2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 66.32 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2023
Hajmi66.32 Kb.
#1217875
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu. Pul nazariyalari


2-мавзу: Пул назариялари



  1. Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча.

  2. Пул назарияларининг келиб чиқиши, турлари ва намоёндалари. Пулнинг металлик назарияси. Пулнинг номиналлик назарияси ва унинг манбалари.Пулнинг миқдорий назарияси, монетаризм.

  3. Пулга кейнсиан, нокейнсиан ва бошқа қарашлар. Пул назариясининг янгича талқин қилиниши.



1. Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Пул назариялари пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пултовар муносабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди.


Пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Хуллас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функтсиялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди.
Илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. Капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назариянинг пайдо бўлишига асос бўлди.
Ҳозирги кунда монетаризм ва иқтисодиётни пулкредит муносабатлари орқали тартиблаштириш назариялари ҳам мавжуд. Аммо энг асосий пул назариялари сифатида металл, номинал ва миқдорий пул назариялари тадқиқот қилиб келинмоқда.
Пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маълум даражада оқсашини олдини олиш ва уни ривожлантириш масаласи ҳисобланади.
Қўл меҳнатидан манифактурага, манифактурадан саноат ишлаб чиқаришига ўтилиши билан халқ хўжалигида меҳнатнинг интегратсиялашуви ҳам кучайди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги пуллик муносабатлар ҳам мураккаблаша бошлади. Феодализмгача бўлган нақд пуллик муносабатлар бу давр талабларига жавоб бера олмай қолди. Буни биз эвропадаги ХV асрдаги «пул танқислигидан» дан кўришимиз мумкин. Худди шу даврдан бошлаб пул назариялари тўғрисидаги илк фикрлар юзага келди. Бу назарияларнинг ўша даврдаги муаммоларни эчишда ўрни беқиёс бўлди. Илк бор вужудга келган пул назариялари бу металлик ва номиналлик пул назариялари ҳисобланади. Қуйида биз пул назарияларининг баъзи бирларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.



Download 66.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling