Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet27/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Англия ассоцианизми
XVIII асрда психологик фикрлар тараққиётини тушунтиришда Англияда ассоцианизмнинг гуркираб ривожланишини қайд этиш зарур. Инглиз ассоцианизмининг кўзга кўринган намоёндалари Джордж Беркли, Девид Гартли ва Девид Юмлар бўлишган.
Ассоцианизм, ассоциатив психология, психологиядаги йўналиш бўлиб, унда ассоциация тушунчаси бутун психик ҳаётнинг асосий изохловчи тамойили бўлиб ҳисобланади. Ушбу йўналиш XX асрнинг бошларига қадар хукмронлик қилди ва билиш ҳамда ақлий фаолиятни ўрганишга асосий эътибор қаратди. Ассоцианизм одам хулқи ва онгига қатъий сабабий ёндашувни тасдиқлашга интилди. Ассоцианизм назариясининг асосида онгда пайдо бўладиган ғоялар кетма-кетлиги организмга ташқи қўзғовчиларнинг таъсир қилиш кетма-кетлигини акс эттиради, деган тасаввур ётади. Организмнинг табиий муҳит билан ўзаро ҳамкорлиги механика қонунлари асосида амалга ошгани каби, ғоялар алоқаси ҳам айнан шу қонунлар асосида пайдо бўлади, деб тахмин қилинган. Англиялик файласуф Томас Гоббс томонидан биринчи марта илгари сурилган бу қоида, ассоциация қонунини шакллантирган голландиялик файласуф Бенедикт Спиноза томонидан ривожлантирилди: “Агар одам бир вақтнинг ўзида икки ёки бир нечта жисмнинг таъсирига дуч келса, кейинчалик улардан биттасини тасаввур қилганда, ўша захоти қолганларини ҳам эсига туширади” (“Этика”). Ассоциация атамасини биринчи марта Англиялик файласуф Джон Локк қўллаган (1698й.), бу атамани у шундай изохлаган “... ғояларнинг тўғри ва нотўғри бирикмалари...” (“Одам ақли хақида тажрибалар”, Танланган фалсафий асарлар., 1 т., М., 1960, 400-сахифа), шу билан Джон Локк бундай алоқаларни ақл асосидаги алоқаларга қарама-қарши қўйган. Локкнинг фикрича:

  • Сезгилар ғоялари тараққиёт жараёнида рефлексия ғояларидан олдин пайдо бўлади (Reflexion – онгнинг алохида мазмунида тўпланган ақлий фаоллик);

  • Оддий ғоялар ассоциациялашиб мураккабларига қўшилади;

  • Билим тажрибага асосланади, тажрибанинг манбаи эса – сезги ва рефлексия;

  • Ақл ғояларни сезги ва рефлексиядан олади, туғма ғоялар эса мавжуд бўлмайди: одам тоза, оқ варақ ёки мум тахта (tabula rasa) кўринишида туғилади, унга хохлаган нарсани ёзиш мумкин.

Бу ғоя аввал бевосита педагогик амалиёт, бирмунча кечроқ эса – шахс ва педагогик психология сохасига ҳам тадбиқ қилина бошланди. Ушбу ғоя психиканинг шаклланишида ташқи қўзғовчилар ва муҳитнинг етакчилик роли хақидаги “муҳит назарияси”нинг асосини ташкил қилди.
Бу ғояга Жан Жак Руссога тегишли бўлган, одамга тааллуқли ички ривожланиш қонуниятлари хақидаги тараққиёт назарияси қарши чиққан.
XVIII асрнинг ўрталарида Англиялик файласуф Девид Гартли Исаак Ньютон механикасига таяниб, психик ҳаётнинг ҳамма кўринишлари, шунингдек, ақл ва ирода ҳам бутун олам тортишиш қонунига ўхшаб универсал ва муқаррар бўлган – ассоциациялар қонунига бўйсунади, деган назарияни асослади. Ҳар қандай тасаввур ва ҳаракат алоқалари сезгилар ва уларнинг мияда қолдирган изларидан пайдо бўлади, деб тасдиқловчи ушбу назария қойилмақом эди. Бу назария нафақат психологияга, шунингдек, этика, эстетика, биология, педагогика, логикага ҳам тарқалди.
Ассоцианизмдаги бу табиий илмий йўналишга, психик элементлар ўртасидаги алоқалар онгнинг ичига жойлаб қўйилган ва субъектив ҳисобланади, деган идеалистик ассоцианизм ғояси билан англиялик файласуфлар Джордж Беркли, Девид Юмлар қарши чиқишди.
Ассоцианизмга хос бўлган, онгнинг мураккаб жараёнларига элементлар (сезги, тасаввур)ларнинг бирикмаси сифатида қараш XIX асрнинг бошларида англиялик файласуф Джон Стюарт Миллнинг “психик ҳаёт биноси “сезги ғиштларидан” қурилган, уларни бириктирувчи цемент - ассоциациялардир”, деб тасдиқловчи аниқ механик концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди. Бу концепциянинг кескинлигини юмшатишга интилиб инглиз файласуфи Александр Бэн уни модернизация қилди ва сезгилардан бутунлай янги психик бирикмалар пайдо бўлиши ҳам мумкин, деб тан олди.
XIX асрнинг бошларида ассоциацияни унинг тана субстрати (турли-туман ходиса ва жараёнларнинг умумий моддий асоси, ходисалар ўртасидаги умумийлик ёки ўхшашликнинг негизи)дан ажратган ва онгнинг имманент (сезги органлари орқали идрок қилинган нарсалар) тамойили кўринишида тақдим қилган концепциялар пайдо бўлди. Ассоцианизмнинг асосий тамойилларини ташкил қилувчи қарашлар тасдиқланди: рух, биринчи навбатда унинг билиш аспектида – онг, деб тушунилади; рухий ҳаёт асосида оддий элементлар ётади; интроспектив тушуниладиган онгга тенглаштирилган психика – сезги, оддий ҳис қилиш каби элементлардан қурилган; бу элементлар – сезги образлари – ҳиссий характерга эга ва бирламчидир, мураккаб психик бирикмалар – тасаввур, тафаккур, ҳиссиётлар эса иккиламчидир; бирмунча мураккаб қурилмалар бирмунча содда элементлардан ассоциация тамойили асосида бирикиб пайдо бўлади; ассоциациялар пайдо бўлишининг шарти – иккита психик жараённинг бирикишидир; ассоциацияларнинг мустаҳкамланиши ассоциациялашган элементларнинг яшовчанлиги ва уларнинг тажрибада қайтарилиш сонига боғлиқ; рух хақидаги билимнинг манбаи – ўз-ўзини кузатиш, ўз ички оламини кузатаётган тадқиқотчи реал рухий ҳаётни кўради ва у хақида мулохаза юритишга хақли бўлади, рухий ҳаёт қонунлари ягона бўлгани билан бошқа одамнинг рухий ҳаётини билиб бўлмайди.
Моҳият жихатидан одам бошқа, ўзига ўхшаган ёлғиз одамлар ичида ёлғиз, унинг ички олами ошкор ёки яширин тарзда бошқаларга қарама-қарши қўйилган, у билан қолган олам ўртасида ўзига хос қатъий чегара мавжуд.
Спенсер ассоцианизмга психиканинг филогенездаги тараққиёти муаммосини киритди ва хулқда психиканинг мослашувчанлиги хақидаги муҳим хулосага келди. XIX асрнинг 80 - 90-йилларида таълим шароитлари ва ассоцианизмни актуаллаштириш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди. Шу билан бирга уларнинг механик талқини чекланганлиги кўрсатилди.
Ассоцианизм ўз тараққиётида бир неча босқичларни босиб ўтди:

  1. Ассоциацияларни алохида психик ходисалар, биринчи навбатда эслаш жараёнларининг изохловчи тамойили сифатида ажратиш;

  2. Классик ассоцианизм босқичи, сезги ва тасаввурлар кўринишида психик элементларнинг механик боғлиқлиги (ассоциациялар) сифатида тушуниладиган психиканинг яхлит концепциясининг яратилиши;

  3. Асосий концепцияга субъектнинг фаоллиги омилини киритишга уриниш билин характерланадиган экспериментал ва амалий ассоцианизм босқичи.

Ассоцианизм доирасида хотира ва тафаккур психологияси сохалари учун қимматли маълумотлар шакллантирилди. Ассоцианизм тушунчасининг ўзи муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, вақт ўтиши билан ассоцианизм универсал изохловчи тамойил сифатида етарли бўлмай қолди, универсал психологик назария сифатида унинг инқироз ва таназзул даври бошланди.
Ассоцианизмнинг тамойиллари психологик тадқиқотларга турки берди, хусусан, уларнинг асосида хотирани ўрганишнинг янги методлари ишлаб чиқилди [механик хотира (Герман Эббингауз — Германия) ва тасаввур хотираси (Френсис Гальтон — Англия)], эмоциялар (Чарльз Дарвин — Англия), мотивациялар (Зигмунд Фрейд — Австрия, Карл Юнг — Швейцария). Эскирган механик изохлар ўрнига биологик изохлар илгари сурилди (Герберт Спенсер — Англия, Илья Михайлович Сеченов — Россия). Ассоцианизм концепцияси янги физиологик асосда шартли рефлекслар ва бихевиоризм таълимотларига айлантирилди. Айрим психологик мактаблар (Вюрцбург мактаби ва гештальтпсихология) ассоцианизмни механицизм, атомизм, онгнинг фаоллиги ва яхлитлигини тушунтира олмаганликда танқид қилишди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling