Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet31/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Фехнер Густав (1801 – 1887), немис физиги, файласуфи, психофизиканинг асосчиси. Панпсихизм вакили сифатида у Коинот руҳга эга ва у руҳий субстанциянинг тескари томонидир, деб ҳисоблаган. Густав Фехнер янги фан –психофизиканинг ташкилотчиси бўлиб, унинг предмети сифатида психик ва физик оламнинг ўзаро муносабатини таклиф қилган. Густав Фехнернинг 1860 йили нашр қилинган “Психофизика элементлари” китоби психофизиканинг манифести ҳисобланади. Китоб нашр қилингунга қадар Густав Фехнер ўн йил давомида зўрға пайқаладиган фарқлар методи ёрдамида эксперименталь тадқиқотлар олиб борди. Тадқиқотлар давомида у “сезги интенсивлиги қўзғовчининг кучига тўғри пропорционал” номли асосий психофизик қонунни шакллантирди. Кейинчалик бу қонун Вебер – Фехнер қонуни деб аталди. Бу қонун универсал бўлмай, фақатгина эшитиш ва кўриш сезгиларигагина тааллуқли бўлишига қарамай у психология фани тараққиётида ўзига хос янги даврни бошлаб берди.
Вебер – Фехнер қонуни - бирон-бир сезгининг интенсивлиги қўзғовчининг кучи логарифмига тўғри пропорционал, деб тасдиқловчи эмпирик психофизиологик қонун.
1834 йилдан бошлаб ўтказган қатор экспериментларида Эрнст Вебер агар янги қўзғовчининг интенсивлиги бундан олдинги қўзғовчининг интенсивлигидан арифметик эмас, геометрик прогрессияда фарқ қилса, янги қўзғовчига нисбатан сезгирлик бундан олдинги қўзғовчига нисбатан сезгирликдан фарқ қилишини кўрсатди, бунда сезгирлик меъёри қўзғовчининг геометрик прогрессия бўйича ўсишига нисбатан арифметик прогрессия бўйича ўсиб боради. Масалан, иккита предмет вазни бўйича фарқ қилиши учун уларнинг вазнидаги фарқ 1/30 бўлиши керак. Иккита нур манбаини ёруғлиги бўйича фарқлаш учун, уларнинг ёруғлиги нисбати 1/100 люмен бўлиши керак. Шундай қилиб, биринчи марта сезгини келтириб чиқарадиган қўзғовчи кучи минимал ортишининг бошланғич қўзғовчи кучига нисбати ўзгармас қийматдир.
Вебернинг кузатишлари асосида Густав Фехнер 1860 йилда қўзғовчининг кучи билан субъектив ҳиссиёт кучи ўртасидаги логарифмик алоқани тушунтирадиган “асосий психофизиологик қонун”ни шакллантирди: Агар қонунни график кўринишида тасаввур қилинса, логарифмик эгри чизиқ одамнинг стимул таъсирига мослашиши сохасига интилади. Физиологияда бу чегара тушунчаси дейилади (масалан, агар гап оғриқ хақида бўлса, оғриқ чегараси), мазмуни, қўзғовчи қийматининг ўзгариши бу ўзгаришни адекват, тўғри бахолашга сабаб бўлмайди, ўзгариш деярли пайқалмайди.
Ушбу қонун қўзғовчиларнинг — овоз, ёруғлик, харорат, таъм сезгилари учун ҳам тўғри келади. Масалан, саккизта лампочкали люстра тўртта лампочкали люстрадан ёруғ туюлади, худди тўртта лампочкали люстра иккита лампочкали люстрадан ёруғ туюлганидек. Яъни, ёруғликнинг ортишини сезиш учун лампочкалар сони тенг баравар ортиб бориши керак ва аксинча. Агар иккита лампочкали люстрага битта лампочка қўшилса (2/1) ёруғликнинг ортиши сезилади, агар ўн иккита лампочкали люстрага битта лампочка қўшилса (12/1) ёруғликнинг ортиши сезилмайди. Акустикада овоз кучи субъектив сезгисининг ўлчови сифатида товуш децибел қийматининг логарифмик шкаласи бўйича аниқланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling