Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet53/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Фрейд Анна (1895 — 1982); австрия ва англиялик психоаналитик, болалар психоанализининг асосчиси, Отаси Зигмунд Фрейд раҳбарлигида психоанализни ўзлаштирган.
Болалар учун психоанализ ёқимли муолажа бўлмаганлиги учун Анна Фрейд томонидан психоаналитик технологияни оптималлаштириш билан боғлиқ жиддий иш амалга оширилди. Анна Фрейд психоаналитик прцедурани инсонпарварлаштириш ва болалар фикрини узатиш усули сифатида ўйиндан фойдаланганлиги туфайли катталарга қараганда болаларда кўпроқ ишонч қозонган. Болалар агрессияси муаммосини тадқиқ қилиб, Анна Фрейд шундай хулосага келадики, болалардаги агрессив ҳаракатларнинг сабаблари оилада жойлашган ва оила даврасида муҳаббат объектининг йўқлиги оқибатида ривожланмай қоладиган либидо билан боғлиқ.
Анна Фрейд эго-ҳимоя механизмлари назариясини тўлдирди ва системалаштирди, 1936 йили нашр қилинган “”Мен” психологияси ва ҳимоя механизмлари” китобида шахс мавжудлигида эго-ҳимоя механизмларининг ролини очиб берди.
Райх Вильгельм (1897 – 1957); австро-америкалик психолог ва психиатр. 1936 йили Вильгельм Райхнинг “Сексуаль революция” номли монографияси эълон қилинди, у монографияда мавжуд сексуаль ахлоқ диктатурани қабул қилишга шароит яратадиган шахс сифатларини шакллантиради, деган ғояни илгари сурди. Вильгельм Райх характернинг иккита асосий типини ажратди: 1) генитал ва 2) невротик. Гениталь тип характери вакиллари оргазмли бўшанишга эришишга интилиш ва самарали сублимацияга йўналганлар, невротик тип вакиллари эса жинсий қўзғолишларни ва оргазмни бостиришга йўналиб, самарали сублимацияга эришишга йўналмаганлар. Вильгельм Райх ўз назариясига “оргастик потенциялар” тушунчасини киритади, бу тушунча оргазм одамнинг тўлақонли психикасини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблаб, жинсий алоқа жараёнидан қониқиш қобилиятини англатади. АҚШ да Вильгельм Райх Нью-Йоркдаги ижтимоий тадқиқотлар Янги институтида дарс бериб “мускул совути” концепциясини ишлаб чиқди, унга кўра совут турли соҳаларида жойлашган еттита сегментлардан ташкил топади: 1) кўзда, 2) оғизда, 3) бўйинда, 4) кўкракда, 5) диафрагмада, 6) қоринда ва 7) тазда. Совут биологик энергия, “оргон”нинг эркин ҳаракатланишига халақит беради ва натижада у алоҳида мускулларда тутилиб қолади. Шу муносабат билан Вильгельм Райх психотерапиянинг вазифаси нафас олиш процедуралари ва хроник зўриққан мускулларга тактил таъсир кўрсатиш орқали совутни вайрон қилишдан иборат бўлиши керак, деб ҳисоблаган.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling