Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


МАДАНИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТАРАҚҚИЁТИДАГИ РОЛИ


Download 0.58 Mb.
bet48/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

МАДАНИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТАРАҚҚИЁТИДАГИ РОЛИ
Ўзининг тузилиши ва яқин мақсадига кўра фрейдизм индивидлар психикасини ўрганиш ва даволашга йўналтирилган. Лекин бу таълимот бош бошидан ижтимоий онгнинг ҳозири ва ўтмишини тушунтириш тенденциясига эга. Сексуал майлларни онг остига сиқиб чиқарадиган ва неврозлар келтириб чиқарадиган таъқиқлар Фрейднинг фикрича моҳият жиҳатидан инсоният тарихининг бошланишида пайдо бўлган ахлоқийлик ва ҳуқуқнинг ижтимоий нормаларидан бошқа нарса эмас. Фрейд уларни “маданий таъқиқлар” деб атаган ва нима учун, қандай шароитда улар пайдо бўлган, мустаҳкамланган, ривожланганлигини аниқлаш ниҳоятда муҳим деб ҳисоблаган. Олимнинг диққатини инсоният маданиятининг шаклланиши ва моҳияти муаммолари ўзига жалб қилган. Фрейд ўзи ёзганидек, у инсониятнинг умумий тараққиётини алоҳида шахсларнинг болаликдан етукликкача бўлган тараққиёти давридаги руҳий жараёнларни ўрганиш орқали орттирган тажрибаси воситасида тасаввур қилишга ҳаракат қилган. Алоҳида ҳарактеристикаларни алоҳида одамдан бутун инсониятга кўчириб, Фрейд шу йўл билан жамият эволюцияси жараёнини тушунишга ҳаракат қилган. Шуни эътиборга олиш керакки, Фрейд бутун инсониятга оддий индивиднинг эмас, балки невротикнинг психологик сифатларини кўчиради. Бу йўналишларда олим айрим қоидаларни илгари суради. Унинг фикрича, биринчидан ҳамма одамлар у ёки бу даражада невротик ҳисобланишади. Иккинчидан ҳар бир бола ўз индивидуал тараққиётида невроз фазасидан ўтади. Учинчидан невроз босқичи ибтидоий жамоа одами учун ҳам ҳарактерли ҳисобланади. Ҳамма халқлар ўз маданий – тарихий тараққиётида шу босқичдан ўтади. Маданиятни индивид невротик онги орқали изоҳлаб, Фрейд маданиятни одамнинг табиий майлларини боғлаб қўядиган таъқиқлар тизимидан иборат, деб баҳолайди. Унинг фикрича, майлларни сиқиб чиқариш – бу эришилган маданият даражасининг ўлчовидир, инсониятнинг маданий тараққиёти эса қондирилиши бизнинг “Мен” имизга элементар лаззатни таъминлайдиган табиий эҳтирослардан воз кечишдан иборатдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, Фрейднинг “маданият” атамаси кўп ҳолларда “жамият” тушунчасига тенг кучли ҳисобланади. Фрейд ўзининг “инсоният маданияти” ҳақидаги кенг таърифида кўрсатадики, “инсоният маданияти” табиат кучлари устидан ҳукмронлик қилиш, фаровонликка эга бўлиш ёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун одамлар томонидан ўзлаштирилган ҳамма билим ва усулларни қамраб олади, ва айни пайтда у одамлар ўртасидаги муносабатларни бошқарадиган ва ноз-неъматларни тақсимлайдиган ижтимоий институтларни ҳам ўз ичига олади. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, ҳамма одамларда ҳар доим деструктив, антисоциал, антимаданий анъаналар яшаб қолган ва бундай интилишлар кўпчилик одамларда шунчалик кучликки, улар бундай одамларнинг хулқини бошқалар ўртасида ажратиб туради.
Айтиш мумкинки, инсон ҳар доим икки ўт орасида яшайди. Бир томондан маданият инсонни эзади, уни лаззатланишдан маҳрум қилади (шунинг учун одам маданиятдан қутулишга ҳаракат қилади), иккинчи томондан маданият одамни атроф муҳит омилларидан ҳимоя қилади, табиатнинг барча ноз-неъматларини ўзлаштириш, улардан фойдаланиш ва одамлар ўртасида тақсимлаш имконини беради. Демак агар одам маданиятдан ўз лаззатлари ҳисобига воз кечса, ҳимоядан, кўплаб ноз-неъматлардан маҳрум бўлиши ва ҳалок бўлиши мумкин. Агар у маданият фойдасига ўз майлларидан воз кечса бу нарса унинг психикасига оғир юк бўлиб тушади. Инсон қайси томонга мойил. Албатта иккинчи томонга. Фрейд бу ҳақда шундай ёзади: “Шу туфайли ҳам ҳар қандай маданият мажбурийлик ва майллардан воз кечиш ҳисобига қурилиши керак ва уни тушунишда шу нарса маълум бўладики, оғирлик маркази моддий неъматлардан психика томонга сурилган. Ҳал қилувчи масала шундаки, одамларнинг ўз майлларидан воз кечиши ҳисобига берадиган қурбонларининг оғирлигини қандай қилиб енгиллатиш, уларни бундай йўқотишнинг мажбурийлигига келиштириш ва уларни ўзлари берган қурбонлари учун тақдирлаш мумкин”. Муҳим масала шундаки, қандай қилиб салбий кайфиятдаги оламонни маданият догмаларига амал қилишга мажбур қилиш мумкин. Шу ерда шахснинг маданиятдаги роли масаласи пайдо бўлади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling