Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПСИХОЛОГИЯДА ГУМАНИСТИК ЙЎНАЛИШ. ФРАНЦУЗ СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИЯСИ. ИНДИВИДУАЛ ВА АНАЛИТИК ПСИХОЛОГИЯ. ЭКЗИСТЕНЦИАЛ ВА ГУМАНИСТИК ПСИХОЛОГИЯ Француз социал психологияси
- Л. Леви-Брюль (1857-1939)
- Габриель Тард (1843-1904)
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. З. Фрейд шахс қурилмасида қайси компонентларни ажратди? 2. З. Фрейд томонидан тараққиётнинг қандай босқичлари тасвирланган? 3. З. Фрейднинг фикрича инсон ҳаётида эго ҳимоя механизмлари қандай рол ўйнайди? 4. З. Фрейднинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссасини таърифланг. 5. Сизнингча психоанализни ревизия қилишнинг сабаблари нимада? 6. О. Ранк томонидан шахснинг қандай типлари ажратилган? 7. Г. С. Салливан таклиф қилган тараққиёт даврларини таърифланг. 8. А. Фрейд касбий фаолиятининг тарихий аҳамияти нимада? 9. В. Райхнинг асосий психологик ғоялари? 10. Э. Фромм инсон мавжудлигининг асосий зиддиятлари нимада, деб билган? 11. Замонавий психологиянинг ривожланишида неофрейдизмнинг аҳамияти нимада? ПСИХОЛОГИЯДА ГУМАНИСТИК ЙЎНАЛИШ. ФРАНЦУЗ СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИЯСИ. ИНДИВИДУАЛ ВА АНАЛИТИК ПСИХОЛОГИЯ. ЭКЗИСТЕНЦИАЛ ВА ГУМАНИСТИК ПСИХОЛОГИЯ Француз социал психологияси Шахс қурилмаси ва мазмуни муаммолари қонуний равишда кўплаб француз олимларида маданият ва ижтимоий муҳитнинг шахс психикасига таъсир ўтказиши муаммоларига катта қизиқиш ўйғотди ва айнан шу омил муҳим тадқиқотлар олиб боришга замин яратди. Марказий муаммолардан бири психикада онгли ва онгсиз соҳаларнинг ўзаро муносабати, онгсиз мотивларнинг инсонлар ҳаракатларига, уларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларига таъсири ҳақида бўлди. Шахс мазмунига, инсон хулқига босим ўтказадиган онгсиз установкаларга таъсир ўтказадиган ижтимоий омилларга қизиқиш француз фанида XIX-XX асрлар чегарасида турли психологик жамиятларнинг бирлашишига сабаб бўлди. Психиатрияга оид тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда психикани ўрганиш соҳасида изланишлар олиб бориш билан бирга француз психологиясида ўзининг бош тадқиқот мавзуси сифатида ижтимоий алоқаларни ўрганиш бўлган янги мактаб пайдо бўлди. Биринчи ҳолатда психиканинг шаклланиши қонуниятлари тадқиқотлари марказида клиник методлар турган бўлса, иккинчи ҳолатда одамларни ҳар хил ижтимоий ҳолатларда ўрганиш, шунингдек кроссмаданий тадқиқотлар марказий ўринни эгаллади. ”Француз ижтимоий мактаби” деб ном олган ушбу йўналишнинг асосчиси Эмиль Дюркгейм (1858-1917) бўлди. Эмиль Дюркгейм Кантнинг позитивистик концепциясини давом эттириб, объектив социологияни жамият хақидаги, алохида маънавий реалликни ўрганадиган фан сифатида тақдим қилишга ҳаракат қилди. У “Социологизм” деган тушунчани киритиб, ижтимоий ҳаёт воқелиги биологик ва психик воқелик билан бир хилда бўла олмаслигини, бу тушунчалар ҳар хил мазмун беришлигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, ижтимоий ҳодисаларни алохида ижтимоий муҳит, маълум жамият типи билан, униниг сифатларида ўрганилаётган ходисалар сабабларини топиш билан боғлаш керак. Эмиль Дюркгеймнинг таъкидлашича жамият индивидлардан иборат, бироқ бу қисмларнинг шунчаки боғланиши эмас, фақат индивид ўзигина бор жойда жамият йўқ. Индивид устидан буюк маънавий ҳукмдор – жамоа туради. Жамоанинг ҳаётий мақсади, унинг фикрича, индивидларнинг жамиятдаги интеграцияси бўлиб, ахлоқий обрўга эга бўлада ва тарбиявий вазифаларни бажара олади. Индивид жамиятга муҳтож бўлади, чунки мустаҳкам жамоада индивид ўзининг кўп ҳолларда ожизона кучигагина таянмайди, балки “жамоавий қувватда қатнашиш улушига эга бўлади, ожизлик ва тушкунлик ҳолатида ундан мадад олади”. Эмиль Дюркгеймнинг таъкидлашича, гуруҳда одамлар умумий мақсад учун ўзлариниг манфаатларини қурбон қилишлари мумкин, интеллектуал салоҳиятлари эса ўзларининг ижтимоий вазифаларини амалга оширишга интилишлари билан боғлиқ, яъни одам фаолиятининг олий шакллари келиб чиқиши жиҳатидан жамоавий бўлиб ҳисобланади. Шахс билан ижтимоий ҳамжиҳатлик ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиб, Эмиль Дюркгейм, индивид борган сари мустақил бўлиб боради, деб таъкидлаган. Шу билан бирга индивид жамиятга кучлироқ тобе бўлиб боради ва мустақиллашиш ҳамда тобелашиш жараёнлари параллел амалга ошади. Олим ўзининг изланишлари бўйича хулоса ясаб, жамият шаклланишининг асосида механик ва органик уйғунлик ётади, деган хулосага келди. Механик жипслик бу ўхшашликлар жипслигидир. Жамиятда бундай жипсликда индивидлар бир-бирларидан унча фарқланмайдилар, улар бир хил қадриятларни бир хил ҳис қиладилар, жамият жипслашган, индивидлар хали табақаланмаган. Бу тузилиш ибтидоий даврга мансуб жамиятлар учун ҳарактерлидир. Органик бирдамликда жипслик ижтимоий табақаланишга асосланган. Бундай жамиятда индивидлар бир-бирига ўхшамайди, аммо бир-бири билан яшай оладилар, ишлай оладилар, бошқаларнинг қадриятларини қабул қила оладилар ва х.з. Жамиятнинг бу типи ҳозирги цивилизацияга мансуб бўлиб, унинг асосий белгиси - олий ахлоқ бўлиб, диний эътиқоди, яшаш жойидан қатъий назар барча бирдек бўйсунади. Эмиль Дюркгеймнинг асосий ғояси шундан иборатки, ижтимоий онг индивидуал онгдан фарқ қилади, чунки у ўз қонунлари асосида ривожланади, у индивидуал онгнинг натижаси ёки намоён бўлиши эмас. Бунда олим жамоавий онг деганда, “ҳар қандай жамиятдаги ўртача аъзоларга хос бўлган уларнинг эътиқоди, туйғулари, ҳиссиётларининг умумий йиғиндиси”ни тушунган. Бундан у шундай хулосага келадики, индивид жамиятдан келиб чиқади, жамият индивиддан эмас, чунки ижтимоий тизим хусусиятлари элементлар йиғиндиси билан тушунтирилиши ёки бир индивидга боғланиши мумкин эмас. Индивиднинг ижтимоий ҳаёти психологик ҳаёти каби тасаввурлардан ташкил топади, шу билан бирга ижтимоий ва индивидуал тасаввурлар бир-бири билан тенглаша олади, чунки улар бир хил қонуниятлар доирасидан келиб чиқади. Ижтимоий тасаввур ижтимоий ҳаётнинг шундай бир ўзига хос шаклики, бундай тасаввур алохида шахс томонидан дунёни идрок қилиш хусусиятини белгилаб беради. Ижтимоий тасаввур индивидуал онгга нисбатан бегона бўлиб ҳисобланади, лекин кейинчалик аста-секин унга интериоризация бўлади, унга сингиб кетади. Жамият ассоциациялашган индивидлар тўпламидан ташкил топади ва улар ташкил қилган тизим индивидларнинг ҳудудда жойлашиши, сони, мулоқот усуллари ва ижтимоий онг ҳарактерига қараб ўзгариб боради. Ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари бўлган ижтимоий ходисалар – диний эътиқод, маросимлар, ахлоқ қоидалари, ҳуқуқий қонунлар ва х.з.лар муҳим аҳамиятга эга. Улар ҳамма учун мажбурий, шунинг учун индивиднинг ушбу фаолият тури ва тафаккури у томонидан яратилмаган, балки ташқаридан социумдан, жамиятдан келади. Бундай хусусиятлар ҳар бир конкрет жамиятда алохида ўрнатилади ва ижтимоий тасаввурлар мазмунига кучли таъсир қилади. Эмиль Дюркгеймнинг ижтимоий онгнинг ривожланиши хақида билдирган фикрлари анъанавий маданиятларни ўрганишда таниқли психолог, файласуф ва этнограф Л. Леви-Брюль (1857-1939) томонидан фойдаланилди. У ўзининг “Ибтидоий фикрлаш” (1922), “Ибтидоий руҳ” (1927) асарларида Африка, Австралия, Океания каби ижтимоий-маданий тараққиётнинг турли босқичларида турган халқлар ҳаёти хақидаги бой этнографик материаллардан фойдаланди. Эмиль Дюркгеймнинг “ижтимоий тасаввур” тушунчасига таяниб, Леви-Брюль турли ижтимоий-маданий қурилмаларга алохида тафаккур типи хос бўлади, деб тасдиқлайди. Ана шу қоидадан келиб чиқиб у тафаккурнинг ибтидоий ва мантиқий типи хақидаги ўз назариясини шакллантирди. ”Қўйи жамиятларда ақлий функциялар” (1910) номли асарида у ибтидоий тафаккурга қуйидагича таъриф беради: мазмунан мистик, ташкилий тузилиши бўйича пралогик (мантиқийгача), қарама-қаршиликларга ҳиссиз ва тажрибалар ўтказишга таъсирсиз. Ривожланган жамият вакилларининг фикрлашларидан фарқли улароқ, ибтидоий тафаккур мантиқий муносабатлар ўрнатишга йўналмаган, партиципация (сопричастия – алоқадорлик, боғлиқлик) қонунига бўйсунади, шунинг натижасида ибтидоий жамият одамларида предметлар уларга хос бўлган белгиларга қараб эмас балки уларнинг мистик, илохий сифатларига қараб бирлаштирилади. Леви-Брюль “пралогик” ва “логик” тафаккур бир – бирини алмашувчи босқичлар эмас, балки бир вақтда мавжуд бўладиган фикрлаш типлари, деб тасдиқлайди. Пралогик тафаккур ибтидоий одам жамоавий тасаввурларининг мазмунини белгилайди, лекин унинг шахсий тажрибаси ва амалий ҳаракатлари соҳасига жорий этилмайди. Шу билан бирга, мантиқий тафаккур устунлик қиладиган замонавий жамиятда пралогик тафаккур излари дин, ахлоқ ва маросимларда сақланиб қолган. Шундай қилиб, тарихий тараққиёт жараёнида ибтидоий ва мантиқий тафаккурнинг ўзаро муносабати ўзгармоқда, бунда мантиқий тафаккурнинг улуши ортиб бормоқда. Одамларнинг ижтимоий алоқалари ва уларнинг алоҳида одам психикасига таъсирини ўрганиш Габриель Тард (1843-1904) томонидан ҳам олиб борилган. Тард Эмиль Дюркгеймнинг “социологизм концепцияси”ни, унинг жамоавий тасаввурларнинг шаклланиш механизмлари хақидаги фикрларини тан олмаган. Тард концепцияси Льебо ва Шарколарнинг субъектнинг ҳаётига гипноз орқали таъсир ўтказишнинг аҳамияти кучли деган, гипотезаларига таянади. Габриель Тард, шахс ижтимоий алоқаларининг асосини учта омил: тақлид, кашфиёт, оппозиция (инновация-янгиликларга қарши туриш) ташкил қилади, деган концепцияни илгари сурди. У ўзининг “Тақлид қонунлари” (1893) асарида санаб ўтилган омиллар орасида тақлид индивид томонидан бошқа одамларнинг установкалари, эътиқодлари ва ҳиссиётларини ўзлаштиришда устунлик қилади, деб тасдиқлайди. Габриель Тард гуруҳий хулқ-атворни имитация, тақлидга асосланган кўпчиликнинг гипнозланиши, бундай ҳулқ сомнамбулизмнинг бир шакли, деб қарайди. Француз олимларининг изланишлари психология фани предметини кенгайтириб, унга нафақат онгсизлик, балки жамоавий психика ҳақидаги маълумотларни, билимларни киритиш билан бойитди. Изланишларниниг энг муҳим аҳамияти янги омилни - инсон психикаси шаклланишида маданият, инсониятниниг тарихий ривожланиши муҳим омил эканлигини тан олиш бўлди. Бу тадқиқотлар одамнинг фақат биологик эмас, балки маданий - тарихий тараққиёт махсули сифатида тасаввур қилиш, психологиянинг фалсафа, тарих, социология фанлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги қирраларини очиб берди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling