2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча
Пул назарияларининг келиб чиқиши, турлари ва намоёндалари. Пулнинг металлик назарияси. Пулнинг номиналлик назарияси ва унинг манбалари
Download 66.32 Kb.
|
2-mavzu. Pul nazariyalari
2. Пул назарияларининг келиб чиқиши, турлари ва намоёндалари. Пулнинг металлик назарияси. Пулнинг номиналлик назарияси ва унинг манбалари.
Пулнинг металлик назарияси бу турли давлатларда турли тадқиқотчилар томонидан айтилган илмий қарашларнинг жамланмаси бўлиб, улар пул сифатида фақат олтин ва кумушни кўрдилар ва улар жамият бойлигининг манбаи деб ҳисобладилар. Пулнинг металлилик назарияси ХVI асрда франсуз олими Николо Орезме томонидан назария сифатида шакллантирилди. Кейинчалик англиялик иқтисодчи олимлар У.Стеффорд, Т.Мен, П.Норс, Чайлд, Франсияда А.Монкретен, Германияда У.Юст; Италияда Г.Скаруффи, Ф.Галияни томонидан ривожлантирилди. Пулнинг металлилик назарияси меркантилизм ғояларига асосланади. Меркантилизм – дунё тарихидаги биринчи иқтисодий мактаб ҳисобланади. Меркантилистлар 2 йирик гуруҳга бўлинади: Илк меркантилистлар. Сўнгги меркантилистлар. Илк меркантилистлар - актив пул баланси деган ғояни илгари сурадилар. Уларнинг фикрига кўра олтин ва кумуш ўз табиатига кўра пул ҳисобланади. Ҳар бир жамиятнинг бойлиги унинг олтин ва кумуш захиралари билан белгиланади. Актив пул баланси - деганда олтин ва кумушнинг ҳар доим мамлакатга кириб келиш миқдори уларни мамлакатдан чиқиб кетиш миқдоридан катта бўлиши тушинилади. Илк меркантилистлар давлат протексионизм сиёсатини қўллаш шарт деб ҳисоблайдилар. Улар айтадики, давлат мамлакатдан олтин ва кумуш пулларни чиқиб кетишини тўсқинлик қилиши зарур. Сўнгги меркантелистлар пулнинг асосий функсияси бу жамғариш функсияси деб ҳисоблайдилар. ХVI асрнинг иккинчи яримидан XVIII аср охирига қадар Европада сўнгги меркантелистларнинг қарашлари ҳукмрон ғояга айланди. Сўнгги меркантелистларнинг энг таниқли вакили Томас Мен ҳисобланади. Т.Мен илк мерканталистлардан фарқли равишда пулнинг муҳимлиги жамият бойлигининг манбаи эканлигида эмас балки мамлакат ичидаги товарлар ва пулларнинг ҳаракатига таъсиридадир деган хулосага келди. Т.Мен биринчи бўлиб металлилик назариясига янгилик киритди. Ушбу янгилик қуйидагилардан иборат: Мамлакат савдо баланси ижобий салдога эга бўлганда товарларни импорт қилиш мумкин. Агар мамлакат учун фойдали бўлса, олтин ва кумушни халқаро савдони ривожлантириш учун ишлатиш мумкин. Томас Мен айтадики пул савдони яратади, савдо эса пулни кўпайтиради. Томас Мен биринчи бўлиб умумий савдо баланси деган тушунчани киритган. Сўнгги мерканталистлар умумий савдо баланси ғоясини илгари сурдилар. Бунгача хусусий савдо баланслари мавжуд эди. Улар мамлакатнинг алоҳида олинган битта мамлакат билан савдо муносабатларини акс эттирар эди. Меркантилистлар олтин ва кумуш тангаларни емирилиб кетишини тан олмаганлар. Лекин амалиёт кўрсатадики олтин ва кумуш тангалар ишқаланиш хусусиятига эга. Ушбу тангалар вақт ўтиши билан ўз вазнининг бир қисмини ёқотади, натижада айирбошлаш муносабатларида нотенглик ҳолати юзага келади. VIII асрга келиб метал тангаларнинг емирилиши исботланди. Шунингдек, биринчи жаҳон уруши таъсирида Европада олтин стандарти бекор бўлди. Дастлаб меркантилистлар Адам Смит ва Жорж Стюард томонидан қаттиқ танқидга учради. Ушбу олимларнинг фикрига кўра пул жамиятнинг бойлиги эмас, балки шартли ҳисоб бирлигидир. Пуллар баҳо масштаби сифатида айирбошлаш муносабатларини ифода этади. Таниқли иқтисодчи олимлар П.Самуелсон , Ж.Кей метал пуллар муомаласини инкор этганлар. Пулнинг номиналлилик назариясининг асосчилари бўлиб Англиялик руҳоний ва файласуф Ж.Беркли ва Англиялик иқтисодчи Ж.Стюард ҳисобланади. Улар бу назариянинг етакчиси. Бу назарияни ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшган олим Г.Кнапп. 1905- йилда Кнаппнинг ъъПулнинг давлат назариясиъъ номли китоби нашрдан чиқди. Пулнинг наминаллилик назарияси ХVIII асрда пайдо бўлган. Ушбу назария намоёндалари пулнинг Товар хусусиятини инкор этдилар. Улар айтадики пул қиймат ва исте`мол қийматига эга эмас. Пулнинг қиймати унга қўйилгн номинали билан белгиланади. Улар метал пуллар емирилиш хусусиятига эга эканлигини та`кидлашди ва қоғоз пуллар тўлов воситаси сифатида мослашувчан ва қулай, айирбошлаш воситаси эканлигини э`тироф этишди. Кнапп пулнинг номиналлилик назариясини ривожлантирар экан қуидаги хулосага келди. Пулни давлат яратади; Пулнинг асосий функсияси бу тўлов воситаси функсиясидир; Давлат пулга харид қобилятини беради; Пулнинг харид қобиляти давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади; Кейнс пулнинг номиналлилик назарияси тарафдори бўлган. Кейнс айтадики қоғоз пулларнинг олтин тангаларни муомаладан сиқиб чиқариши Кнаппнинг буюк ғалабасидир. Пулнинг моҳияти 3 шаклда намоён бўлади. Пул барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентдир. Пул мустақил алмашинув хусусиятига эга. Пул товарларсиз ҳам эркин ҳаракатлана олади. (талабаларга стипендия, ойлик маошлар, солиқлар, банкдан кредит олиш) Пул буюмлашган меҳнатнинг ташқи ўлчови. Буюмлашган меҳнатнинг ички ўлчови меҳнат асосида ўлчанади. Номиналистлар баҳо масштаби деганда миллий пулнинг олтин асосига айтилади. Номиналистлар олтинга алмашмайдиган қоғоз пуллар муомаласини афзал эканлигини эътироф этадилар. Ҳозир дунёда ҳеч бир валюта олтин асосига эга эмас. Ҳозирги даврда муомлага чиқарилаётган нақд пуллар Марказий банкнинг активлари билан та`минланади. Пулнинг миқдорийлик назариясининг моҳияти шундаки муомалада пул миқдорининг ошиши товарлар баҳосининг ва пулнинг қийматини ўзгаришига сабаб бўлувчи асосий омилдир. ХVI асрда Европалик мустамлакачилар ва биринчи навбатда испанлар Америкадаги кўплаб олтин ва кумуш конларини топдилар. Натижада Америкадан Европага жуда катта миқдорда олтин ва кумуш оқиб келди. Бу эса Ғарбий Европада товарлар баҳосининг кескин ошишига сабаб бўлди. Шу боғлиқликни биринчи бўлиб франсуз файласуфи Жан Боден аниқлади. Ж.Боденга қадар Товар баҳосининг ошиши метал тангаларни емирилиши билан изоҳланар эди. Пулнинг миқдорийлик назарияси ХVII-XVIII асрларда Англияда Ж.Локк ва Д.Юм; Франсияда Монтеске ривожлантирди. Улар бу назарияни қогòз пулларга нисбатан қўллашнинг мумкинлигини асослаб беришди. Классик иқтисодчи Д.Рекардо пулнинг миқдорийлик назариясини та`рафдори. Рекардо қийматнинг меҳнат назариясини яратган. Ушбу назарияга кўра метал пулларнинг қиймати уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат харажатлари билан белгиланган. Аммо кейинчалик Рекардо ўзининг ушбу қоидасига қарши чиқди. У ёзадики айрим давлатларда пулнинг қиймати муомаладаги пул миқдорига боғлиқ равишда ўзгаради. Карл Маркс пулнинг миқдорийлик назариясини аёвсиз танқид қилди. Маркснинг фикрига кўра миқдорийлик назариясининг энг ката хатоси шундаки, улар пулнинг моҳиятини фақатгина пулнинг муомала воситаси билан тушунтирадилар. Улар пулнинг қиймат ўлчов функсиясини тан олмайдилар. Карл Маркснинг фикрича пулнинг миқдорийлик назариясининг иккинчи хатоси пуллар ва товарлар муомала жараёнига қадар баҳога ва қийматга эга бўлмайдилар деганларидадир. Маркснинг фикрига кўра муомалага киришгунга қадар пуллар қийматга товарлар эса баҳога эга бўлади. Пуллар қиймати ва товарларнинг баҳосига боғлиқ равишда товарларнинг баҳоси шаклланади. Пулнинг миқдорийлик назарияси намоёндалри билан К.Маркс ўртасидаги мунозара қуйидагида намоён бўлади. Маркс айтадики: товарлар баҳосининг ошиши муомаладаги пул миқдорининг кўпайишига олиб келади. Пулнинг миқдорийлик назариясининг намоёндалари айтадики: муомаладаги пул миқдорининг кўплиги товарлар баҳосининг ошишига олиб келади. ХХ асрда пулнинг миқдорийлик назарияси ҳукмрон назарияга айланди. ХХ асрда миқдорийлик назариясининг 2 хил кўриниши пайдо бўлди. Трансаксион ( И.Фишер яратди) Кембридж. 1911-йилда Ирмен Фишернинг машҳур “Пулнинг харид кучи номли” асари нашрдан чиқди. Ушбу асарда Фишернинг алмашув тенгламаси ўз ифодасини топди. MV=PQ М - муомаладаги пул массаси V- пулнинг айланиш тезлиги P –товарларнинг ўртача баҳоси Q –ишлаб чиқарилган товарлар миқдори P=MV/Q Фишернинг хулосасига кўра товарнинг баҳоси муомаладаги пул миқдорига ва пулнинг айланиш тезлигига тўғри пропорсионал. Бунда Қ ва В ўзгармасдир. Бу иккала cомпонент ўзгармас бўлганлиги сабабли шундай хулоса келиб чиқади. Товарлар баҳосининг ўзгариши муомаладаги пулларнинг ўзгаришига боғлиқ. Кембридж вариантини Алфред Маршал яратди. Ушбу назарияни Пигу ривожлантирди. Фишердан фарқли ўлароқ Маршал ва Пигу таҳлилни микроиқтисодий даражада амалга оширди. Улар асосий э`тиборини хўжалик суб`ектларининг касса қолдиқларини ўзгаришига қаратдилар. М =КPY К-пулнинг айланиш тезлиги аммо бу тезлик хўжалик юритувчи субèктларнинг пул шаклидаги номинал даромадига қараб ўрганилади. Фишерда пулнинг айланиши товарлар айланишига қараб белгиланади. Кембридж вариантидан шундай хулоса чиқади: муомаладаги пул миқдори пулнинг айланиш тезлигига тескари пропорсионал. Пулнинг айланиш тезлиги реал касса қолдиқларининг миқдори ва уларнинг ҳисобидан қилинган харажатлар нисбатига боғлиқ бўлганлиги сабабли муомаладаги пул миқдорининг ўзгариши пул шаклидаги номинал даромаднинг ўзгаришига боғлиқ. Кембридж вариантида касса қолдиқларини шакллантиришнинг икки хил варианти келтирилади: -пулнинг қулай тўлов воситаси. -кўзда тутилмаган ҳолатлар муносабати билан номинал даромаднинг бир қисмини пулда сақлаш. Пул - бу шундай махсус товарки, у хамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айирбошлашда асосий вазифани бажаради. Кадимда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган, масалан, чорва моллари, мол терилари, болта ва хоказо. Кейинчалик пул вазифасини қимматбахо металлар бажарган, чунки улар ўзини сифатини юкотмайди ва пул ўрнини босишда жуда кул келган. Пул оддий махсулот бўлиб қолмай, у ижтимоий қийматга эга, яъни хамма товарларни харид этиш воситаси бўлиб хизмат килади. Пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келган. Биринчи йирик мехнат тақсимоти товар хўжалигининг ривожланиши туфайли махсулот қийматининг ифодаси бўлмиш пулни келтириб чикарадган. Пулнинг бошқа товарлардан фарки шундаки, у бошқа товарларнинг қийматини аниқ белгилаб беради. Пулнинг негизида оддий махсулотдаги каби аниқ ва абстракт мехнат ётади. Абстракт мехнат махсулотни пулга айирбошлашда намоён бўлади. Бундан келиб чиқадики, пул хамма товарлардан фаркланиб хамма боп абстракт мехнат вазифасини бажаради. Иқтисодий пул назарияси куйидаги иккита саволга жавоб топишга харакат килади: 1) пулнинг келиб чиқиши ва унинг маъноси; 2) пулнинг нархи ва унинг сотиб олиш қобилияти. Биринчи саволга жавоб таърикасида пул назариясида иккита йўналиш мавжуд-бу металл ва номинал пул назариялардир. Биринчи бўлиб Ғарбий эвропада пулнинг металл назарияси яратилди. Ушбу назариянинг асосчилари Т. Мен, Д. Норс ва бошқалар металл пулларнинг муомаласи барқарор бўлишига хамда пулларни бузмасликка курашдилар. Ушбу олимларнинг илмий карашларича мамлакатнинг бойлиги пулнинг кўпайиши билан белгиланиши керак хамда металл пуллар фақат олтин ва кумушдан яратилиши лозим. Бундан келиб чиқадики, металлистлар назариясига кўра: пулнинг мохияти ижтимоий зарурий мехнатнинг ривожланиши билан белгиланмасдан олтин ва кумушнинг табиий хусусиятлари билан белгиланади, яъни қанчалик ушбу металлар сифатли бўлса пулнинг кадри шунча юқори бўлади. Пулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида тараққий этди. Монета таркибини бузиш (монетанинг оғирлик миқдорини камайтириш)га қарши курашда прогрессив рол ўйнади. Бу назариялар ўша давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. Бу назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган давлати Англияда майдонга келди. Металлик назариянинг асосчиларидан бири У. Стеффорд (1554-1612 й.) эди. У ўз қарашларини ўзининг Лондонда 1581 йилда чоп этилган «Ватандошларимизнинг баъзи одатий аризаларининг қисқартмаси» асарида баён этди. Бу оқим тарафдорлари Англияда Т. Мен (1571-1641й.), Д. Норс (1641-1691й.), Франтсияда бу таълимотни А. Монкретен (1575-1621й.), Италияда Ф. Тамани (1728-1787й.) ва бошқалар ривожлантирди. Уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамият аъзоларининг жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини ўрганишларига сабаб бўлади. Улар бу манбани савдодан изладилар. Уларнинг эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг келишини таъминлайди. Шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини қимматбаҳо металлар билан алмаштириб, улар пулнинг ҳамма функтсияларини бажаради, деб ҳисоблар эдилар. Илк металл назария тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди: – илк металлчилар ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб этмадилар; – илк металлчилар пулнинг жамият тараққиётида товар муомаласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушунмадилар; – улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамғаришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган ноўрин фикрга келдилар. Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олмадилар. Илк металлик назария тарғиботчилари савдо буржуазияси манфаатларини ҳимоя қилиб чиққан эдилар. ХVIII аср охири ва ХIХ асрнинг биринчи ярмига келиб саноат буржуазияси манфаатларини қондира олмаган металлик назария ўз мавқеини йўқотди. Аммо ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб немис иқтисодчиси, тарихий мактаб вакили К. Книс (1821-1898 й.) бу назарияни ҳимоя қилиб чиқди. Бу ғоянинг қайта тикланишига 1871-1873 йиллар. да Германияга киритилган олтин танга стандарти сабаб бўлди. К. Книс тарғиботи металлчилар назарияларини янги шароитга мослаштирди. Книс пул сифатида фақатгина металлни эмас, балки Марказий банк банкноталарини ҳам эътироф этди. Бу пайтга келиб хўжаликда кредит асосий мавқега эга бўла бошлади ва бу олтин монеталар билан бирга муомалада бўлиб, уларга алмаштириладиган банкнота эмиссиясининг асосини ташкил этди. К. Книс банкноталарни тан олган ҳолда, ҳеч нима билан таъминланмаган қоғоз пулларга қарши чиқди. Унинг фикрича, пул муомаласи металл билан таъминланган банкноталар ва металл монеталарга асосланиши шарт. Қоғоз пуллар худди «қоғоз булка» каби маъносиз нарсадир. К. Книс таъкидлашича, олтин ўз табиатига кўра пулдир. I Жаҳон урушидан сўнг металлизм тарафдорлари олтин монета стандартини қайта тиклаш мумкин эмаслигини тан олиб, ўз назарияларини ҳимоя қилиш мақсадида олтин қуйма стандарт ва олтин девиз стандартга асосланган банкнота ишлаб чиқаришни ёқлаб чиқдилар. Download 66.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling