2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 66.32 Kb.
bet8/8
Sana21.02.2023
Hajmi66.32 Kb.
#1217875
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu. Pul nazariyalari

Мс = ф (Й х Х)
Бу эрда:
Мc – режалаштирилаётган касса қолдиғи,
ф – Й, Х ларнинг ўзгарувчан функтсияси,
Й – миллий даромад,
Х – юқорида келтирилган жами омиллар
ҳ, п, й, у – бошқа таъсир этувчи омиллар.
Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқи шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намояндалари пул массасига таъсир этувчи чоратадбирлар давлат инвеститсиясидан фарқлироқ дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади, деб қарайдилар.
Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндашиб, пул массасини йилига ўртача 3% оширишни тавсия этишади.
Аммо монетаристлар кейинги пайтларда иқтисодиётда юз берган ўзгаришларни инобатга олиб, пул массасини доимий равишда ва бир меъёрда олиб боришни маъқул деб билдилар. Бу меъёр шундайки, пул миқдорининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатига нисбатан 12% юқори бўлиши керак. Бунинг бир меъёрда ўсиб бориши иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва даврий тебранишларни чеклашга имкон беради. Монетаристлар тавсияларига биноан бир қатор мамлакатларда қонун йўли билан пул массаси аниқ белгиланади ёки юқори, қуйи чегараси кўрсатилади. Монетаризм учун бош масала антиинфлятсион сиёсатни асослашдир. Монетаризм тавсиясига асосланган баъзи мамлакатларда пул миқдори устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, инфлятсиянинг олдини олиш иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Download 66.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling