Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Спиноза Бенедикт (Баруҳ) (1632–1677)


Download 0.58 Mb.
bet25/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Спиноза Бенедикт (Баруҳ) (1632–1677), нидерландиялик философ. Спиноза Худо ва табиатнинг бирлиги ҳақидаги тезисни илгари суриб, уларни яхлит, мангу ва интихосиз, ўз-ўзининг сабаби бўлган, бошқа ҳар қандай сабабни инкор қиладиган субстанция, деб тушунган. Бу субстанция яралмайди ва йўқ бўлмайди.
Спинозанинг фикрича, субстанциянинг сифат ҳарактеристикаси унинг ажралмас хусусияти бўлган атрибут тушунчаси ҳисобланади. Атрибутлар сони чексиз, лекин инсон ақли улардан фақат иккитасини, тортилиш ва тафаккурни англаши мумкин холос.
Инсон муаммосини тадқиқ қилиб, Спиноза шундай хулосага келадики, инсон яхлит вужудий-руҳий мавжудотдир. Шунга қарамай, инсоннинг яхлитлиги шунчаки унинг вужудий ва руҳий моҳиятини бирлаштирибгина қолмай, атроф оламни билиш учун зарур асос бўлиб ҳам хизмат қилади.
Спиноза атроф оламни билишнинг уч даражасини ажратган: 1) нуқтаи назар (ҳиссий билиш) буюмларнинг образини акс эттиради – бу билимлар аниқ ва адекват эмас (масалан: таъм, ранг, хид ва х.к.); 2) ақл (намойишкорона билиш), тушунчалар шаклланиши билан боғлиқ, субстанциянинг хусусиятларини намойиш қилиш билан чекланади; 3) интуиция (интуитив билиш) субстанция ёки буюмнинг моҳиятини акс эттиради. Спиноза айнан интуитив билим ишончли ва адекват билим сифатида одамга ўз-ўзини англаш имконини беради, деб ҳисоблаган.
Спиноза ирода одамга ўз ғояларини амалга оширишга имкон берадиган олий аффект, деб ҳисоблаб, ирода билан ақлни бир-бирига тенглаштирган.
Спинозанинг фикрича одам, ҳар қандай бошқа мавжудот сингари, ўзини, ўз моҳиятини сақлашга интилади, ўз-ўзини сақлашга интилиш, майл, шодлик ва қайғу каби энг муҳим аффектлар туфайли амалга ошадиган фаолиятга қобилликка асосланади. Одам эҳтиросларга тўла мавжудот, лекин у қачонки ўз эмоцияларини бошқара олгандагина эркин бўлади. Спиноза кучли эмоция (аффект) устидан ғалаба қилишнинг иккита самарали усули бор, деб ҳисоблаган: биринчидан, эмоция (аффект)ни бошқа, кучлироқ эмоция (аффект) билан бостириш йўли билан ва иккинчидан, жараёнда аффект ўз кучини йўқотадиган билиш ёрдамида.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling