Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet40/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Уотсон Джон Бродес (1878 – 1958), америкалик психолог, бихевиоризмнинг асосчиси.
1913 йили Джон Уотсон “Психология бихевиорист нуқтаи назарида” номли мақола эълон қилади, бу мақола психологияда янги йўналишнинг ўзига хос манифести бўлиб қолди. Джон Уотсоннинг ”Psychological Review” журналида шу мақоласининг эълон қилинишини бихевиоризмнинг пайдо бўлиш санаси, деб қабул қилинган. Ушбу мақолада Джон Уотсон хулқни организмнинг ташқи стимулларга реакцияси сифатида кўриб чиқиш кераклигини тахмин қилиб, хулқий тадқиқотлар ўтказиш зарурати ҳақидаги фикрни баён қилди.
Джон Уотсон онг ҳолатини кузатиш бефойда, деган фикрда бўлган. У томонидан машҳур стимул-реактив формула таклиф қилинган S – R (стимул – реакция). Джон Уотсон хулқни ташқи стимулларнинг организмга таъсири ва организмнинг жавоб реакциясини кузатиш воситасида ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаган.
Джон Уотсоннинг фикрича, эмоционал реакцияларни бошқариш мумкин, буни у ўзининг ёш болалар билан ўтказган машҳур тажрибаларида исбот қилишга уринган. Эксперимент давомида болаларда қаттиқ товуш ва қуённи кўрсатиш орқали қўрқув ҳисси уйғотилган, маълум вақт ўтгандан сўнг болаларда ҳар қандай пахмоқ объект олдида қўрқув уйғона бошлаган.
1928 йили Джон Уотсон Р. Рейнер билан ҳамкорликда “Болаларни психологик қўллаб қувватлаш” номли китобни нашр қилишди, бу китоб ота-оналар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Китоб сахифаларида бола тарбияси билан машғул ота-оналар учун амалий маслаҳатлар берилиб, тарбия жараёнининг ўзи ўрганиш жараёни сифатида тақдим қилинган.
Торндайк Эдвард (1874 – 1949), америкалик психолог. Эдвард Торндайк ҳайвонлар устида ўтказган эксперименталь тадқиқотларида ўзи ясаган турлича мураккаблик даражасига эга бўлган қурилма, муаммоли қутилардан фойдаланди. Муаммоли қутига ҳайвон (мушук, ит)ни жойлаштириб Эдвард Торндайк уларнинг қутидан чиқиб олиш ва реакцияни мустаҳкамловчи мукофотни олиш билан боғлиқ ҳаракат реакцияларини кузатган. Ҳайвон алоҳида механизмни ҳаракатга келтирибгина қутидан чиқиб овқат олиши мумкин бўлган. Олинган эмпирик маълумотлар (вақт, қайта уриниб кўришлар) графикда эгри чизиқ кўринишида қатъий қайд этиб борилган.
Эдвард Торндайк шу нарсани аниқладики, тутқунликдан қутулишда тасодифан муваффақиятга эришган ҳайвон тажриба қайта ўтказилганда озодликка олиб бормайдиган ҳаракатлар сонини камайтирган, бошқача айтганда кейинги ҳар бир қайта уринишда хатолар сони камайиб борган. Уриниш бир неча марта қайтарилган сари ҳайвон тезроқ озодликка эриша бошлаган. Тажрибалар натижасида уриниб кўриш, хато қилиш ва тасодифий муваффақият тамойили ишлаб чиқилди, унга кўра ҳайвон бутун умри давомида хулқнинг янги шаклларини ўзлаштириши мумкин, деган фикрга келинди.
Эдвард Торндайк томонидан ўрганишнинг бир неча қонунлари шакллантирилган: 1) машқ қонуни, яъни вазият билан унга нисбатан реакция ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамлиги машқнинг такрорланиш сонига боғлиқ; 2) самара қонуни, яъни агар алоқанинг ўрнатилиш жараёни лаззатланиш билан боғлиқ бўлса алоқанинг мустаҳкамлиги ортади; 3) тайёрлик қонуни, яъни алоқанинг ўрнатилиш тезлиги субъект нарв системасининг хусусиятларига боғлиқ.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling