Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet26/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Лейбниц Готфрид (1646 – 1716), немис философи, математиги, давлат арбоби. Асосий фалсафий асарлари: “Метафизика ҳақида мулоҳаза” (1685), “Табиатнинг янги тизими” (1695), “Одам ақли ҳақида янги тажрибалар” (1704), “Теодицея” (1710), “ Монадология” (1714).
Готфрид Лейбниц фан тарихига қуйидаги муҳим методологик тамойилларнинг муаллифи сифатида кирган: 1) фарқланмайдиган буюмларнинг ўхшашлиги ва 2) умумий фарқлар. Фарқланмайдиган буюмларнинг ўхшашлиги тамойили шуни англатадики, агар иккита буюм аслида битта нарсанинг ўзи бўлса уларни фарқлаш керак эмас, ёки аксинча, ўз сифатлари бўйича турлича бўлган буюмларни ўхшатиш керак эмас. Умумий фарқлар тамойилидан шундай хулоса келиб чиқадики, бутунлай бир-бирига ўхшаш буюмлар ва турли вақтда абсолют ўхшаш ҳолатлар бўлмайди.
Готфрид Лейбниц томонидан борлиқнинг қуйидаги “априор” тамойиллари ажратилган: 1) эҳтимол бўлган ҳар қандай борлиқнинг қарама қарши эмаслиги (қарама қаршилик қонуни); 2) эҳтимолликнинг ҳақиқийлик (мавжудлик) олдида мантиқий устунлиги; 3) қарама-қарши бўлмаган оламларнинг чексиз кўп бўлиши эҳтимоли; 4) эҳтимол бўлиши мумкин бўлган бошқаси эмас айнан шу оламнинг мавжудлиги, эҳтимол бўлиши мумкин бўлган бошқаси эмас айнан шу ходисанинг содир бўлаётганлигининг етарлича асосланганлиги (етарлича асосланганлик қонуни); 5) шу оламнинг мақсадга мувофиқлиги (тўла тўкислиги) унинг мавжудлигининг етарлича асоси эканлиги.
Готфрид Лейбницнинг фикрича одамнинг руҳи тахланган материалдан ясалган экранга ўхшайди, у ўзида ташқи объектлар таъсирида уйғонадиган тушунча ва назарияларнинг асосини жамлаган. Готфрид Лейбниц ўзининг назарий қурилмаларида перцепция ва апперцепция тушунчаларидан фойдаланган. Готфрид Лейбницда перцепция атроф оламни пассив акс эттириш бўлса, апперцепция атроф оламни актив, фаол акс эттиришни англатади. Одам руҳида доимий “кичик перцепциялар”, англанмаган идроклар содир бўлиб туради.
Готфрид Лейбниц Коинот унинг ўзи “монадалар” деб атаган борлиқнинг бўлинмайдиган бирламчи элементларидан ташкил топган, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, руҳ ва вужуд ўз қонунлари бўйича мустақил ҳаракат қилишади, улар ўртасидаги уйғунлик эса Худо томонидан олдиндан белгилаб қўйилган. Готфрид Лейбницнинг руҳ ва вужуд муносабати ҳақидаги позицияси психофизик параллелизм номи билан аталади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling