсис Гальтон психологик хусусиятлар ота-онадан болаларга наслий йўл билан узатилади, деб бу муаммо фақатгина Чарльз Дарвиннинг ирсият назарияси орқалигина кўриб чиқилиши мумкин, деб ҳисоблаган.
Френсис Гальтон психологик хусусиятларнинг шаклланишида наслий омилларнинг ролини бўрттириб, тарбия ва ижтимоий муҳит бу жараёнга нисбатан оз таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаган.
Френсис Гальтон “евгеника” деб аталган ўзига хос ижтимоий лойихани ишлаб чиқиб, унинг доирасида иқтидорли эркак ва аёлларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган никоҳи орқали улар авлодининг ақлий қобилиятларини яхшилашни таклиф қилган.
1884 йилда Лондонда ўтказилган халқаро выставкада Ф. Гальтон махсус антропометрик лаборатория ташкил қилиб 9 мингдан ортиқ одамнинг бўйи ва вазнининг антропометрик ўлчашдан ташқари сезгирликнинг айрим турлари, реакция тезлиги ва х.к. ўлчовларни ҳам амалга оширган.
Иқтидорлилик даражасини баҳолаш учун Френсис Гальтон тест (инглиз тилидан test — синаш) методини ишлаб чиқди, унинг ёрдамида ақлий қобилиятларни ўлчашни амалга оширди. Бундан ташқари Френсис Гальтон математик статистика методларини амалиётда фаол қўллаган.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling