Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Француз маърифатпарварларининг психологик қарашлари


Download 0.58 Mb.
bet56/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Француз маърифатпарварларининг психологик қарашлари
XVII асрда Францияда маърифатпарварлик ҳаракати психологик ғоялар тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатган омил бўлиб хизмат қилди. Психика ва онг муаммоларини тадқиқ қилган француз маърифатпарварлигининг кўзга кўринган вакиллари Жюльен Ламетри, Жан - Жак Руссо, Дени Дидро, Этьен Бонно де Кондильяк, Клод Гельвеций, Пьер Жан Жорж Кабанислар эди.
Ламетри Жюльен (1709 – 1751), француз философи, врач, илоҳиётшунослик фанлари, физика ва медицинани ўрганган. Жюльен Ламетри оғир безгак ҳолатини бошидан ўтказиб, ўз-ўзини кузатиш маълумотларига таяниб шундай хулосага келадики, вужуднинг ҳолати одамнинг руҳий фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. 1747 йили Жюльен Ламетри Голландияда “Одам - машина” номли китобини нашр қилади. Ушбу китобнинг нашр қилиниши руҳонийлар орасида кучли эътирозларга сабаб бўлди. Бу китобда у инсон орагнизми руҳсиз машинага ўхшайди, деган фикрни баён қилди.
Жюльен Ламетри одам организми соат механизмига ўхшаган мураккаб механизм (машина), одам бошқа жониворлардан эҳтиёжларининг кўплиги билан ажралиб туради, эҳтиёжларнинг кўплиги эса ақлнинг кўплигини таъминлайди, деб ҳисоблаган.
Умуман олганда эса, одамнинг ҳайвонлардан устунлиги таълим ва тарбия туфайлидир. Ламетри бўйича билиш сезгилардан бошланиб тасаввур ва диққат ёрдамида образлар тузишдан иборатдир.
Жюльен Ламетри жамиятнинг тараққиёти маърифатнинг муваффақияти ҳамда буюк одамларнинг фаолиятига боғлиқ, деб ҳисоблаган.
Руссо Жан Жак (1712 – 1778), буюк файласуф, ёзувчи, бола тарбиясининг бутун бир тизимини ишлаб чиққан маърифатпарвар. Швейцарияда туғилган, 1741 йилгача шу ерда яшаган, кейин Парижга кўчиб ўтган ва бу ерда бошқа маърифатпарвар-энциклопедистлар билан ҳамкорлик қила бошлаган.
1762 йилда нашр қилинган Жан Жак Руссонинг “Эмил, ёки тарбия ҳақида” номли педагогик романи руҳонийлар томонидан кучли норозиликка сабаб бўлди. Жан Жак Руссонинг фикрича цивилизация одамга салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун романда у тасаввурдаги тарбияланувчи Эмилни унга туғма равишда берилган қобилиятларини ривожлантириш учун жамиятдан ҳимоя қилади, чунки, унинг фикрича шахснинг баркамол тараққиёти учун табиатдан андоза олиш зарур. Жан Жак Руссо болани тўғри тарбиялаш учун унинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, унинг шахсига нисбатан зўравонлик қилишга йўл қўймаслик зарур, деб ҳисоблаган.
Жан Жак Руссо психология фани тарихига тўртта босқичдан иборат дастлабки ёш даврларини ишлаб чиққан олим сифатида кирган: Биринчи босқич – туғилгандан икки ёшгача – бу даврда болани жисмоний тарбиялаш зарур. Бу даврда болада нутқ йўқ, шунинг учун ақлий тарбияга зарурат ҳам йўқ. Иккинчи босқич – икки ёшдан 12 ёшгача – боланинг сенсорикасини ривожлантириш керак, чунки сезгилар бола тафаккури ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Жан Жак Руссонинг фикрича эрта тизимли таълим мақсадга мувофиқ эмас. Учинчи босқич –12 ёшдан 15 ёшгача – болага интенсив таълим беришга бағишлаш керак, бу даврда у берилаётган билимларни адекват идрок қила ва ўзлаштира олади. Боланинг ахлоқий тараққиёти кечроқ амалга ошиши туфайли бу даврда асосан табиий ва аниқ фанларга урғу бериш керак. Тўртинчи босқич –15 ёшдан балоғатга етгунча – бу “гуркираш ва эҳтирослар” даври, бу даврда болада ҳиссиётлар соҳаси шаклланади. Бу босқичда педагогнинг асосий вазифаси – болаларда эзгу ҳиссиёт ва фикрлашни шунингдек иродавий ҳаракатга қобилиятни шакллантиришдан иборат бўлиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling