Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Психологиянинг табиий-илмий асосларининг ахамияти


Download 0.58 Mb.
bet33/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Психологиянинг табиий-илмий асосларининг ахамияти
Психология фанининг табиий-илмий асослари фаннинг алохида сохаси – олий нерв фаолияти (ОНФ) физиологияси томонидан ўрганилади, фан ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган:

  • Фаолияти одам хулқи ва психик жараёнлари билан боғлиқ нерв қурилмалари ва марказларини ўрганиш;

  • Психик билиш фаолияти (идрок, хотира, тафаккур, эмоция, ирода) ва хулқнинг физиологик механизимларини аниқлаш;

  • Шартли рефлекслар хақидаги таълимотни ўрганишни давом эттириш;

  • Одам ва хайвонларда инстинктлар ва шартсиз рефлексларни ўрганиш.

Умуман олганда табиий-илмий асослар ёрдамида психология қуйидаги ходисаларни тўғри тушуниш ва изохлаш имкониятига эга бўлади:
1. Психологиянинг бошқа табиий-илмий фанлар билан ўзаро алоқаси хақидаги билимлар. Психология нафақат олий нерв фаолияти физиологиясига (ОНФФ), шунингдек, бошқа табиий-илмий фанлар, масалан, биологик ва тиббий фанларга ҳам таянади, чунки бу фанлар психикани яхшироқ тушунишга ёрдам беришади.
2. Одам нерв системасининг тузилиши ва ишлаш ўзига хослиги хақидаги тасаввурлар. Нерв системаси одам психикасининг физиологик ташувчиси ҳисобланади. Нерв системасининг тузилиши ва ишлаш ўзига хослигини аниқ тушунмай туриб, одам хулқи ва психик фаолиятини тўғри ўрганишнинг имкони йўқ.
3. Одам нерв системаси ав психикасининг ўзаро алоқадорлиги хақидаги тасаввурлар. Бундай тасаввурлар П. К. Анохиннинг функционал тизимлар хақидаги назариясига асосланиб, унга мувофиқ, фаолиятнинг физиологик ва психик турлари бир бутунни ташкил қилади, унда алохида механизмлар фойдали, мослашувчи натижага эришишга йўналган бўлиб, умумий мақсад ва вазифа билан бирлашган биргаликда ҳаракат қилувчи мураккаб қурилмани ташкил қилади (шунинг учун ҳам хозир нафақат психик фаолиятни, шунингдек, нерв тизимининг ўзини ҳам янада аниқроқ ва тўлароқ ўрганиш учун ҳамма асослар бор).
4. Одам ОНФ қонуниятларини билиш ва ҳисобга олиш. ОНФ қонуниятлари мураккаб психик ходисалар ҳисобланган динамик стереотиплар, биринчи ва иккинчи сигналлар тизими, психиканинг функционал тизимлари ва акцептор ҳаракатларнинг ишлаш ўзига хосликларини тўғри тушуниш имконини беради.
5. Бош мия рефлексларининг моҳияти хақидаги хақиқий тасаввурлар. Бош мия рефлекслари одам ва хайвон организмининг ташқи муҳитга мослашишининг асосий механизмлари бўлиб, уларга қуйидаги хусусиятлар хос:
– улар ҳар доим у ёки бу рецепторда қандайдир қўзғовчи томонидан чақирилган нерв қўзғолиши туфайли бошланади;
– улар ҳар доим организмнинг тегишли қўзғовчига аниқ реакцияси билан якунланади.
Психологиянинг табиий-илмий асослари одам, унинг бош миясининг физиологиясини, ОНФни тасвирлайди. Одам психикасини тушуниш учун ОНФ, бош мия физиологияси, нерв системаси билан боғлиқ қатор асосий қоидаларни тушуниш керак.
Психология ва физиология бир жойда қотиб қолгани йўқ, бу фанлар доимий (шу жумладан биргаликда) ривожланаяпти, айни пайтда бу фанлар қуйида баён қилинган муаммоларни фаол тадқиқ қилишаяпти.
1. Психик жараёнларнинг нерв механизмларини аниқлаш. Шаклланган тасаввурларга кўра шундай фикрлар мавжуд:
– психика физиология билан бир хил, психика миянинг физиологик фаолиятидан бошқа нарса эмас; бироқ, психика ҳар қандай физиологик фаолият билан эмас, фақат олий нерв фаолияти билан бир хил;
– психика – бу, нерв жараёнларининг алохида тури, олий шакли бўлиб, қолган барча нерв фаолияти жараёнларига хос бўлмаган хусусиятга эга;
– психика – бу, шундай ўзига хос (психонерв) жараён бўлиб, у объектив реалликни акс эттириш билан боғлиқ ва бу жараён субъектив бўлак (компонент), ички образлар ва уларнинг кечинмалари мавжудлиги билан ажралиб туради.
2. Психологияда физиологик методлардан ва ОНФ физиологиясида психофизиологик методлардан фойдаланиш. Ҳар иккала фан вакиллари бу усулни самарали ва келажаги порлоқ, деб ҳисоблашади, чунки у психик ва физиологик жараёнларни янги усул ва воситалар билан ўрганиш имконини беради. Масалан, энцефалографик диагностика методини қўллаш кўплаб психик жараёнлар: тафаккур, хотира ва х.з. ларнинг ўзига хос хусусиятларини янада аниқроқ аниқлаш имконини беради.
3. ОНФ физиологиясида изохловчи схемалар ва гипотезалар қуришда психологиядан фойдаланиш ёки аксинча. Ҳар иккала соха олимлари ушбу йўналишни психологлар ва физиологлар ўзаро ҳамкорлиги учун ўта сермахсул ва муҳим, деб ҳисоблашади, чунки бу усул ҳар иккала сохада ҳам реалликни умумлаштириш ва мушохада қилиш учун янги йўлларни очиб беради.
4. Назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишда биргаликда иштирок этиш. Психологлар ва физиологлар ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятининг ушбу йўналиши улар томонидан одам фаолиятининг турли сохаларини янада самарали мушохада қилишнинг зарур шарти сифатида қаралади, чунки, масалан, меҳнат фаоллиги, таълим ва тарбия ҳам психологик ва ҳам физиологик асосга эга, буни албатта ҳисобга олиш зарур.
Психологиянинг табиий-илмий асослари психика билан одам бош мияси (нерв системаси) фаолиятининг ўзаро алоқадорлигини изохлаб беради.
Нерв системаси – одам ва умуртқали хайвонлар организмидаги нерв хосилалари (нерв хўжайралари) тўпламидан иборат. Унинг фаолияти, бир томондан организмнинг ҳамма органларини интеграциялаш, бирлаштиришга йўналтирилса, иккинчи томондан – организмнинг атроф муҳит билан алоқасига, организмнинг ташқи шароит билан мувозанатлашишига йўналтирилган.
Нерв системасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– ташқи олам билан алоқаларни таъминлаш;
– тизимдаги ички органларни интеграциялаш;
– ички органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш;
– организмнинг яхлит ишлашини ташкиллаш.
Нерв хўжайралари (нейронлар) маълум бир тузилишга эга: нейрон, ўсимта ва унинг тугалланган қисми. Бу элементлар мос равишда қуйидаги вазифаларни бажаради: қўзғолишни қабул қилиш, интегратив (келаётган нерв сигналларини қайта ишлаш), ўтказувчи, узатувчи.
Одам (шунингдек, умуртқали хайвонлар) нерв системаси марказий ва периферик қисмларга бўлинади. Вегетатив ва тана нерв системалари марказий ва периферик қисмлар билан яқиндан ўзаро фаолият кўрсатади.
Марказий нерв системаси (бош мия ва орқа мия) – бош мия пўстлоғи, мия стволидаги ҳаракат марказлари, мияча ва орқа миядаги нерв тўқималари тўпламидан иборат. Унинг вазифаси – бутун психик фаолиятни мувофиқлаштириш ва бошқаришдир.
Периферик нерв системаси – нерв толалари (нервлар), нерв тугунлари ва бирикмалари, сезувчи асаб тугунлари, рецепторлар ва мускулларни орқа ва бош мия билан боғлайди. Бевосита бош миядан ўн икки жуфт нервлар чиқади (кўзни ҳаракатлантирувчи, юз, эшитиш, кўриш ва х.з.) ва мия-бош суяги нервлари, деб аталади. Ҳар бир периферик нерв таркибига нерв хўжайрасининг ўсимтасидан ташкил топган нерв толалари киради ва улар перифериядан, қабул қилувчи сезувчи қурилмалар (рецепторлар)дан марказий нерв системасига импульсларни узатади. Булар сезувчи нерв толалари ҳисобланади. Ҳаракат нерв толаларидан марказий нерв системасидан ҳамма органлар ва тўқималарга йўналган импульслар тарқалади. Булар ҳаракат нерв толалари ҳисобланади. Периферик нерв системасининг вазифаси ташқи муҳит қўзғовчиларини марказий нерв системасига узатиш ва жавоб буйруқларини периферияга етказиш ҳисобланади.
Тана (соматик) нерв системаси марказий ва периферик нерв системаларини ўз ичига олади.
Вегетатив (автоном, висцераль) нерв системаси автоном ҳисобланади ва овқат хазм қилиш йўллари фаолиятини (овқат хазм қилиш безларида сўлак ажралиши, овқатнинг овқат хазм қилиш йўлида ҳаракатланиши ва х.з.), қон айланиши (қон томирларининг қисқариши ва кенгайиши), ёш ва тер безлари ҳамда ички секреция безлари, шунингдек бошқа органлар фаолиятини бошқаради. Вегетатив нерв системаси эмоционал реакцияларда муҳим рол ўйнайди ва икки қисмга бўлинади: симпатик ва парасимпатик, буларнинг ўзаро муносабати ўта мураккаб ҳисобланади; уларнинг айрим элементлари ўзаро антогонистик (қарама-қарши) алоқадорликда бўлади.
Нерв системаси фаолиятида шунингдек учта блокдан иборат бош миянинг функционал қурилмаси катта рол ўйнайди:
– қувватлантирувчи блок, мия стволининг юқори бўлимида жойлашиб нерв системасининг нормал ишлаши учун зарур тонусни сақлаб туради;
– ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш блоки, иккала бош мия ярим шарларининг орқа бўлимлари, ярим шарлар пўстлоғининг ўрта қуйи (теменные), орқа (затылочные) ва пастки (височные) бўлимлари;
– бош мия пўстлоғининг пешона бўлимида жойлашган нерв системаси фаолиятини назорат қилиш, бошқариш ва дастурлашни таъминловчи блок.
Бош мия одам ва хайвон нерв системасининг марказий бўлимини ташкил қилади, организмнинг хамма функцияларини бошқаришнинг юқори мураккаб шаклларини, унинг муҳит билан ҳамкорлигини, олий нерв фаолиятини, одамда эса олий психик функцияларни ҳам таъминлайди. Бош мия қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
– олд мия – иккита ярим шардан иборат бош миянинг олди қисми;
– ўрта мия – катта ярим шарларнинг остида жойлашган ва мускуллар тонусини, организмнинг фазодаги турли холатлари, кўз ҳаракати, хушёр тортишни бошқариш рефлектор фаолиятини такомиллаштирувчи бўлим;
– орқа мия – мияча ва унга қўшилиб кетувчи узунчоқ мия жойлашган бош мия бўлими;
– сўнгги мия – олд миянинг муҳим бўлими;
– оралиқ мия – таламус ва гипоталамус жойлашган олд миянинг бўлими;
– узунчоқ мия – умуртқа поғонасида жойлашган орқа мия юқори қисмининг давоми, унда миянинг қатор ҳаётий муҳим марказлари, шунингдек ретикуляр формация жойлашган;
– бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи – кулранг модда (нерв хўжайралари) қатлами, бош мия ярим шарларини қоплаб туради ва психик фаолиятни амалга оширишда ўта муҳим рол ўйнайди;
– таламус – пўстлоқ ости нерв қурилмаси, рецептордан келаётган ахборотни тақсимлайди, интеграция қилади ва кейинчалик катта мия ярим шарлар пўстлоғига узатади (пўстлоқ билан таламус орасида шартли рефлекслар хосил бўлишида қатнашувчи халқасимон боғланмалар мавжуд; бевосита таламус иштирокида одам эмоцияларининг шаклланиши амалга ошади);
– гипоталамус – бош мия қурилмаси, кўриш бўртиқлари остида жойлашиб модда алмашинувини бошқариш, вегетатив, психик ва соматик функцияларни мувофиқлаштириш, уйқу ва хушёрликни бошқариш, организмнинг ички ва ташқи муҳит ўзгаришларига мослашишини таъминлайди;
– мияча – бош мия стволининг орқа қисми, ҳаракатни мувофиқлаштириш, фазодаги холатни сақлаш, тонус-таранглик ва гавдани тутишни таъминлайди;
– лимбик тизим – нерв қурилмалари гуруҳи, бош мия марказий қисмида халқа хосил қилган (у одам психикасининг эҳтиёжий-мотивацион соҳасини бошқаради);
– мия стволи – бош миянинг энг қадимий қисми, қатор бўлимлардан ташкил топган;
– базаль ганглиялар – ҳаракат ва вегетатив функцияларни бошқариш билан боғлиқ бош мия қурилмаси.
Шу факт аниқланганки, нерв фаолиятининг турли кўринишлари бош миянинг алохида бўлаклари билан боғлиқ: кўриш импульслари миянинг орқа сохаси билан, эшитиш – пешона соҳаси билан, ҳаракат – олд марказий ариқча билан.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling