2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 66.32 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2023
Hajmi66.32 Kb.
#1217875
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu. Pul nazariyalari

1. Олтин танга стандарти
Олтин стандарти биринчи марта ХВИИИ асрда Англияда ва ХИХ асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин монометализми деб ҳам аталди. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт И Жаҳон уруши бошланишига қадар ҳукм сурди.
Олтин танга стандартига хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат бўлган: товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчаниши; олтин танганинг муомалада бўлиши; давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши; кредит пулларни уларнинг номинали бўйича олтинга эркин алмаштирилиши; олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги; ички бозорда олтин монета ва банкноталар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.
Бу тизим мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфлятсияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазина кўринишига қайтар эди. Аммо капитализмнинг кризиси даврида бу мувозанат издан чиқди. ИИ Жаҳон уруши даврида АҚШдан бошқа урушаётган давлатлар банкноталарни олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилишди. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб хазинага айлантирилди. АҚШда эса олтин монеталар 1934 йилга қадар муомалада бўлди.
2. Олтин қуйма стандарти
И Жаҳон урушидан кейин, 20йилларда баъзи мамлакатларда олтин қуйма стандарти жорий қилинди. Бу стандартнинг олтин танга стандартдан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкноталар 1212,5 кг. атрофидаги олтин қуймаларга алмаштириларди. 12,5 кг. лик қуймага банкнотани алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Франтсияда 215 минг фр. талаб қилинар эди. Бу билан олтин муомаладан халқаро айланмага чиқарилди. Ички айланмада эса бундай имкониятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос.
3. Олтин девиз стандарти
Олтин қуйма стандартга кирмаган мамлакатларда банкноталарни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини олтин қуйма стандартга кирувчи мамлакатларнинг девизларига (яъни валюталарига) алмаштиришни мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқлигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди.
192933 йиллардаги жаҳон кризисидан кейин барча мамлакатларда олтин девиз стандартнинг баъзи элементларини олтин доллар стандарт ўзида олиб қолди. Бу стандартнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, биринчидан, бу стандартдан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина чет эл эмиссион банклари учунгина сақлаб қолинган эди, иккинчидан, бу стандартда фақатгина АҚШ долларигина олтин билан алоқасини сақлаб қолган эди, холос. 1971 йил декабр ойидан бошлаб долларнинг олтин паритети бекор қилиниши билан олтин стандартнинг барча кўринишлари ўз кучини йўқотди.
Олтин стандарти барбод бўлиши ва иқтисодиётни давлат иштирокида бошқарилишига ўтилиши билан металл пул назарияси бошқа назария билан алмаштирилади. Неометализмоимининг асосий камчилиги шундаки, улар иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилиши билан олтинга алмаштирилмайдиган кредит пуллар орасида ички боғлиқликни эътиборга олмадилар.

Download 66.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling