2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча
Пулнинг миқдорий назарияси
Download 66.32 Kb.
|
2-mavzu. Pul nazariyalari
Пулнинг миқдорий назариясиМиқдорий назария ХVI-ХVIII асрларда меркантилистларнинг контсептсиясига жавобан пайдо бўлди. Бу назариянинг асосчиси франтсуз иқтисодчиси Ж.Боден (15301596) эди. У биринчи бўлиб эвропада ўша даврда юз берган «баҳолар револютсияси»ни очиб беришга ҳаракат қилди. Баҳоларнинг сакрашига сабаб, эвропага Америка қитъасидан оқиб келган қимматбаҳо металлар бўлганлигини тушунтирди. XVII-ХVIII асрларда эвропада олтин миқдори 1500 йилда бўлган олтин миқдоридан 16 марта кўпайиб кетган эди. Ж.Боден баҳоларнинг ўзгариши муомаладаги пул миқдори билан аниқланди деб тушунтирди. Шу сабабли ҳам, бу назария миқдорий назария деган ном олди. Аммо илк миқдорий назария тарафдорлари пул миқдорининг баҳога бўладиган таъсирини буни қандай йўллар билан ва қайси ҳолларда бўлишини аниқ очиб бера олмадилар. ХВИИИ асрга келиб бу назарияни инглизлар Д.Юм (1711-1726) ва Ж.Милл (1773-1836) ҳамда франтсуз Шарл Монаскё (1689-1755) ривожлантирдилар. Инглиз иқтисодчиси, файласуф, психолог ва тарихчи Д.Юм ўзининг субъектив идеалистик қарашлари билан қиймат субстантсияси тушунчасини рад этди. Америкадан қимматбаҳо металларнинг оқиб келиши ва баҳоларнинг ошиши орасидаги тўғри пропортсионал боғланишни кўрсатмоқчи бўлиб, «пул қийматини унинг миқдори белгилайди» деган фикрни илгари сурди. Юмнинг фикрича, товарларнинг баҳоси ва пулнинг қиймати муомалада бўлган товар ва пул ҳажми билан аниқланади. Муомаладаги пулнинг кўпайиши дастлаб бир товар баҳосининг ошишига, сўнгра иккинчи товарнинг ва охироқибатда барча товарлар баҳосининг муомаладаги пул миқдорига пропортсионал равишда ошишига олиб келади. Мана шу пулнинг миқдорий назариядаги пул массаси ўртасидаги боғлиқни кўрсатади: Пул массаси Баҳолар даражасининг ўсиш суръатлари = ўсиш суръатлари Демак, товарлар баҳоси ҳамиша пул миқдорига тўғри пропортсионал бўлади. Ҳақиқатда эса, янги олтин ва кумуш конларининг очилиши билан бу металлар камроқ ижтимоий меҳнатни ўзларида акс эттира бошладилар. Шундай қилиб, миқдорий назария вакилларининг фикрлари шунда эдики, пулнинг сотиб олиш қобилияти худди баҳо каби (янги товар баҳоси каби) бозорда аниқланади; муомалада барча чиқарилган пуллар бўлади; пулнинг сотиб олиш қобилияти пул миқдорига тескари пропортсионал ва баҳолар ўзгариши пул миқдорига тўғри пропортсионал тарзда гавдаланади. Миқдорий назария тарафдорлари пулнинг фақат муомала воситаси эканлигини кўра олди, холос. Уларнинг таъкидлашича, пул ва товар массаларининг тўқнашиши натижасида баҳолар белгиланади ҳамда пулнинг қиймати аниқланади. К. Маркс Юмни танқид қилиб: «Унинг асосий хатоси шундаки, у «пул муомалага кираётганда қийматга эга эмас, товар эса баҳога эга эмас»–деган нотўғри тахминда эди», деб ёзган эди. Уларнинг иккинчи хатоси шунда эдики, улар ҳамма пул массаси фақат муомалада бўлади, деб қарашган. Аслида, қиймат қонунига мувофиқ муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқловчи иқтисодий қонун мавжуд. Муомалада бўлган ҳақиқий нақд пулга, ҳар қандай пул миқдори эмас, балки шу давр учун зарур бўлган, тўлов муддати узайтирилган, ҳисобкитоблар ва пул бирикмаларининг айланишида банд бўлган пуллар киради. Миқдорий назария хазинанинг металл пул муомаласида стихияли регулятор эканлигини рад этади. Download 66.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling