Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet32/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Вебер Эрнст Генрих (1795 – 1878), немис физиологи, анатомия ва физиология профессори. Эрнст Вебер махсус асбоб – Вебер циркулини кашф қилган, унинг ёрдамида терининг турли участкаларида тери сезгирлиги даражасини баҳолаш мумкин бўлган. Олинган маълумотлар ташқи қўзғовчилар таъсири интенсивлиги билан жавоб реакцияси (сезги) ўртасидаги алоқа мавжудлиги ҳақидаги қонуниятни тасвирлаш имконини берган. Вебер циркули тери сезгирлигининг фазовий меъёрини тадқиқ қилишга имкон бериб, одам терисида максимал ва минимал сезгирлик участкалари мавжудлигини аниқлашга ёрдам берган.
Эрнст Вебер биринчи марта ҳарорат адаптациясини экспериментал ўрганди. Ўз экспериментал ишлари натижаларига таяниб, Эрнст Вебер ҳамма сезгиларни: 1) босим сезгилари 2) ҳарорат сезгилари ва 3) локализация сезгиларига бўлишни таклиф қилди.
Дарвин Чарльз Роберт (1809 – 1882), инглиз табиатшуноси, эволюцион назариянинг асосчиси.
Ўзининг “Бигл” кемасидаги дунё айлана саёҳати давомида Чарльз Дарвин 1839 йили нашр қилинган “Изланиш кундаликлари” деб номланган китобида баён қилинган кўплаб кузатишларни амалга оширди. 1859 йили кўп йиллик илмий изланишлардан сўнг у ўзининг “Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши” номли фундаменталь асарини нашр қилди. Бу китобида у эволюцион жараёнга сабаб бўладиган асосий омиллар сифатида: танланиш, наслийлик ва ўзгаришни таклиф қилди. Чарльз Дарвин назарияси илмий жамоада узоқ мунозараларга сабаб бўлди, чунки бу назария дунёнинг яралиши ҳақидаги анъанавий диний концепцияга зид эди. Шунга қарамай реакцион фан вакиллари одамлар онгида тўнтариш ясаган назариянинг тарқалишига тўсқинлик қила олмадилар.
Гельмгольц Герман (1821 – 1894), немис физиологи, врач ва табиатшунос.
1850 йили Герман Гельмгольц ўзи кашф қилган кинограф асбоби ёрдамида нерв толасида физиологик жараёнларни кечиш тезлигини аниқлади (33,9 м/сек). Герман Гельмгольц эксперименталь тадқиқотлар натижаларини баҳолашга математик қайта ишлаш методларини фаол тадбиқ қилди.
Халақит берувчи омиллар шароитида кўриш идрокини ўрганиб, Герман Гельмгольц шундай хулосага келдики, кўриш идроки предметли ва у одамнинг ҳаёт тажрибаси натижаси эмас. Бу фикрни у 1867 йили нашр қилинган “Физиологик оптика” фундаменталь монографиясида баён қилди. Экспериментнинг моҳияти қуйидагича: текширилувчи учун оптик линзалар кўринишида идрокка халақит берувчи сунъий омиллар яратилади. Эксперимент давомида Герман Гельмгольц томонидан қўл ва кўз ҳаракатлари ёрдамида кузатилаётган предметнинг шакл ва хажмини текшириб кўриш текширилувчига объектни “тўғри” идрок қилишга имкон бериши аниқланди. Натижада кўриш идроки туғма ғояларни амалга ошириш натижаси эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилди.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling