Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озодликдан қочиш”
Фромм Эрих (1900 – 1980); немис ва америка психологи. Эрих Фромм ижтимоий характер муаммосини ўрганиб ижтимоий характернинг бир неча типлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келган: 1) жамғарувчи; 2) эзувчи; 3) пассив; 4) бозор; 5) некрофил (60-йилларда тасвирланган). Эрих Фромм у ёки бу ижтимоий характер типи шаклланишининг асосида одамнинг ўз-ўзидан воз кечиш ўзига хослигини белгиловчи қўрқув ётади, деб ҳисоблаган.
“Озодликдан қочиш” (ингл. Escape from freedom) — немис социологи, философи и фрейдомарксистик йўналиш психоаналитиги Эрих Фроммнинг 1941 йили нашр қилинган китоби. У бу китобида одамнинг идентичлилик (ўз ноёблигини англаш)га бўлган эҳтиёжларини қондиришга интилиши ва шу билан бирга жамият билан самарали ҳамкорлик қилиши ички зиддиятларга сабаб бўлади, уларни бартараф қилиш эса нафақат конкрет одам, балки жамият тараққиётини ҳам ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади, деган фикрни илгари сурди. Замонавий цивилизация тараққиёти йўналишини таҳлил қилиб Эрих Фромм шундай хулосага келдики, ёлғизлик – бу одам мавжудлигининг ажралмас белгисидир. Инсон мавжудлигининг асосий зиддияти одамнинг озодликка (мустақилликка) интилиши ва шу билан бирга бошқа одамлар ҳамда жамият билан алоқаларга эҳтиёжни ҳис қилишидир. Кўплаб одамлар учун бу зиддиятни бартараф қилиш оғир юк бўлган озодликдан воз кечиш ҳисобланади. Озодликдан воз кечишнинг бундай кўриниши ёки бошқаларнинг иродасига бўйсуниш, ёки бошқаларни ўз иродасига бўйсундиришда намоён бўлади. Озодликдан қочишнинг рақобат шакли Э. Фроммнинг фикрича, одам ихтиёрсиз фаоллик намоён қилиб ижобий озодликка эришадиган муҳаббат ва меҳнат ҳисобланади. Китобда Германияда фашизмнинг вужудга келиши ва нацистларнинг ҳокимият тепасига келишининг психосоциал шароитлари тахлил қилиниб, Фромм концепциясининг унинг кейинги асарларида ривожлантирилган асосий қоидалари баён қилинган. Айнан “Озодликдан қочиш” асари кейинчалик Франкфурт мактабининг энг таниқли вакилига айланган муаллифга катта шухрат келтирди. “Озодликдан қочиш” – одамда барча тахдидларга қарамасдан ўзини ишончли ва хавфсиз, деб ҳис қилган ўрта аср дунёсининг парчаланиши туфайли пайдо бўлган хавотири, безовталиги феноменининг тахлилидир. Юз йиллик кураш натижасида одам тушига ҳам кирмаган мўл-кўл моддий фаровонлик ярата олди; дунёнинг бир қисмида у демократик жамият қурди – ва яқиндагина уни тоталитар тахдидлардан ҳимоя қила олди. Лекин - “Озодликдан қочиш”даги тахлил шуни кўрсатадики – замонавий одамни хали ҳам безовталик қамраб олган ва у ўз озодлигини ҳар-хил диктаторларга қўшқўллаб топширишга – ёки машинанинг кичкина мурватига, эркин одамга эмас, яхши боқилган ва кийинтирилган автоматга айланиб, озодлигидан воз кечишга мойил. “Озодликдан қочиш” китобида Фромм одам учун психологик муаммога айланган ўз шахсий озодлигидан воз кечишига мажбур қиладиган сабаб ва механизмларни тахлил қилган. Одамни ўз шахсий озодлигидан воз кечишга мажбур қиладиган асосий сабаб биринчи навбатда ишончсизлик, хавотир ва бегоналашиш ҳисси бўлиб, унинг натижасида одам ўз индивидуаллигидан воз кечиб улкан механизмнинг кичик мурватига айланади ва жамият босими остида қарор қабул қила бошлайди. Фроммнинг фикрича бундай жамиятда одамнинг тўлақонли шахс сифатида ривожланишининг ўзи муаммога айланади. Фромм ўз асарида озодликдан қочишнинг қуйидаги механизмларини кўрсатади: Авторитаризм; Конформлилик - Келишувчанлик; Деструктивлилик – Вайронкорлик. Айнан шу механизмлар Фромм таъбирича салбий озодликдан қочишнинг типик невротик механизмлари (психологик ҳимоя усуллари) бўлиб ҳисобланади. Авторитаризм – ўзини бошқаларга мазохистик эҳтирос билан бўйсундириш ёки бошқаларни ўзига садистик эҳтирос билан бўйсундиришга интилишда намоён бўлади. Конформлилик – келишувчанлик – ўз индивидуаллигидан воз кечиш ва “ҳамма қандай бўлса, шундай бўлишга” интилишда намоён бўлади. Деструктивлилик – вайронкорлик – зўравонликка, шафқатсизликка, бузғунчиликка тийиқсиз мойилликда намоён бўлади. Озодликдан “қочиш”нинг ушбу механизмларини тахлил қилишдан олдин улар умуман қандай қилиб пайдо бўлишини тушуниб олиш керак. Эрих Фроммнинг фикрича ҳар қандай одам индивид сифатида шаклланиш жараёнида албатта, ўзининг оламга ва бошқа одамларга, шунингдек, ўзининг шахсий сохасидан ташқарида бўлган объектларга муносабатини аниқлаб олиши керак. Озодликдан “қочиш” айнан, одамда индивидуалликни йўқ қилиш йўлида амалга ошади. “Қочиш”нинг биринчи механизми авторитар характерли шахсларга хос. Бу механизм “етишмаётган қудратга эга бўлиш учун ўз шахси мустақиллигидан воз кечиш, ўз “мен”ини ташқаридан ким биландир ёки нима биландир пайвандлашдан иборат”. Бу механизмнинг ёрқин шаклини бўйсуниш ёки хукмронлик қилишга интилишда ёки – у ёки бу даражада ҳам невротикларда, ҳам соғлом одамларда мавжуд бўлган мазохистик ва садистик мойилликда кўриш мумкин. Мазохизмга мойилликнинг кўп учрайдиган шакли – бу шахсий тўлақонли эмаслик, ожизлик ва ночорлик ҳиссидир. Бундай ҳиссиётни бошдан кечирадиган одамларни анализ қилиш шуни кўрсатадики, улар онгли равишда бундай ҳиссиётдан шикоят қилишлари, ундан халос бўлишни ҳохлашларига қарамай, уларнинг онг остидаги қандайдир куч уларни ўзларини тўлақонли эмас ва ахамиятсиз, деб ҳис қилишларига мажбур қилаверади. Аксарият улар “мен ҳохлайман” ҳиссини, ўз шахсий “мен”ини ҳис қилишга қобил эмаслар. Улар ҳаётни умуман эзувчи, бартараф қилиб бўлмайдиган ва бошқариб бўлмайдиган куч сифатида тасаввур қиладилар. Озодликдан “қочиш”нинг навбатдаги механизми конформизм. “Айнан шу механизм замонавий жамиятда кўпгина нормал одамлар учун халоскор қарор бўлиб ҳисобланади”. Қисқа қилиб айтганда индивид ўзлигини йўқотади; у ҳамма томонидан таклиф қилинган шахс шаблонини тўла ўзлаштиради ва ҳамма қандай бўлса шундай, бошқалар уни қандай кўришни хоҳлашса, шундай бўлиб олади. Ўз шахсий “мен”и билан атроф олам ўртасидаги фарқ йўқолади, унинг билан бирга ёлғизлик ва ожизлик олдидаги англанган қўрқув ҳам йўқолади. Ўз позициясини йўқотиш эса, охир оқибат ўз озодлигини йўқотишни англатади. “Қочиш”нинг яна бир механизми вайронкорлик ёки деструктивлик. Кўп жихатлари ўхшаб кетса ҳам бу механизмни садистик-мазохистик интилишлардан фарқ қилиш керак. Вайронкорлик шуниси билан фарқ қиладики, унинг мақсади фаол ёки пассив симбиоз – қўшилиб кетиш, сингиб кетиш бўлмай, объектни йўқ қилиш, бартараф қилиш ҳисобланади. Лекин, илдизлар ўша-ўша: индивиднинг ожизлиги ва ёлғизланиши. Фромм шуни таъкидлайдики, ҳаётга интилиш қанчалик кучли намоён бўлса, ҳаёт шунчалик тўлиқ амалга ошади, ҳаёт қанчалик тўлиқ амалга ошса, вайронкорлик тенденцияси шунчалик сусаяди; ҳаётга интилиш қанчалик пасайса, бузғунчиликка мойиллик шунчалик кучаяди. Вайронкорлик – бу амалга ошмаган ҳаёт натижасидир. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling