2-мавзу: Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Пулга кейнсиан, нокейнсиан ва бошқа қарашлар. Пул назариясининг янгича талқин қилиниши


Download 66.32 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2023
Hajmi66.32 Kb.
#1217875
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu. Pul nazariyalari

Пулга кейнсиан, нокейнсиан ва бошқа қарашлар. Пул назариясининг янгича талқин қилиниши.

АҚШнинг Чикаго Университети профессори Халқаро Нобел мукофоти соҳиби Фридмен ХХ асрнинг 70-йилларида яратди. II жаҳон урушиудан кейин АҚШда Ж.М.Кейнснинг ъъпул кредит ъъ консепсиясинининг қабул қилиниши АҚШ иқтисодиётини 1960- йилларга қадар инқирозсиз ривожлантириш имконини берди.
60-йилларга келиб Кейнснинг консепсияси АҚШда ишламай қолди. Я`ни паст ва барқарор фоиз ставкалари шароитида ишсизлик даражаси ошиб кетди. Инфлатсиянинг йиллик даражаси 10 % га етди.
Майдонга М.Фридмен чиқди. У айтадики: АҚШдаги ҳозирги инқироз ҳолати пуллар таклифининг кескин кўпайганлиги билан боғлиқ. Шунинг учун пул массасининг ўсиш суръатларини назорат остига олишимиз керак. У таклиф қилди. Пул массасининг ўсиши 3-5 % даражасида бўлиши керак. Агар пул массасининг йиллик ўсиш массаси 3 % дан ортиқ бўлса, бу пул массасининг ўсиш сурàтини секинлашишига олиб келди. Агар пул массасининг йиллик ўсиши 5 % дан юқори бўлса мамлакатда инфлатсия кучаяди. Фридмен ушбу таклифини амалиётда қабул қилиниши АҚШда инфлатсия йиллик даражасини бир йил ичида 10 % дан 5 % га тушириш имконини берди.
1978 - йилларда АҚШ конгресси АҚШ федерал захира тизимига М2 ёки М3 агрегатларини назорат қилиш вазифасини юклади. Ҳозирги кунда АҚШ марказий банки М3 ,Ўзекистон М2 пул агрегатини назорат қилади.
Фридмен Марказий банкнинг пуллар таклифини тартибга солиш имкониятига қаттиқ ишонади. У айтадики, мамлакат банк тизимидаги ортиқча пулларни Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали олиб қўйиш мумкин. Фридмен тижорат банкларининг кредит экспансиясини жиловлаш керак деган ғояни илгари сурган. Унинг фикрича банклар иқтисодиётни ҳаддан ташқари кўп миқдорда кредитлаб юбориши мумкин, шу сабабли Фридмен тижорат банкларининг депозитларига 100 % ли мажбурий захира қўллаш таклифини берган.


Замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассел ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди.
Америкалик иқтисодчи, статистик ва математик И.Фишер (18671942йй) пулнинг миқдорий назариясига янги сифат киритди. У пулнинг меҳнат қийматини рад этди ва пулнинг «сотиб олиш қуввати»га асосланди.
Миқдорий назарияни математик йўл билан исботламоқчи бўлган И. Фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омилни кўрсатди:
М–муомаладаги нақд пул массаси;
В–пулнинг айланиш тезлиги;
Р–ўрта (тортилган) баҳо;
Қ–товарлар миқдори;
МИ–банк депозитлари йиғиндиси;
ВИ–депозитчек муомаласи тезлиги.
Товарлар учун тўланган пул йиғиндиси, товарлар йиғиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг:
МВ = РҚ
Бу тенгламани Фишер «алмашинув тенгламаси» деб атади. Юқоридаги формула асосида муомаладаги пул массасини топиш мумкин.

РҚ
М=


В

Енди, Фишер назариясининг баъзи камчиликларини кўриб чиқсак. Биринчидан, у товарлар баҳолари йиғиндиси ўрнига, барча товарлар миқдорининг ўртача тортилган баҳоларини олади. (РҚ). Унинг фикрича, товарлар бозорга баҳога эга бўлмаган ҳолда кириб келади. Қиймат назариясига кўра эса, товар бозорга баҳо билан киради. Демак, баҳони товардан ажратиш мумкин эмас. Иккинчидан, Фишер узоқ вақт оралиғидаги В ва Қ ўзгарувчиларни ўзгармас (бир маромли) деб олди. Бунинг натижасида эса иккита эрксиз ўзгарувчи – пул миқдори ва баҳо қолади.


Учинчидан, бу икки ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб, Фишер баҳолар кўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб бўла олмайди, деган бир томонлама хулоса чиқаради. Пулнинг миқдорий назарияларидан бири Кембриж ёки касса қолдиқлари назариясидир. Бу назарияни А. Маршалл, А. Пигу кейинчалик Ж. Кейнс тарғиб қилган. Бу ғоя бўйича пул ҳаракатининг боши бўлиб жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг хўжалик айланмада бўлган пуллар (касса қолдиқ пуллари) ҳисобланади. Касса қолдиқларидан А. Пигу фикри бўйича истеъмол фондларидан ташқари суғурта фонди, инвеститсия бўйича жамғарма фонди ташкил қилиниши керак. Пигу тенгламаси «алмашув тенгламаси»дан фарқ қилади. Яъни унда янги кўрсаткич «жамғарма коеффитсиенти» қўлланилган бўлиб қуйидаги кўринишда ифодаланади.



Download 66.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling